“32/28417-СОНЛИ ЖИНОЯТ ИШИ”

ДИЛМУРОД САЙЙИД

 

(ҲУЖЖАТЛИ ПУБЛИЦИСТИКА)

 

 

ДИЛМУРОД САЙЙИД

 


ҲУЖЖАТЛАР  НИМА  ДЕЙДИ?

(2-МАҚОЛА)

Дилмурод Саидов (Саййид)нинг 2009 йил январ ойида Давлат Солиқ Қўмитасига киритган шикояти бўйича 2009 йил 17 феврал куни Самарқанд вилоят ДСБдан (Д.Саидов номига!) йўлланган хат (ушбу хат Д.Саййид қамалганидан кейин 25 февралда келган!) да “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП хўжалик-молиявий фаолияти юзасидан ИЮН ойига белгиланган тафтиш МАРТ ойига кўчирилган эди.

 Қуйида 2009 йил 13 март куни бошланиб, 30 март куни тугалланган тафтиш бўйича тузилган ДАЛОЛАТНОМАдан айрим кўчирмалар келтирилди.

№ 9. “Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган машина-трактор паркининг 2006-2008 йиллар ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси солиқ қонунчилигига риоя қилиниши юзасидан ўтказилган текшириш тўғрисида

ДАЛОЛАТНОМА

2009 йил 30 март                                                                                   Жомбой тумани

 

№ 10. Текшириш 2009 йил 13 март куни “Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган ММТП раҳбари Ўринбоев Аслиддиннинг рухсати билан ҳамда бош ҳисобчиси Қодирова Жамиланинг бевосита иштирокида бошланиб, 2009 йил 30 март куни тугатилди.

“Фаровон ҳаёт йўли ХЧС” масъулияти чекланган МТМП бундан кейинги матнда “корхона” деб юритилади.

№ 11. Корхонанинг маъмурий биносида 2008 йил 19 августда содир бўлган ёнғин ҳақида далолатнома тузилиб, далолатнома Жомбой туман ИИБ ЁХБ нозири И.Халилов, маъмурият вакили Ш.Ҳамидов, холис Ш.Қурбонов ва корхона раҳбари А.Ўринбоев томонидан имзоланган. Ушбу далолатномага асосан ёнғин натижасида бино том устки қопламаси ва учта хонанинг ички қисми, жами 80 м2 ҳажмга 350,0 минг сўм миқдорида қасддан ёқиш сабабли моддий зарар етказилган. Ёнғин натижасида корхонанинг бухгалтерия ҳужжатларига ҳам зиён етказилган. Шу сабабли, текшириш тақдим этилган ҳамда мавжуд ҳужжатларга асосан ўтказилди.

№ 12. Текширилаётган даврда корхонада қуйидаги мансабдор шахслар ишлаган:

Корхона раҳбари лавозимида Р.Рустамов масъулияти чекланган ММТП ташкил топгандан 2007 йил октябр ойига қадар, А.Ўринбоев октябр ойидан ҳозирги кунга қадар ишлаб келмоқда. Бош ҳисобчи лавозимида Р.Эгамбердиев масъулияти чекланган ММТП ташкил топгандан 2008 йил март ойига қадар, 2008 йил март ойидан июл ойига қадар У.Самиев, 2008 йил август ойидан ҳозирги кунга қадар Ж.Қодирова ишлаб келмоқда. (Мансабдор шахсларнинг буйруқларидан кўчирмалар илова қилинади).

№ 13.    Ўзбекистон   Республикаси   Президентининг   фармонлари   ва

Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг бажарилиши

ЎзР Президентининг 1995 йил 12 майдаги “Халқ хўжалигида ҳисоб-китоблар ўз вақтида ўтказилиши учун корхона ва ташкилотлар раҳбарларининг масъулиятини ошириш борасидаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-1154-сонли ва 1999 йил 19 июлдаги ПФ-2340-сонли Фармонлари бажарилиши юзасидан текшириш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:

2007 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 120304,6 минг сўм, кредиторлик қарзлари 957,9 минг сўм.

2008 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 120876,7 минг сўм, кредиторлик қарзлари 935,6 минг сўм.

2009 йил 1 январ ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 160192,7 минг сўм, кредиторлик қарзлари 2019,7 минг сўм.

2009 йил 1 март ҳолатига корхонанинг дебиторлик қарзлари 158655,6 минг сўм, кредиторлик қарзлари 2169,7 минг сўм, шундан дебиторлик қарздорликнинг барчаси муддати ўтган ва муддати ўтган 1952,9 минг сўм кредиторлик қарзлари мавжуд. (Маълумотнома илова қилинади).

№ 14. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 августдаги 280-сонли “Нақд пул маблағларини банкдан ташқари айланмасини қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси текширилганда қарор талаблари бузилганлиги, яъни 2006 йилда маҳсулот сотишдан тушган 1879,1 минг сўм ва 2008 йилда 1530,0 минг сўм нақд пул маблағи банк муассасасига топширилмасдан корхона хазинасидан мақсадсиз харажатга чиқарилганлиги аниқланди.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Иш ҳақини ўз вақтида тўланиши учун вазирликлар, идоралар ва хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 1999 йил 17 ноябрдаги 504-сонли қарори ижроси бўйича текширилганда, корхонада 2009 йил 1 январ ва 1 март ҳолатига 8131,7 минг сўм миқдорида муддати ўтган иш ҳақи мавжудлиги, жорий йилнинг январ-феврал ойларида корхонанинг ишчи-хизматчиларига иш ҳақи ҳисобланмаганлиги аниқланди.

№ 15. Бундан ташқари, корхонада вилоят Давтехназорати инспекцияси Жомбой туман бўйича давлат бош муҳандис-инспектори Ф.Рустамов томонидан инспекциянинг 2009 йил 9 мартдаги 5-Асонли буйруғига асосан корхонада қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолати текширилиб, текшириш натижасида 1 (бир) дона 44280 сўмлик канавокопатель ва 1 (бир) дона 480997 сўмлик нож-грейдер камомади борлиги аниқланган.

№ 16. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоблар механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарори ижроси бўйича

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 ноябрдаги “Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 511-сонли қарорининг бажарилиши текширилганда, корхона билан текширилган даврда Самарқанд электр тармоқлари ОАЖга қарашли Жомбой ТЭТ корхонаси ўртасида 2006 йил 1 майдаги 0329-сонли, 2007 йил 20 январдаги 0329-сонли, 2008 йил 2 январдаги 0332-сонли электр энергияси таъминоти бўйича шартномалар тузилган. 2006 йилда электр энергияси истеъмоли режаси 25,0 кВт соатни, 2007 йилда 24,0 минг кВт соатни ва 2008 йилда 26,0 минг кВт соатни ташкил этган.

Корхонада СНИИ-Э 704 русумли 032698 рақамли электр энергияси ҳисоблагичи ўрнатилган. 2009 йил 1 март ҳолатига корхонанинг 298,5 минг сўмлик дебитор қарзи мавжуд.

№ 17. 2008 йил учун корхонада даромад солиғига тортиладиган даромад суммаси 22388,0 минг сўмни ташкил этиб, шундан бир фоизли ставкада 221,9 минг сўм жамғариб бориладиган пенсия бадали ҳисобланган.

Текширилган даврда ҳисобланган жамғариб бориладиган пенсия мажбурий бадали Жомбой туман Халқ банкида очилган транзит ҳисоб рақамига кўчириб берилмаган. (Жадвал илова қилинади).

№ 18. Корхонанинг 2006-2008 йиллар якуни билан тақдим этилган ҳисоботлари бўйича молиявий натижалари қуйидагича бўлган:

2006 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 30509,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 26804,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 3705,0 минг сўм, давр харажатлари 7603,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 3898,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 3705,0 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 4057,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар олинган молиявий натижаси 159,0 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 143,1 минг сўм соф фойда билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 25471,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 26804,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг зарари 1333,0 минг сўм, давр харажатлари 18910,7 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 3898,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 15012,7 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 11923,8 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 8319,9 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 8319,9 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

2007 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 23888,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 25435,0 минг сўм, бажарилган ишлардан кўрилган зарар 1547,0 минг сўм, давр харажатлари 10000,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2185,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 5800,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 2015,0 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 11547,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 11547, минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 11547,0 минг сўм зарар билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 19252,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 25435,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг зарари 6183,0 минг сўм, давр харажатлари 22490,7 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2185,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 18290,7 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 2015,0 минг сўм, асосий фаолиятнинг бошқа даромадлари 2282,3 минг сўм (асосий воситаларни сотишдан олинган даромадга аниқлик киритиш имкони йўқлиги сабабли қўшилмаган), корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 26391,4 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 26391,4 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

2008 йил якуни бўйича бажарилган ишлардан соф тушуми 68423,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 42823,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 25600,0 минг сўм, давр харажатлари 61163,0 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2022,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 16932,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 42209,0 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 35563,0 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 35563,0 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 35563,0 минг сўм зарар билан якунлаган.

Текшириш натижасида корхонанинг молиявий натижалари қайта шакллантирилганда, бажарилган ишлардан олинган соф тушуми 68423,0 минг сўм, бажарилган ишлар таннархи 42823,0 минг сўм, бажарилган ишларнинг ялпи фойдаси 25600,0 минг сўм, давр харажатлари 37364,6 минг сўм, шу жумладан, сотиш харажатлари 2022,0 минг сўм, маъмурий харажатлар 16932,0 минг сўм, бошқа операцион харажатлар 18410,6 минг сўм, асосий фаолиятдан кўрилган зарари 11764,6 минг сўм, корхонанинг фойда солиғи тўлагунга қадар кўрилган зарари 11764,6 минг сўмни ташкил этиб, корхона ушбу ҳисобот даврини 11764,6 минг сўм зарар билан якунлаганлиги аниқланди.

Жомбой туман Давлат солиқ инспекциясидан олинган солиштирма далолатномага кўра корхонанинг:

2007 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 2980,0 минг сўм, устамаси 313,4 минг сўмни;

2008 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 21539,1 минг сўм, устамаси 796,0 минг сўмни;

2009 йилнинг 1 январ ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 59377,2 минг сўм, устамаси 5168,1 минг сўмни;

2009 йилнинг 18 март ҳолатига бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалардан боқиманда қарзлари 68641,0 минг сўм, устамаси 6677,1 минг сўмни ташкил этади. (Солиштирма далолатнома ва ШХВ нусхалари илова қилинади).

№ 19. Текшириш натижасида 2007 йил ҳисобот даврида харид қилинган хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар, ёқилғи, иш, хизматлар қийматидан ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси 51,4 минг сўмни, ушбу даврда корхона томонидан кўрсатилган хизматлар қиймати 19252,0 минг сўмни ташкил этган, шундан белгаланган 20 фоизли солиқ ставкасида 3850,4 минг сўм қўшилган қиймат солиғи ҳисобланиб, бюджетга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи суммаси 3799,0 минг сўмлиги аниқланиб, 641,8 минг сўм миқдорида қўшимча солиқ суммаси ҳисобланди. Лекин, 2007 йил давомида корхона томонидан сотилган асосий воситалар бўйича бирламчи бухгалтерия ҳужжатлари йўқлиги ва уларнинг сотувидан олинган даромадни ҳисоблаш имкони йўқлиги сабабли ушбу солиқ тўғри ҳисобланганлигини аниқлаш имконияти бўлмади.

№ 20.  ФОЙДА СОЛИҒИ.

ЎзР Адлия Вазирлигида 2002 йил 13 мартда 1109-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахсларнинг даромади (фойдаси) га солинадиган солиқни ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисида”ги Йўриқномага асосан корхона 2006-2008 йилларда фойда солиғи тўловчиси ҳисобланади.

2006 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2006 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

2007 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2007 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база  йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

2008 йил учун корхона томонидан ДСИга ҳисобот тақдим этилмаганлиги аниқланди. Корхонанинг “Молиявий натижалар тўғрисида”ги ҳисоботи қайта тузилганда, ҳисоботга асосан корхона 2008 йилни зарар билан якунлаганлиги ва фойда солиғига тортиладиган база  йўқлиги сабабли фойда солиғи ҳисобланмади.

№ 21.  Мол-мулк солиғи. Корхона томонидан 2006-2007 йиллар бўйича туман ДСИга мол-мулк солиғи ҳисоботи тақдим этилмаган. Ушбу йилларнинг ҳисоботи 2008 йилнинг 22 августида тақдим этилган.

Текшириш натижасида корхона томонидан балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги аниқланди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “ЎзРнинг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 490-сон қарорининг 12-бандига мувофиқ корхона балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланиб, мол-мулк солиғи ҳисобланганда, асосий воситаларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати 145451,0 минг сўмни, 3,5 фоизли солиқ ставкаси қўлланилиб, 8590,8 минг сўм мол-мулк солиғи ҳисобланди ва натижада 694,1 минг сўм қўшимча солиқ суммаси аниқланди.

№ 22.  Текшириш натижасида корхона томонидан балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги аниқланди. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 31 декабрдаги “ЎзРнинг 2002 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 490-сон қарорининг 12-бандига мувофиқ корхона балансида мавжуд асосий воситалар қайта баҳоланиб, мол-мулк солиғи ҳисобланганда, асосий воситаларнинг йиллик ўртача қолдиқ қиймати 261396,2 минг сўмни, 3,5 фоизли солиқ ставкаси қўлланилиб, 9148,9 минг сўм мол-мулк солиғи ҳисобланди ва натижада 1642,3 минг сўм қўшимча солиқ суммаси аниқланди.

Ушбу қўшимча солиқни ҳисобланишига корхона томонидан асосий воситалар қайта баҳоланмаганлиги натижасида юзага келди.

Корхона текширилган 2006-2008 йилларни зарар билан якунлаганлиги сабабли дивидент солиғи тўлов манбаида ушлаб қолинмаган ва бу бўйича ДСИга ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган.

Корхона текширилган 2006-2008 йилларни зарар билан якунлаганлиги сабабли инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисобланмаган ва бу бўйича ДСИга ҳисоб-китоблар тақдим этилмаган.

№ 23. Самарқанд вилоят Прокуратурасининг 2009 йил 27 мартдаги 21/27-09 сонли хатига илова қилинган аризаларда кўрсатилган ҳолатлар ўрганилганда, қуйидагилар аниқланди:

Корхонада волият Давтехназорати инспекцияси Жомбой туман бўйича давлат бош муҳандис-инспектори Ф.Рустамов томонидан инспекциянинг 2009 йил 9 мартдаги 5-А-сонли буйруғига асосан корхонада қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолати текширилиб, текшириш натижасида 1 (бир) дона 44280 сўмлик канавокопатель ва 1 (бир) дона 480997 сўмлик нож-грейдер камомади борлиги аниқланган ҳамда қишлоқ хўжалик техникаларини ва асбоб-ускуналарининг техникавий ҳолатига баҳо берилди.

Корхона балансида турган 4 (тўрт)та автомашинадан, яъни “ГАЗ-3110”, “УАЗ-3151”, “КАМАЗ”, “ГАЗ-52”, русумли автомашиналардан “ГАЗ-3110” русумли автомашина корхона саройида мавжудлиги, қолган 3 (уч) русумдаги автомашиналар корхона саройида йўқлиги, ушбу автомобиллар корхона аъзоларининг уйларида сақланаётганлиги, корхона давлат рўйхатидан ўтган кундан текшириш ўтказиш кунига қадар “УАЗ-3151”, “КАМАЗ”, “ГАЗ-52” русумли автомашиналар корхонадан йўл варақаси олмаганлиги ҳамда ишламаганлиги аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан корхонанинг собиқ раҳбари Р.Рустамовдан, корхонанинг бош муҳандиси И.Маҳмудовдан тушунтириш хатлари олинди.

“Ўзбекистон” ширкат хўжалиги тугатилиб, негизида “Фаровон ҳаёт йўли” МЧ ММТП ташкил этилгандан сўнг, ширкат хўжалигининг балансида турган 308,5 млн. сўм қийматидаги мулки МТПнинг балансига ўтказилган. Лекин, текшириш давомида ушбу мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаси корхонада йўқлиги аниқланди. Шу сабабли, корхона ташкил бўлган вақтда балансида мавжуд мулкни ҳамда текширилган даврда унинг ҳақиқий ҳаракатини аниқлаш имкони бўлмади.

Ариза бўйича 2008 йил ғалла йиғимида барча фермер хўжаликларининг ерларидаги сомонини йиғиштириб олишда корхона транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун А.Ўринбоевга нақд пул тўланган бўлса-да, лекин А.Ўринбоев ушбу пулларни ММТПнинг хазинасига кирим қилмасдан талон-тарож қилганлиги кўрсатилган. Текширишда корхонанинг хазинасига кирим қилинган нақд пуллар ҳисоби кўрилганда, хазинага транспорт хизмати учун нақд пул топширилмаганлиги аниқланди. Корхона раҳбари А.Ўринбоевдан тушунтириш хати олинганда, 2008 йил ғалла йиғимида барча фермер хўжаликларининг ерларидаги сомонини йиғиштириб олишда корхона транспорт воситаларидан фойдаланиш учун техника ажратилмаганлигини билдирди.

№ 24.  КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИ.

ЎзР Марказий банки томонидан 1998 йил 24 январда 376-сон билан тасдиқланган ва ЎзР Адлия Вазирлигида 1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган “Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш қоидалари”ни бажарилиши бўйича текшириш ўтказилганда қуйидагилар аниқланди:

Текширилган давр бўйича юритилган касса китоблари ёнғин вақтида ёниб кетганлиги важ қилиниб, текширишга касса китоби тақдим этилмади. Аммо корхона бухгалтериясида хазина ҳисоботи тузилган ва ҳисоботга бухгалтерия ёзувлари киритилган.

Корхона томонидан 2006 йилда жами бўлиб хазинага 17494,1 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 6405,0 минг сўм, ижара тўлови учун 1566,1 минг сўм, асосий воситаларни сотишдан 9513,0 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағларидан 5757,8 минг сўми иш ҳақига, 9200,0 минг сўми банк муассасасига топширилган, техникага эҳтиёт қисм сотиб олиш учун 1974,5 минг сўми ва моддий ёрдамга 551,8 минг сўми харажат қилиниб, 2086,3 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағи мақсадсиз ишлатилган.

Корхона томонидан 2007 йилда жами бўлиб хазинага 15751,3 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 6111,2 минг сўм, асосий воситаларни сотилишидан 9640,1 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағларидан 5740,7 минг сўми иш ҳақига, 9640,1 минг сўми банк муассасасига топширилган ва моддий ёрдамга 370,4 минг сўми харажат қилиниб, 370,4 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағи мақсадсиз ишлатилган.

Корхона томонидан 2008 йилда жами бўлиб хазинага 8754,0 минг сўм нақд пуллар кирим қилинган. Шу жумладан, иш ҳақи учун 7224,0 минг сўм ва сотилган асосий воситалардан 1530,0 минг сўм кирим қилинган. Кирим қилинган нақд пул маблағлари белгиланган мақсадлар учун ишлатилиши текширилганда, асосий воситаларни сотилишидан кирим қилинган 1530,0 минг сўм нақд пул банк муассасасига топширилмасдан, 1430,0 минг сўми иш ҳақига ва 100,0 минг сўми моддий ёрдамга мақсадсиз ишлатилган.

Корхона бухгалтериясида мавжуд хазина ҳисоботлари танланма равишда текширилганда, 2008 йил 1-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича 1024,0 минг сўм нақд пул тарқатилди деб ҳисобдан чиқарилган. Аммо ведомость бўйича тарқатилган нақд пул жами 974,0 минг сўмни ташкил этиб, 50,0 минг сўм миқдорида камомад аниқланди (Хазиначи Самиев Улаш).

2008 йил 2-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича А.Ўринбоевнинг 110,0 минг сўм нақд пулни олганлиги тўғрисидаги имзоси ва Ш.Ҳамидовни 70,0 минг сўмни олганлиги тўғрисида ведомостда имзоси бўлмаса-да, хазиначи У.Самиев томонидан 900,0 минг сўмга ведомость ёпилиб, бухгалтерия ёзуви берилган ва натижада 180,0 минг сўм камомадга йўл қўйилган.

2008 йил 3-чорак иш ҳақи тарқатиш ведомости бўйича Холиқулов Қўзи (41617 сўм) ва Хўжақулов Бахтиёр (41617 сўм) иш ҳақи суммалари олдига 1 (бир) рақами қўйилган ва 166468 сўмлик ведомость 366468 сўмга ўзгартирилиб, 200,0 минг сўм миқдоридаги нақд пул маблағини асоссиз равишда ортиқча сарфланишига йўл қўйилган (Хазиначи Ҳамидов Шерзод).

№ 25. Текшириш якуни бўйича жами 5207,9 минг сўм қўшимча солиқ ва ажратмалар ҳисобланди. Иш ҳақидан ушланган 402,2 минг сўмлик бадал ўз вақтида Халқ банкига кўчирилмаганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, корхонада муддати ўтган 158655,6 минг сўм дебитор ва 1952,9 минг сўм кредитор, 8131,7 минг сўм миқдорида муддати ўтган иш ҳақи мавжуд. Банк муассасасига топширилган нақд пул 3409,1 минг сўм, хазинадан мақсадсиз ишлатилган нақд пул 3986,7 минг сўм, хазина ҳужжатларига нотўғри ёзувлар киритилиши сабабли хазинадаги камомад 430,0 минг сўм ҳамда асбоб-ускуналар бўйича 525,3 минг сўмлик камомад борлиги аниқланди.

№ 26.  Далолатномада нима учундир 68 гектар боғдан олинган ижара-даромад маблағининг кирими хусусида маълумот берилмаган. Шунингдек, 2008 йил 6 ноябр куни ўтказилган саноқ вақтида аниқланган камчиликлар, фотолавҳалардаги далиллар ва ўша куни тузилган “Билдирги”даги қайдларга алоҳида, батафсил изоҳ берилган эмас. Бу борада балки Самарқанд вилоят Прокуратураси масъуллари алоҳида ҳуқуқий баҳо беришар? Шунингдек, мазкур уйдирма “Жиноий иш” бўйича холис эксперт-мутахассислар фикр билдиришларини истар эдик!

 

ЁЛҒОН ГУВОҲЛИКЛАР ЁКИ ЯНА БИР АСОССИЗ АРИЗА

2009 йилнинг 22 феврал куни Тошкент шаҳри, С.Раҳимов тумани, Қора-қамиш 2/5, 11-уй, 62-хонадонда яшовчи Саидов Дилмурод Эгамбердиевич кундуз тахминан соат 17лар орасида «Солиқ ва валютага қарши кураш Департаменти» ходимлари (идораси Лабзакда!) ҳеч бир ҳужжатсиз, яъни қамоққа олиш ҳақидаги ордерсиз, ўта қўполлик ва зўравонлик билан ҳибсга олинди. Ноҳақ айблов билан ҳибс этилиб, ҳозирда Каттақўрғон шаҳридаги 7-сонли ТҲда сақланаётган Дилмурод Саидов (Саййид) ўзига нисбатан бўлаётган бу “ўйинлар”ни Самарқанд вилояти ва Жомбой туманидаги айрим ваколат эгаларининг иши, деб ҳисобламоқда. Вилоятдагилар эса, бу иш “Юқоридан кўрсатма” эканига ишонтиришмоқчи бўлаяптилар. Ҳатто Д.Саидовга “Ишончнома” берган жомбойлик фермер Тўрабой Эргашевни шу йил 4 апрел куни ҳибсга олишга фатво ёзган вилоят Прокуратурасидаги масъул – катта терговчи СУҲРОБ МАЖИДОВ ҳам “Бу юқорининг кўрсатмаси”, деб айтган. Наҳот, ЮҚОРИНИНГ КЎРСАТМАСИ  ШУНЧАЛАР  ОШКОР АЙТИЛСА?..

Т.Эргашев ҳибсга олинишидан икки кун олдин аризачилар А.Ўринбоев ва С.Боймуродовни туҳматчиликлари учун кўпчиликнинг олдида койиб, изза қилганди… Энди савол туғилади: “А.Ўринбоев ва С.Боймуродовнинг ЮҚОРИга қандай алоқалари бор? Умуман, вилоятдагилар “ЮҚОРИ” деганда КИМ ёки ҚАЕРни назарда тутмоқдалар?” Шу ўринда аниқ бир эътироф: “Самарқанд вилоятидаги ваколат эгаларининг мазкур ноҳақ айблов бўйича “Иш” юритишда мамлакат қонунчилигига қўшиб давлатнинг қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги борасидаги бугунги сиёсатини ҳам бунчалар оёқости қилишларига балки Ўзбекистон Президенти Девони ва Бош Прокуратурасидаги масъуллар холис муносабат билдиришар!”

I ҚИСМ:  Ғараз  ва  фирибгарлик

Саидов Дилмурод Эгамбердиевич (Дилмурод Саййид) 1962 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 27 йилдан бери журналистлик фаолияти билан машғул. Асосан тарихий, ижтимоий-ҳуқуқий мавзулардаги мингдан ортиқ мақоласи, 2та рисоласи, бадиий-публицистик китоби нашр қилинган. 2009 йил 22 феврал куни Тошкент шаҳрида ҳибс этилиб, Самарқандга олиб кетилган. 24 февралда ЎзР ЖК 165-моддаси (“Товламачилик”) 2-қисми “в”, 3-қисми “а” бандлари билан айб эълон қилинган. Айб эълон қилинишида терговолди ҳаракатлари тўлиғича ЎзР ЖПК 11-, 22-, 23-моддалари талабларига хилоф равишда олиб борилган. Чунончи:

1. Фуқаро М.Жўраева қўлга олинган вақт – 22.02.09 йил соат 1400 да спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолатда бўлган. Бироқ унинг мастлик даражаси қонунда белгиланган тартибда аниқланмай, гумонланувчи сифатида сўроқ қилинган. Ва шу сўроқда М.Жўраеванинг ҳеч бир асоссиз Д.Саидовни айблашга қаратилган кўрсатувига суянилган.

2. М.Жўраева 23.02.09.й. Д.Саидов билан юзлаштирилганида илк кўрсатувини тўлиқ рад этган бўлса-да, суриштирувчи И.Шеров “Д.Саидовни қамоққа олиш тўғрисида” судга киритган “Илтимоснома”да бу жиҳатни яшириб, М.Жўраеванинг айбланувчи сифатида эмас, балки гумонланувчи тарзида берган илк кўрсатувини келтирган.

3. Д.Саидовга қўйилган айбловни рад этувчи ҳужжатлар 33 варақда тақдим қилинган бўлса-да, И.Шеров айбловни орттириб кўрсатишлик ва санкция олишлик мақсадида адвокат Р.Комилов томонидан тақдим этилган ҳужжатларни “Иш” жилдига қўшмаган.

4. Санкция бериш жараёнида Д.Саидовнинг адвокатларидан Ҳ.Маҳбубов таклиф қилиниб, адвокат Р.Комиловга санкция вақти маълум қилинмаган.

5. Д.Саййидга руҳий таъсир кўрсатиш мақсадида тезкор вакиллар 24 феврал куни Тошкентга бориб, 5 ёшли қизчасини сўроқ қилишга уринганлар.

6. Адвокат Р.Комилов ва Д.Саидовларнинг Қамоққа олиш ҳақидаги санкцияга норозилик билдириб ёзган аризалари 28 феврал куни ЖИБ Самарқанд вилоят судида судья Т.Тошев бошчилигида ёлланган қонуний адвокатлар (Р.Комилов, Ҳ.Маҳбубов!) га хабар берилмай, ҳатто Д.Саййидни олиб келмай, ноқонуний равишда суд ўтказиб юборилган.

Юқоридаги эътирофларнинг ҳақлигига тергов ҳаракатлари давомида аниқланган ҳолатларда ҳам кўриш мумкин:

1. Аризачи А.Ўринбоев билан Д.Саидов ўртасида 2009 й., 16 март куни  ўтказилган юзлаштириш вақтида  ариза тўлиғича туҳмат, ғаразли мақсадларда ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган (ҲМҚО) ларни чалғитишлик учун ёзилганлиги маълум бўлди. Чунончи:

1. А.Ўринбоев ўз кўрсатувида 2009 йил февраль ойи бошларидаёқ фуқаро М.Жўраева билан бир неча қайта учрашганлигини; бу учрашувлар вақтида М.Жўраева отаси Т.Жўраев томонидан ёзилаётган шикоятларни тўхтаттириш эвазига А.Ўринбоевдан 3000 (уч минг) АҚШ доллари талаб қилганлигини; А.Ўринбоев бошқа шикоятларни ҳам тўхтаттиришда М.Жўраевадан воситачилик қилишни сўраганлигини; М.Жўраева розилик билдириб, орадан икки-уч кун ўтгач, Д.Саидов номидан А.Ўринбоевга 15 000 АҚШ доллари бериш талабини қўйганлигини; М.Жўраева томонидан талаб қилинаётган пул миқдорини озайтиришлик учун М.Жўраева билан А.Ўринбоев савдолашганлигини; Д.Саидовнинг мутлақо пул талаб қилмаганлигини ва Д.Саидов билан ўрталарида пул ёки бирор моддий манфаат юзасидан гап ҳам, келишув ҳам бўлмаганлигини билдирган.

2. Гувоҳ И.Маҳмудов ҳам Д.Саидов билан юзлаштирилганида, А.Ўринбоевнинг 2009 йил 16 мартдаги кўрсатувларини тасдиқлаш билан бирга “Д.Саидов ҳеч маҳал пул сўрамаган, балки Д.Саидовга пул бериш орқали шикоятларни тўхтатиш таклифи А.Ўринбоевдан чиққан”лигини кўрсатган.

3. А.Ўринбоев ҳам, И.Маҳмудов ҳам фуқаро М.Жўраева талаб қилган 15 000 АҚШ доллари олти киши ўртасида тақсимланиши ва булардан бири – ПРОКУРОР, иккинчси – ТЕРГОВЧИ эканлигини уқтирганини кўрсатдилар.

4. М.Жўраеванинг А.Ўринбоев ва И.Маҳмудов кўрсатувларидаги ҳаракатларидан: “М.Жўраева ўз отаси Т.Жўраев, фуқаролар А.Пўлатов, Д.Саидов, шахси номаълум прокурор ва тергвчи номидан ёлғон гапириб, А.Ўринбоевдан 15 000 АҚШ долларини алдов йўли билан олмоқчи бўлган”, деган тушунча келиб чиқади.

Фуқаро М.Жўраеванинг ҳаракатларидан ўз ғаразли мақсади ва ҲМҚОни чалғитиш учун фойдаланган А.Ўринбоев “2009 йил, 17 февраль куни Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, ундан фуқаролар А.Пўлатов, М.Ёқубов, Т.Эргашев, Д.Саидов ва М.Жўраевалар турли ташкилотларга ариза ёзиш, қаматиб юбориш ва обрўсизлантириш билан қўрқитиб, ушбу ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига товламачилик йўли билан 15 000 АҚШ долларини талаб қилаётганлигини, уларга нисбатан чора кўриш”ни сўраган…

А.Ўринбоев томонидан ариза берилган сана 2009 йил 17 феврал эканининг ўзиёқ мазкур ариза ғаразли мақсадларда ва ҲМҚОни чалғитишлик учун ёзилганлигини кўрсатади. Чунки Д.Саидов аризачи А.Ўринбоевбилан фақат бир марта – 2008 йил 6 ноябрь куни “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП (Муқобил машина трактор парки) га қарашли бўлган техник воситаларни (ЎзР ЖПК 36-моддасига биноан Жомбой ТИИБ, ТБ катта терговчиси О.Тоҳиров қарорига кўра!) саноқдан ўтказиш вақтида саноқ комиссияси аъзоси сифатида учрашган. Саноқ чоғида аниқланган барча ғайриқонуний жиҳатлар бўйича “Билдирги” тузилиб, тасдиқловчи фотолавҳалар ҳам  О.Тоҳировга топширилган.

Д.Саидов аризачи  А.Ўринбоев билан 2008 йил 6 ноябрдан кейин 2009 йил 17 феврал санасини ҳам қўшиб ҳисоблаганда мутлақо учрашган ҳам, сўзлашган ҳам эмас. Буни 2009 йил 16 март куни ўтказилган юзлаштириш вақтида  А.Ўринбоевнинг ўзи ҳам тўлиқ тасдиқлаган.

А.Ўринбоев аризасидаги: “…турли ташкилотларга ариза ёзиш, қаматиб юбориш ва обрўсизлантириш билан қўрқитиш” дейилган иддао ҳам тўлиғича туҳмат. Чунки “Фаровон ҳаёт йўли”ММТПдаги ҳамда унинг раиси А.Ўринбоев фаолиятидаги жиҳатлар хусусида Д.Саидов 2008 йил 3 сентябардан 2009 йил 17 февралга қадар Жомбой туман ва Самарқанд вилоят ҳокимликларидан бошлаб, Республика миқёсидаги маъмурий-ҳуқуқий ташкилотларга; “Постда”, “Солиқ ва дунё”, “Куч – адолатда!” газеталари таҳририятларига шикоят, ариза, мақола шаклидаги матнлар (фотолавҳалар ва тегишли ҳужжатларни иловалаган ҳолда!) киритган. Бунинг исботи сифатида киритилган шикоятлар юзасидан Д.Саидов номига ЎзР Вазирлар Маҳкамаси, Давлат Солиқ Қўмитаси. Самарқанд вилоят ва Жомбой туман прокуратуралари, вилоят ДСБдан келган жавоб-хабарномаларни келтириш мумкин А.Ўринбоев иши юзасидан юборилган энг охирги хатлар Д.Саидов қамалганидан сўнг 24-25 феврал кунларида келган. Шунингдек, номлари юқорида кўрсатилган таҳририятларда рўйхатга олинган мақола шаклидаги матнлар топширилган саналарни эътироф этиш ҳам кифоя! Шу ўринда аниқ воқеликни маълумот тарзида келтирсак:

Д.Саидов томонидан 2009 йил январь ойида ЎзР Давлат Солиқ Қўмитасига киритилган шикоят асосида Самарқанд вилоят ДСБ бошлиқ ўринбосари Л.Баракаев 2009 йил 17 феврал санаси билан Д.Саидов номига юборилган жавоб хатида “Фаровон ҳаёт йўли” ММТПнинг хўжалик-молиявий фаолияти юзасидан 2009 йил ИЮН ойига белгиланган текширув 2009 йил МАРТ ойига кўчирилганлиги кўрсатилган. Шу жиҳатдан ҳам Д.Саидовга нисбатан А.Ўринбоев томонидан 2009 йил 17 февраль куни ёзилган ариза ҳамда шу ариза асосида сохта айблов билан Д.Саидовни ҲИБС эттириш ҳолати аниқ ғаразли мақсадларни кўзлаб, ҲМҚОни чалғитишлик учун қилинганлигига яна бир тўлиқ далил бўла олади. Д.Саидов, А.Пўлатов ва М.Жўраева фақатгина 2009 йил 18 феврал куни аризачи А.Ўринбоев билан унинг илтимосига кўра учрашганлар. Учрашув жуда қисқа, таклиф ва талаб аниқ бўлган. Яъни Д.Саидов ўзига “Ишончнома” берган фермерлар номидан, фуқаро А.Пўлатов эса ўз номидан А.Ўринбоевга ишдан кетиш талабини қўйганлар. Бу учрашувгача ҳам, учрашув чоғида ҳам пул ёки бирор моддий манфаат хусусида умуман гап ҳам, мунозара ҳам бўлган эмас! 2009 йил 16 март куни Д.Саидов билан юзлаштирилган А.Ўринбоев ҳам, гувоҳ И.Маҳмудов ҳам буни тўлиқ  тасдиқлаш билан бирга, ҳатто учрашувдан кейин М.Жўраева билан алоҳида қолганларида А.Ўринбоев пул ҳақида гап бўлмаганлиги учун М.Жўраевадан норози бўлганлигини эътироф этиб, кўрсатув берганлар.

Юқоридагиларга кўра, Д.Саидовга нисбатан қўйилаётган айбловни ва унинг ҳибс этилишини Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларига тўлиғича зиддир. Чунончи:

1. Қўйилаётган айблов асоссиз бўлишлиги билан бирга ғаразли мақсадларни кўзлаб, орттирма даражада малакалантирилган.

2. М.Жўраеванинг Д.Саидовга мутлақо номаълум ҳаракатлари оқибатида 2009 йил 22 феврал куни қўлга олиниши ҳамда ўша куниёқ спиртли ичимлик таъсирида берган ва эртаси куни инкор этган илк кўрсатувидаги “Д.Саидов топшириғи билан А.Ўринбоевдан пул талаб қилганлиги” ҳолати Д.Саидовга айблов қўйилиб, ҳибс этилиши учун асос бўла олмайди. Чунки аризачи А.Ўринбоев билан Д.Саидов ўрталарида пул, моддий манфаат масаласида мутлақо гап ҳам, бирор келишув ҳам бўлмаганлигини А.Ўринбоев ҳам, гувоҳ И.Маҳмудов ҳам 2009 йил 16 март куни берган кўрсатувларида аниқ билдирганлар.

3. 2009 йил 16 март куни Д.Саидов билан юзлаштирилган А.Ўринбоев ва И.Маҳмудов берган кўрсатувларнинг ўзиёқ фуқаро М.Жўраева билан айнан А.Ўринбоевнинг ўзи (ғаразли мақсадларда!) ўзаро тил бириктирганлигини тўлиқ исботлай олади, деб ҳисоблаймиз. Бу эса ўз ўрнида М.Жўраева ҳеч маҳал Д.Саидов топшириғи билан ҳаракат юритмаганлигини кўрсатади.

II ҚИСМ: Ёлғон гувоҳликлар  ва  туҳматли  ариза 

ортидаги манфаат

 Д.Саидовга нисбатан ноҳақ, ғаразли мақсадларда асоссиз иддао қилиш давом этмоқда. Чунончи:

1. Жомбой туманида яшовчи фуқаро Сайдулло Боймуродов 2009 йил 18 март куни Прокуратурага ариза билан мурожаат қилган. Унинг кўрсатишича, гўёки Д.Саидов С.Боймуродовдан 2004 йили май ойида (санаси номаълум!) 5та “кўк”ида пора сўраган эмиш. Бироқ аслида бўлмаган воқеани қарийб беш йил ўтиб эслаб қолиш сабабини С.Боймуродов аниқ изоҳлаб бера олмади. С.Ш.Боймуродовнинг ўзи ким ва Д.Саидовга нисбатан қандай хусумати бор? С.Боймуродовнинг айни чоғда Д.Саидовга нисбатан туҳматдан иборат ариза билан мурожаат қилишида ХУСУМАТдан ташқари ўз вақтида содир этилган маълум бир қилмишни яширишга уринишлик мавжуд. 

Аввало хусумат ҳақида:

С.Ш.Боймуродов Жомбой туман собиқ “Ўзбекистон ширкат хўжалиги”нинг 2003-2004 йилларда бошқарув раиси бўлган. (Ҳозирги “Фаровон ҳаёт йўли” ММТП айнан шу хўжалик негизида ташкил этилган!) С.Боймуродовнинг раислик даврида содир этган қилмишлари юзасидан фуқаролар О.Аноров, А.Пўлатов, Д.Алимов шикоятлари асосида Д.Саидов 2004 йил май ойида Самарқанд вилояти ва Жомбой туман ҳокимликлари вакиллари иштирокида журналистлик суриштируви ўтказган. Тўпланган далиллар асосида “Адолат” газетасида битта, “Қишлоқ ҳаёти” газетасида иккита танқидий-таҳлилий мақоласи чоп қилинган. “Қишлоқ ҳаёти”даги мақола газетанинг ҳуқуқ бўлими мудири А.Каримов билан

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares