ЖИГАРЛАРИ НАФРАТИГА УЧРАГАН УКА

ёхуд “қочоқ”номини олган кимса хусусида.

 

 Боши  http://www.wdscode.guru/birdamlik/?p=20112   саҳифасида

Баъзилар оиласида ёлғиз фарзанд бўлса, ёки ёшлигидан етим қолиб қийналсалар, туғишганлари бўлмаганидан нолишади. Кўпчилигининг фикрича ака укалари бўлганида улар ҳаётида қийинчиликларга унчалик учрамайдигандек.

Тўрткўл туманида истиқомат қилувчи суҳбатдошимиз Икром Абутов эса, ўз туғишгани ҳақидаги ”ваҳобий”, ”қочоқ”, ”ватангадо” каби сўзларни эшитиб, укасидан нафратланадиган даражага етган инсондир.

-Укангизни нимага ”ваҳобий” дейишади, у диний экстремистик оқимлар билан алоқаси бўлганми?

– Туғишган укам Абутов Мухаммадсолих Матякубович 1969 йилда туғилган. 1998 йилда Узбекистан Республикаси Жиноят Кодексининг 173 —моддаси бўйича 7 йилга жиноий жавобгарликка тортилиб, 2006 йилда жазо муддатини ўтаб келди. Ўша даврларда у диндор шахс бўлиб, унинг амалларини бажариш бўйича уйдагилардан мен, кичик укам Саидкамол Абутов ва унинг турмуш ўртоғи Зайнаб билан тез —тез жанжаллашиб турарди. У укамни ва унинг хотинини ўзи каби диннинг амалларини бажаришга мажбурлаган экан.
Бу каби жанжалларнинг бирида Мухаммадсолих укам Саидкамолнинг бошини ёриб қўйди. Шу сабабдан у шифохонада ётиб чиқди. Саидкамолнинг ўзи ҳам ёшлигидан динга қизиқиб, ислом дини амалларини бажариб юрар эди. Муҳаммадсолиҳнинг салбий таъсири остида эса укам Саидкамол диний экстремистик оқимга аъзо бўлганлиги учун хозирда жазо муддатини ўтамоқда.

Укам Муҳаммадсолиҳ ўзини ҳақиқий мусулмонман деб билади. Лекин, биз оддий инсонлар амал қиладиган Ислом дини амалларига риоя қилмайди. Жорий йилнинг ноябрь ойида бизга она сифатида бўлган 1927 йилда туғилган Абутова Султана аммамиз оламдан ўтди. Ўзини ҳақиқий мусулмонман деб биладиган укамиз на таъзия билдириб жанозасига келди, на маракаларига…

— Билишимизча укангиз Муҳаммадсолиҳ хозир чет элда экан. У юртимиздан қачон кетганди ва унинг бу ишларига кимдир ёрдам берганми нима деб ўйлайсиз?

— Укам Муҳаммадсолиҳ тахминан 2006 йилда Қозоғистон Республикасига ишлаш учун кетганди. У ердан эса Россия Федерациясига чиқиб кетибди. Кейин билишимча у ердан Швеция давлатига ўтиб кетибди. У ўзининг бу ҳаракатлари билан ”қочоқ” номини олди. Билишимча у бу ҳаракатларни айрим Ватанимизга қарши кучлар ёрдамида бажармоқда. У ҳозирги кунда кимларнинг ноғорасига ўйнаб юрибди. Айтмоқчиманки, Мухаммадсолиҳнинг харакатлари менга ва менинг оила аъзоларимнинг обрўсига путур етказмоқда. Чунки, махалла кўйда у ҳақдаги гап – сўзларлан бошимни кўтариб юролмай қолдим. Қаерга борсам, уканг жима ишлар килиб юрибди? Кеча укангиз ”Озодлик” радиосидан Ватанимизга нисбатан бўхтон сўзларни гапирди – деган турли хил гапларни эшитаман. Бундан ташқари укамнинг касофати туфайли маҳалла аҳлининг муносабати менга ва оила аъзоларимиз, қариндошларимизга нисбатан ўзгариб бормоқда.

– Сизнинг бунчалик нафратингизни ўйғотган нарса нима?

– Мен, ўз укам туфайли душманимдан эшитмаган гапларни ўз ўғилларимдан эшитдим. Бошқаларни қўя турайлик хатто ўз фарзандларим ҳам ўша укам туфайли менга бошқача муносабатда бўлмоқдалар. Бир куни ўғлим «Музаффар» шу укангиз бўлмаганида бизнинг хаётимиз бошқачароқ, яъни яхшироқ бўлармиди” — деди. Бу гапни эшитгач, юрагимга пичоқ санчилгандай бўлди. Фарзандимга нима деб жавоб беришни билмадим. Шуларни ўйлаб, хозир тушунмай юрган Мухаммадсолиҳга қачонгача бировларнинг ноғорасига ўйнаб, ватангадо бўлиб юраркан дейман. Ўзбекистонда яшагиси келмаса майли хорижда менинг ва оила аъзоларимизнинг обрўсига путур етказмасдан тинч яшайверсин.
Аммо, унинг хозирги харакатларидан мен ва барча қариндошлар нафратланамиз. Аминманки, укам Муҳаммадсолиҳни бу йўлга бошловчи ва уни вақтинчалик пул билан таъминлаб турган номаълум қора кучлар бор. Вақтинчалик деганимнинг боиси, агар Мухаммадсолиҳ ука билсанг бу йўлнинг ҳам сенга берилган пулнинг ҳам охири рохат фароғатда яшашга эмас, ватангадо бўлиб хўрликда яшашга, таназзулга, ўз жигарларингнинг нафратига етаклайди.

Жангабай Кайпанов

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares