ГАЗДАН ФОЙДАЛАНМАГАН БЎЛСАНГИЗ ҲАМ, СИЗНИ БЎЙНИНГИЗДА ИККИ ЮЗ МИНГ СЎМ ҚАРЗ БОР!

            Бугун Қашқадарё вилояти Қарши туманининг “Хонобод” қишлоғида истиқомат қилаётган фуқаролар хонадонига келган газ идораси инспектори Фахриддин Полвонов “Газдан катта қарзингиз бор, уни тўлаб қўйинг!”, дея мурожаат қилмоқда. Фуқаролар эса ҳайрон!? Чунки ўтган йилнинг август ойида  мазкур қишлоқ аҳолиси газ тармоғидан узилиб қўйилган эди.

     Шундай бўлса ҳам, ҳар бир хонадоннинг оз эмас,   икки юз минг, ёки уч юз минг сўмгача қарзи бор.

            Биз ҳам ҳайрону-лолмиз. Бу вазиятда ким айбдор, қиш мавсумида умуман газдан фойдаланмаган “Хонобод”ликларми? Ёки юқоридан  аҳолининг коммунал тўловларини қандай бўлмасин, ундирган деган буйруқни  олган газ идораси инспектори Фахриддин Полвоновми?

            Кишини яна бир ажаблантирадиган нарса, қишлоқ аҳлининг нафақа ва пенсиясидан ҳам газ ва электр токи учун ҳам пул ушлаб қолинишидир. Қизиқ, одамлардан комунал тўловларни икки кара ундириш таклифи кимдан чиққан экан?

Ғайрат Зиётов. “Бирдамлик ХДҲнинг Қашқадарё вилояти, Қарши тумани фаоли.

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares