ПАХТАКОР ТУМАН ДЕҲҚОН БОЗОРИ АТРОФИДАГИ ЎҒИРЛИКЛАР

 

 

Saida Qurbonova

          Пахтакор  туман  деҳқон  бозорида  январь  ойидан  бошлаб  4  маротаба ўғирлик содир бўлди  Дастлабки ўғрилик  янги  йилга ўтар  кечаси  содир  этилган. Ўғрилар қўл  телефонлари  сотиладиган  дўконга ўғриликка киришган.

      Орадан кўп  вақт  ўтмасдан суратхонада ҳам ўғрилик  содир  бўлган. Яна ҳеч  қанча  вақт ўтмасдан  сартарошхонага ҳам ўғриликка  тушишган. Яқинда  эса  худди  шу,  яъни  яқингинада  ўғрилик содир этилган С. Раҳимов  кўчасида  яна  ўғрилик юз берди.

         Айтишларича, ўғрилар  бемалол  ҳаракат қилишган. Компьютерни,  фотоаппаратни,  телефонларни,  ўйинчоқларни,  шунингдек яна  битта  компьютернинг винтларини ечиб олишган. Биз Пахтакор  туман  ИИБ  ходимлари  тез орада бу ҳолатга  чек қўйиб, отасининг  уйида  юргандек бемалол   ҳаракат  қилаётган ўғриларни  топишларига ва   тегишли  чораларни  кўришларига  ишонамиз.

 

                                                                                            Саида  ҚУРБОН
                                                                                             Жиззах. Пахтакор  тумани.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares