
Муҳтарам Ҳазрат Ахмад ҳожи Хоразмий домла, чин кўнгилдан таваллуд кунингиз билан табриклайман! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатчилик, оилавий бахт ва фаолиятингизга бунданда катта мувофақиятлар тилайман!
Ҳурмат ва эхтиром ила, Равоний
***
Ҳазрат Ахмад хожи Хоразмий домлага бағишловлар.
***
қўш рубоий
Иҳтисоб қилсанг ҳисолин, етмағай субҳа,
Тахлил этсанг ҳасби ҳолин, қолмагай шубҳа:
Ушбу то тирноғи истиъдод мутафаккир –
Ахмад ал Бируний авлодиға мансуб, ҳа!
***
Соҳа-ю мавзуда ҳар ул сўйлагай холис,
Асру файз олурким ул бор давра-мажолис,
Этса ҳам ночор бугун ҳижратда иқомат,
Нур таратгай абр аро ул муштарий олис!
***
(мутояба)
Ҳазратнинг жонли-ки ҳар бир қиссаси,
Мутаола қилғай берулиб киши:
Совуқ олиб, шишиб кетгай тиззаси,
Синадур миршабдин тепки еб тиши!.



