ФЕЙСБУКДАГИ “ЮЗСИЗ”ЛАР ЁКИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАГИ ҒОЯВИЙ КУРАШ

Адхам Тангриев

Сўнги бир йил ичида  баъзи араб давлатларидаги диктаторлик тузумлари қулатилган бўлса, баъзилари қулаш арафасида. Араб  мамлакатларидаги  диктаторлик тузумини ағдаришда интернет  авлоди  деб аталувчи замонавий  ёшлар асосий ролни ўйнагани, уларни бирлаштиришга Фейсбук, Твиттер каби интернетдаги ижтимоий тармоқлар катта ҳисса қўшгани ҳеч кимга, шу жумладан Ўрта Осиёдаги диктаторларга ҳам сир эмас. Ўз халқини талаш, эзиш, ўлдириш ҳисобига ҳукмролик қилиб келган араб диктаторларининг  бошига тушган савдолардан чўчиб қолган каримовлар ҳокимиятдан айрилиб қолмаслик учун барча чораларни, шу жумладан интернетдаги ижтимоий тармоқларни, улардан фойдаланувчиларни, бу  ижтимоий тармоқлардаги бўлаётган ёзишмаларни  назорат  остига  олиш ва уларни ўзига керак бўлган йўналишга буриш  чораларини кўрмоқда. Бунинг учун, масалан,  Фейсбук, Твиттер каби интернетдаги ижтимоий тармоқларга ўз малайларини киргазиб улар орқали оммани лақиллатишга уринмоқда. Диктаторлар интернетдаги ижтимоий тармоқларга киритган  малайлар  у ерда чиқарилган ҳаққоний  мақолалар ва изоҳларга ўзларича фикр билдириб, бу мақолаларда келтирилган фактларга нисбатан шубҳа уйғотишга, диктаторларни танқид қилган ёки воқеликни ҳаққоний ёритишга уринган шахсларни ҳақорат қилишга, қўрқитишга, уларни чет эл разведкаларининг агенти, Ватан хоинлари, ёлғончилар сифатида кўрсатишга   ҳаракат қилишади. Улар  ижтимоий тармоқлардаги  саҳифаларига  ўз суратларини қўйишмайди, яъни “юзсиз” бўлишади ёки  бировларнинг суратини ўзиники қилиб қўйиб қўйишади.Ўзларининг ҳақиқий исм- шарифларини яшириб, тўқиб чиқарилган исм-шариф ёки лақаб остида саҳифа очиб, фаолият юритишади. Бу келажакда диктатор ағдарилганда халқ  уларнинг юзига туфламаслиги ва конспирация  учун қилинади. Улар  бир ижтимоий тармоқда турли номлар билан бир неча саҳифа очишади. Бундан мақсад улар ёзган фикрни кўпчилик қўллаб-қувватлаётгандек кўрсатиш учун  ижтимоий тармоққа турли номлар билан кириб ўзлари аввалроқ бошқа ном билан қолдирган  фикрни маъқуллашади. Ижтимоий тармоқдаги улар ёзган изоҳларни махсус хизматларнинг агенти эмас, оддий халқ вакили  ёзгандек кўрсатиш учун атайлаб грамматик ва стилистик хато билан ёзишади.  Мисол сифатида Фейсбукда   Хашимбек Халиков ва мукимжон халматов  номлари остида фаолият олиб борувчи бир агентнинг “Америка  овози” радиостанцияси (Voa Uzbek),   Birdamlik Xalq Demokratik Harakati, Муборак Маматқулова, Shavkat Muhammad, Фарходхон Мухтаров кабилар билан бўлган ёзишмасини келтирамиз. Ёзишма “Америка  овози” радиостанцияси (Voa Uzbek) бир мақола линкини Фейсбукка  қўйиши билан бошланади.

                                                Voa Uzbek:

Rossiyadagi o’zgarishlar o’zbekistonlik muhojirlar nigohida

www.voanews.com

Rossiyada adolatli saylovlar talabi bilan o’tayotgan ommaviy norozilik namoyishlari Markaziy Osiyoda ham aks-sado berishi mumkin.

        Хашимбек Халиков:

                                  Бу сахифа йук экан !

                                                      Voa Uzbek :

Voa Uzbek http://www.voanews.com/uzbek/news/Central-Asia-Russia-138935909.html

Rossiyadagi o’zgarishlar o’zbekistonlik muhojirlar nigohida

www.voanews.com

 

                                                   Хашимбек Халиков:

Рахмат ! Бу жойда факат Болотный плошад курсатилган . Бу хар-хил групировкалар . Путин тарафдорлари ва Путинга карши грухлар ,националистлар ,бесаколлар ва шу тартибдаги одамлар. Россия Мухолифияти жуда оз кишини таклиф килади. Декабир намоишидан кегин Путин томонига жуда куп утди.Мен бир одамни билар эдим.У ашаддий  Путинга карши эди.Кегин келиб айтди- Мен ва мени оилам ва дустларим энди Путинга овоз берамиз! Кегин Парк Победада йигилган кишилар пул учун йигилгани йук! Болотной Плошадда асосан ёшларни пул оркали жалиб этилди. Хозир махсус грухлар бор ,уларни ёллашади митингларда катнашиши учун . Булар асосан кекса кишиларни йигишади. Сабаби уларга каи тулашади,кисман узларига олиб колиш учун ! Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни ,у жаноб Халифат тузиш ниятида эди . Овози жуда пасайиб кетибди .Мен купинча келган мухожирлар билан Хозир махсус грухлар бор ,уларни ёллашади митингларда катнашиши учун . Булар асосан кекса кишиларни йигишади. Сабаби уларга каи тулашади,кисман узларига олиб колиш учун ! Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни ,у жаноб Халифат тузиш ниятида эди . Овози жуда пасайиб кетибди .Мен купинча келган мухожирлар билан Хозир махсус грухлар бор ,уларни ёллашади митингларда катнашиши учун . Булар асосан кекса кишиларни йигишади. Сабаби уларга каи тулашади,кисман узларига олиб колиш учун ! Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни ,у жаноб Халифат тузиш ниятида эди . Овози жуда пасайиб кетибди .Мен купинча келган мухожирлар билан Хозир махсус грухлар бор , уларни ёллашади митингларда катнашиши учун .Булар асосан кекса кишиларни йигишади. Сабаби уларга каи тулашади,кисман узларига олиб колиш учун ! Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни , у жаноб Халифат тузиш ниятида эди . Овози жуда пасайиб кетибди .Мен купинча келган мухожирлар билан  Сухбатлашаман ,уларни муносабатини Давлат тузумига. Асосан хамма тузимни куллайди.-Ха тузим яхши булса нимага бу ёкга келдиларинг-деган саволга .-биз уй кураётирмиз , ер олдик уй жуда ката . Бу жойдан пулни олиб бориб сотамиз , фойдаси ката . Ёки уз ишларимизни очмокчимиз .Мен сизларни президентларингни ёмон куришади-ку . Уларни жавоби-Йук бизга бошка одамни кераги йук ! Худо умрини узок килсин яна 20 йиллар бошкарсин шунда давлатимиз жуда мустахкам ва бой булади ! Мени улар билмайди Узбеклигимни .мен 12 йилдан бери булганим йук ! Савол тугилади кимга ишониш керак . Б Хамроевгами ёки кеча келган мехнат мухожиригами ?

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Кўриб турганингиздек, ўзини  Хашимбек Халиков деб таништираётган кимса Россиядаги ўзбекистонлик ва тожикистонлик меҳнат муҳожирлари тўғрисида ҳаққоний маълумот беришга интилган Б Хамроев ҳақида  “У жаноб Халифат тузиш ниятида эди” – деб уни диний экстремистга чиқармоқчи бўлаяпти ҳамда  ўзбекистонлик  меҳнат муҳожирлари Россияга йўқчилик ва ишсизлик туфайли эмас, бойлик орттириш мақсадида, тўқликка шўхлик қилиб келгандек, улар Каримовни яхши кўрадигандек қилиб кўрсатаяпти).  

                                                       Муборак Маматқулова :‎

 

«Жаннатни кўрмоқчи бўлсанг Ўзбекистон телевидениесини кўр, дўзахни кўрмоқчи бўлсанг Ўзбекистонга бор»  Қозоқ мақоли.

                                                        Хашимбек Халиков:

Тугри фикирни билдирасиз Ватан Хоинлари Узбекистонга борса Дузахни куради. Халк уларни кунини Дузахга айлантиради . Узбек маколи !!!

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бу ерда у Ватан Хоинлари деб Ўзбекистондан ташқарида юрган мухолифатчиларни назарда тутаяпти,чамамда).

                                             Birdamlik Xalq Demokratik Harakati:

 

ИАК Ўзбекистонни аллақачон дўзахга айлантириб бўлди,шунинг учун миллионлаб ўзбекистонликлар чет элларга чиқиб кетишди.

                                              Хашимбек Халиков:

Дузахга айланган мамлакат ахолиси . бахтли инсонлар руйхатини 13 урнида туради. Агар дузах булганда бу халкаро суров бундай хулоса чикармас эди ! Туркларни 3 милион ахолиси Германияда яшайди . Азарбайжонди 3 мил.ахолиси Россияда оила бокади. Узбеклар Россияда 500 минг руйхатдан утган ,фактич. 800 минг атроф. Узбекистонди ахолиси 29 мил 540 минг киши. Ундан 1500 минг киши четда мехнат килади. Хозир Россияда америкадан хам фохишаликга келаётирлар . Узбекистон 20 ичида эришган ютуга хеч ким эриша олганийук . Давлатни харакат килинаётир угирликда айиблашга . Четдан сотиб олинаётган Самолёт ва Поездлар кайси маблаг хисобига ёки сизлар совга килидларингми .Ахир сизлар халкни савасизлар Ёки Олтин запасиними ? Хеч у жойга ета олмай купларини тулгок тутаётир !

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бу ерда у  чет элларда мардикорчилик қилиб юрган ўзбекистонлик  меҳнат муҳожирларининг сонини атайлаб бир неча марта камайтириб кўрсатади ва Ўзбекистон 20 йил ичида “ҳеч ким эриша олмаган” қандай ютуққа эришганини айтмайди, чунки айта олмайди)

                                     Хашимбек Халиков:

Мана якинда Америкадан Боинг келди. Эхтимол бу сизларнинг совгаларинг ?

 

                                      Муборак Маматқулова:

 

 Афсуски ИАК 22 йил ичида халқни ўз фикрини очиқ айтишдан қўрқадиган қилиб қўйди,шунинг учун Ўзбекистон 13 ўринда.Агар халқ ҳақиқатни очиқ айтишдан қўрқмаганида бу кўрсаткич бошқача бўларди.Ўзбекистонда ўз жонига қасд қилаётганлар сони йилдан йилга ортиб бораётгани халқнинг қанчалик «бахтли» эканлигини кўрсатиб турибди.

                                           Муборак Маматқулова:

Германиядаги турк гастарбайтерлари билан Россия ва Қозоғистондаги ўзбек гастарбайтерларининг аҳволини солиштирманг.ГФРдаги турк гастарбайтерлари ўзбек гастарбайтерларига ўхшаб қишда далада палаткада яшашга мажбур бўлаётгани йўқ.Турк гастарбайтерларининг ҳуқуқларини Туркия ҳукумати ва яна бир қанча ташкилотлар ҳимоя қилади, ўзбек гастарбайтерларини ким ҳимоя қилаяпти?

                                       Муборак Маматқулова:

 

Озарбайжондаги сиёсий вазият Ўзбекистонникидан кўп фарқ қилмайди,шунинг учун озарбайжонлар ҳам Россияда ишлашга мажбур бўлаётганидан ҳайрон эмасман.

                                       Муборак Маматқулова:

              Яқинда Яккабоғдаги касалхона ёпилди.Шуми ютуқ?

 

                                           Муборак Маматқулова :

Бу Боингда ким учади? Асосан халқнинг бойлигини ўзиники қилиб олиб еб ётган икки оёқли каламушлар учади. ИАКнинг 22 йилдан бери бераётган ёлғон ваъдаларидан, газ,свет тақчиллигидан,ишсизлик ва камбағалчиликдан тўйиб кетган оддий халқ фарзандлари эса Тошкент-Москва поездига ёки шалоғи чиққан «Икарус»га бир амаллаб чиқиб Россияга кетади.

                                                 Муборак Маматқулова:

 ИАК ҳокимятга келмасдан олдин бутун СССРдан одамлар Ўзбекистонга ишлаш ва яшаш учун келарди.Ҳозир эса бунинг акси.Ҳа,тўғри айтасиз,Хашимбек, бундай «ютуқ»қа деярли ҳеч ким эришгани йўқ!

                                            Муборак Маматқулова :

Мана сизга «бахтли» ўзбекистонликларнинг ҳаётидан бир лавҳа http://www.ozodlik.org/content/article/24480825.html ишидан кегин Путин томонига жуда куп утди. Мен бир одамни билар эдим у ашадий Путинга карши эди. Кегин келиб айтди -Мен ва мени оилам ва дустларим энди Путинга овоз берамиз ! Кегин Парк Победада йигилган кишилар пул учун йигилгани йук ! Болотной Плошадда асосан ёшларни пул оркали жалиб этилди . Хозир махсус грухлар бор ,уларни ёллашади митингларда катнашиши учун . Булар асосан кекса кишиларни йигишади. Сабаби уларга каи тулашади,кисман узларига олиб колиш учун ! Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни жаноб Халифат тузиш ниятида эди . Овози жуда пасайиб кетибди .Мен купинча келган мухожирлар билан сухбатлашаман ,уларни муносабатини Давлат тузумига. Асосан хамма тузимни куллайди.-Ха тузим яхши булса нимага буёкга келдиларинг -деган саволга .- Биз уй кураётирмиз ,ер олдик уй жуда катта . Бу жойдан пулни олиб бориб сотамиз ,фойдаси катта . Ёки уз ишларимизни очмокчимиз .Мен сизларни президентларингни ёмон куришади-ку . Уларни жавоби – Йук бизга бошка одамни кераги йук ! Худо умрини узок килсин яна 20 йиллар бошкарсин шунда давлатимиз жуда мустахкам ва бой булади ! Мени улар билмайди Узбеклигимни . Мен 12 йилдан бери булганим йук ! Савол тугилади кимга ишониш керак . Б Хамроевгами ёки кеча келган мехнат мухожиригами ?

                                Хашимбек Халиков :

Озодликни ахлатига хеч ким ишонмайди ! Мен барча маълумотларини текшириб курдим .Бита мисол Узбекистонда Чинорларни кесишга мажбур булишди ,сабаби термитлар еб ташлади. Зарарланган дарахтларни кесиб ташланибди , ёнидаги дарартларни химоя килиш учун . Яна бита ахмок You Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисинит Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти .Термитлар аслида олиб кирилган =Био-Дверсия=учун ! Демак бу ахмоклар учун маълумот !

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Хашимбек Халиков: “Мен барча маълумотларини текшириб курдим ”- дейди-ю, аммо барча маълумотлар деганда нимани назарда тутаётганини айтмайди. “Узбекистонда Чинорларни кесишга мажбур булишди ,сабаби термитлар еб ташлади”-деб юз йиллик чинорларни кесиб, пуллаб юборган амалдорни ҳимоя қилишга уринади-ю, аммо бу гапини тасдиқловчи бирорта ҳужжатни тақдим этмайди)

                                    Муборак Маматқулова :

 

Чинорларни ҳукуматда ўтирган икки оёқли термитлар «еб ташлашибди» десангиз тўғрироқ бўларди.

 

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бу ерда у   Муборак  Маматқулованинг  ёзганига жавоб бера олмагани учун гапни бошқа мавзу – “Боинг”га  буради)

                                       Хашимбек Халиков :

Бу Боингларда жуда куп студентлар чет-элларда талим олайтган ва саёхатга бораётган мехнаткашлар учади. Айропортлар тула бу халк эмасми ? Факат сизлар Катта пирогни орзу килиб утиб кетасизлар . Сизларни халк унга якинлаштирмайди . Хар канча кичок кайраганларинг билан бефойда . Умумий халк бутунлай бошка фикирда  Куй эмас уни бошкаргани . Мен маълумотни халкдан яни мехнат мухожирларидан олаётирман . Мени узбек эканлигимни билишмайди .Мен улар билан сухбатлашаман рус тилида .Улар уйлайди мени Рамен ёки грузин деб , куринишдан ! Демак озодлик бухтонидан ва уларни мантаж килаётган материалларидан кура халга ишонса булади .

 

                                           Муборак Маматқулова:

Мен чет элда яшаётганим йўқ.Мен Ўзбекистондаман ва бу ерда бўлаётган воқеаларни ўз кўзим билан кўриб турибман.

                                                   Хашимбек Халиков:

Кизик хаммани кузи кур сизни ва Елена Урлаева Т.Давлатовани кузи очик холос эканда. Мен сахифада курсатилган булса 100 одам аслида хар куни минглаб одамлар сахифага киради ва уз фикирларини бсилдиради . Менга ёзишади бутунлай бошка маълумот . Менда бита эмас сахифа

 

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бу ерда у “Менда бита эмас сахифа” – деб аслида ўзи ким эканлигини фош қилиб қўйди ва бироздан сўнг ўзини- ўзи қўллаб-қувватлаш учун бошқа саҳифасидан бу ерга киради).

 

                                                     Хашимбек Халиков:

Узбек оламига кирсанггиз у жойда бу масала юзасидан материал бор . Хим обработка тугрисида .Хивадаги ёдгорлигларни хам сакланиши хавф остида деб ёзаётирлар . Дарахтлар ва уйларни хим обработка килиш хакида олимлар мунозара олиб бораётир ! Кимни ичи дамга тулса хукумдор айибдор эмас , аптекага бориш керак

 

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бу ерда у: Кимни ичи дамга тулса хукумдор айибдор эмас , аптекага бориш керак”- деб диктатура мухолифларини масхара қилмоқчи бўлаяпти)

 

                                            Муборак Маматқулова:

 

1.Бу жойда эшитамиз Б Хамроевни жаноб Халифат тузиш ниятида эди .Мен изоҳларингизн ўқиб:  “Хашимбек туҳматчи одам экан”- деган фикрга келдим. Сабаби –“Б.Хамроев халифат тузиш ниятида эди” – дебсиз. Каримов режими халифат тузиш ниятида бўлган “Хизбут- таҳрир”чиларни диний экстремизмда айблашини эътиборга олсак, сиз ўзингизча Б.Хамроевни  диний экстремизмда айбламоқчи бўлгансиз шекилли.   Бу диктаторлик режими ўз танқидчиларига қарши ишлатадиган  типик айбловлардан бири. Қонхўр диктаторлар  ҳақиқатни ёмон кўришади ва  ҳақиқатни гапирганларга, ҳақиқат учун курашганларга “террорист”, “экстремист”   каби  туҳмат айбловларни ёпиштиришга ҳаракат қилишади. Мисол учун, ҳокимиятини сақлаб қолиш учун ўз халқининг қонини тўкишдан ҳам қайтмаган  Каддафи ўзига қарши курашаётган қўзғолончиларни “Ал- Қоида” аъзолари , Гитлер эса партизанларни “террористлар” деб атаб уларни обрўсини тўкишга ҳаракат қилишган эди.Хўш,  Б. Хамроев  халифат тузиш ниятида бўлганини рад қилиб бўлмас далил билан сиз исботлаб бера оласизми? Буни исботлаб бера олмасангиз “ Хашимбек туҳматчи” деган фикрим тўғри эканлигини исботлаб берган бўласиз. Далиларингизни  кутаман.

 2. Хашимбек Халиков, мен изоҳларингизн ўқиб:    “Хашимбек нафақат туҳматчи, балки  ёлғончи ҳам экан”- деган фикрга келдим. Сабаби – сиз “Озодликни ахлатига хеч ким ишонмайди !” дебсиз. Сиз сони 10 миллиондан ошиқ бўлган балоғат ёшидаги  ўзбекларнинг, ҳамда “Озодлик” радиостанциясининг ўзбек бўлмаган  тингловчиларининг  барини  бирма- бир “Сиз “Озодлик” радиостанцияси тарқатаётган  ахборотларга ишонасизми? ”- деб сўраб чиққанингизда уларнинг бари: “Йўқ, биз Озодликни ахлатига  ишонмаймиз” – деб жавоб берган тақдирдагина сиз: “Озодликни ахлатига хеч ким ишонмайди”   дейишингиз мумкин эди. Сиз шундай сўров  ўтказганингизга ишонмайман, шу сабали сизни ёлғончи деб ўйлайман. Агар юқоридаги талабларга риоя қилган ҳолда  шундай сўровнома ўтказган бўлсангиз ва бу сўровнома юқоридаги “”Озодликни ахлатига хеч ким ишонмайди” деган гапингизни тасдиқлаб турган бўлса, марҳамат,  натижаларини менга тақдим қилинг мен сиздан узр сўрай.Бўлмаса “Хашимбек- ёлғончи” деган фикрим тўғри бўлиб чиқади. 

3. Хашимбек Халиков, сиз: “Мен барча маълумотларини текшириб курдим”- дебсиз.Сиз  Сурхондарё вилоятининг Музробод туманига бориб ёки телефон орқали мақолада номи кўрсатилган одамлар билан суҳбатлашдингизми?  Суҳбатлашган бўлсангиз шу одамлар билан бўлган суҳбатнинг  аудиоёзувини бизга тақдим қилинг ёки ” Мен барча маълумотларини текшириб курдим” деган гапим ёлғон эди деб ёлғончи эканлигингизни тан олинг.  Мен “Озодлик” радиостанциясини идеал, мутлақ бетараф, у бераётган маълумотларнинг ҳаммаси рост демайман ва Мадаминов Салойга кўп ён босади деб ўйлайман, аммо шунга қарамай “Озодлик”ка  туҳмат қилиш каби тубанликка бормайман, чунки туҳматчилардан нафратланаман.

4. Хашимбек Халиков, сиз: “Узбекистонда Чинорларни кесишга мажбур булишди ,сабаби термитлар еб ташлади”- дебсиз.Шу иддаоингизни тасдиқлай оладиган  Ўзбекистондаги тегишли  мутассади ташкилотнинг расмий ҳужжатини тақдим эта оласизми ёки бу маълумот ҳам ёлғонми?лиш учун . Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти .Термитлар аслида олиб кирилган = Био-Дверсия =учун ! Демак бу ахмоклар учун маълумот !

 5.лиш учун . Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти .Термитлар аслида олиб кирилган = Био-Дверсия =учун ! Демак бу ахмоклар учун маълумот ! Хашимбек Халиков, сиз Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди”Татьяна Акбаровнани ва йўқ Синглисини гроблар учун қадимги дарахтларни сотди”  деган маълумотни “озодлик маълумоти” дебсиз. Бу маълумотни “Озодлик” тарқатганини  ё исботлаб беринг, ё “Озодлик” ка туҳмат қилганингизни тан олинг.Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти . Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти . Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти . лиш учун . Яна битта ахмок Yuo Tubeда линк оркали бунга Татяна Акбаровнани ва йук Синглисини Гроблар учун кадимги дарахтларни сотди деб курсатаётир бу хам озодлик маълумоти .Термитлар аслида олиб кирилган = Био-Дверсия =учун ! Демак бу ахмоклар учун маълумот !

6. Хашимбек Халиков, сиз: “Факат сизлар Катта пирогни орзу килиб утиб кетасизлар”- дебсиз.”Катта пирог”  деб сиз Ўзбекистонни назарда тутаётган бўлсангиз,  Ўзбекистон, балки Каримов, унинг оиласи ва атрофидаги амалдорлар учун очкўзлик билан, икки қўллаб, халқнинг сабр косаси тўлиб ўз озодлиги учун курашни бошлашдан олдин иложи борича кўпроқ еб олинишига ҳаракат қилинаётган  “катта пирог” дир, аммо биз учун Ўзбекистон – фарзандлари совуқдан, ишсизликдан, порахўрликдан, мажбурий меҳнатдан, давлат терроридан, амалдорларнинг ёлғончилиги,очкўзлиги, виждонсизлигидан  қийналаётган, ўзга юртларда сариқ чақага мардикорчилик қилиб юрган, қамоқларга туҳмат билан ташланаётган, ўлдирилаётган жабрдийда Ватан. 

7.Хашимбек Халиков, сиз: “Кизик хаммани кузи кур сизни ва Елена Урлаева Т.Давлатовани кузи очик холос эканда”- дебсиз. Андижонга истасангиз эртагаёқ  келинг, мен тунда свет йўқлиги учун зулматга чўкаётган шаҳар ва қишлоқларни, газ ва электр йўқлиги учун тунда жуда совуб кетадиган уйда устига олти қават кўрпа ёпиб ётадиган оилаларни,свет йўқлиги учун дарсини шам ёруғида тайёрлаётган  болаларни, чақалоғи совуқдан ўлган  онани, йигитлари ёппасига четга мардикорчилик қилгани кетгани учун вафот этган қишлоқдошининг тобутни  кўтаришга мажбур бўлаётган қишлоқ қарияларини  ва яна кўп нарсаларни кўрсатаман.

8.Хашимбек Халиков, “Менда бита эмас сахифа” – дебсиз. “Менда битта эмас исм ва фамилия” , “Менда бита эмас бет-юз” десангиз ҳам ишонаман.

9. Хашимбек Халиков, сиз: “Кимни ичи дамга тулса хукумдор айибдор эмас ,аптекага бориш керак”- дебсиз.Ҳа, халқнинг ичи салкам 23 йилдан бери олиб борилаётган адолатсиз сиёсатдан  жуда дам бўлиб кетган, лекин  аптекадаги дорилар бунга ёрдам берармикан? Шу дамнинг натижасида халқ бир ел чиқарса, бу ел  салкам 23 йилдан бери халқни эзиб ётган  диктаторни  Беларусь ёки Аргентинага   учириб юбормасмикан? А ? Нима дедингиз, Хашимбек Халиков?

 

                               Shavkat Muhammad:

Хашимбек узб. телевидениеси кўрсатаётган аҳволни гапиряпти шекилли. Республика матбуоти билан айланишиб тураркан. Хашимбек,муқовани томоша қилавермасдан китобнинг ичини ўқинг.

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Муборак Маматқулова билан ўзини  Хашимбек Халиков деб таништираётган кимса  ўртасида кечаётган баҳсда  сиёсий ҳажвиялари билан ўзбекзабон интернет оламида машҳур, қалами ўткир ёш ҳажвиячи  Шавкат Муҳаммаднинг  иштирок эта бошлагани қувончли  ҳол, албатта, чунки ҳажвияларида ҳукуматни ҳам, унинг мухолифларини ҳам чангини чиқариб пўстагини қоқадиган  Шавкат Муҳаммадни тарафкашликда айблаш қийин)

 

                                  Хашимбек Халиков:

Сиз =Озодликни вкилими=Мен озодлик хакида ёзган булсам Озодлик узи менга мурожат килиши керак !!!!

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Муборак Маматқулова  юқорида берган саволга ўзини  Хашимбек Халиков деб таништираётган кимса жавоб тополмаганидан кейин шундай йўл билан жавобдан қочади)

 

                                          Хашимбек Халиков:

Сиз яхши биласиз эртага бора олмаслигимни шу сабабли шундай деб айтаётирсиз Лекегин Андижонлик одамлар гувохлик бераётир бошка масала тўғрисида !

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Муборак Маматқулованинг Андижонга келиш тўғрисидаги таклифига у шундай жавоб берди, чунки унинг мақсади ҳақиқатни билиш эмас, интернетда   диктаторни қўлловчи изоҳлар қолдиришдир. Ўзбекистондаги ночор аҳволни у жуда яхши билади. Қолаверса,   Хашимбек Халиков ва  мукимжон халматов номи остида  изоҳ қолдираётган  кимсанинг исми умуман бошқа)

                                      Хашимбек Халиков:

Мен Москвада яшайман . Сизларни маълумотларингни ва бошка одамларни маълумотларини солиштириб кегин мен ёритамн .Бита одам , газ йук беса Эртасига газ йук Жойда газ портлаган . Нима ёзаётган вактиларингда келишиб олмаётирсизларми ?

 

                                      Хашимбек Халиков:

Бу халқни эмас халқ душманларини ичи дамга тулаётир ! Чунки сизларнинг сафларинг  мен хисоблаб чикдим мак 5-10 минг атрофида.Хакикий  активистлар 100 кишидан ошмайди.Куплари чет-эл айгокчилик уюшмалари томонидан ёлланган.М.Салих сифатида курсатилган шахис Салай Мадаминов эмасвлигини била туриб унга сажда килиб юрган сизлар эмасми ? Кузлари очик  одмлар нимага буни курмадилар ? Б Анжуманида кимлар бошкарди . Крег  М  Британияни  М 6  контрраз проф  Питер ЦРУ , яна кандай  факитлар  керак. Мен иш билан  бандман кечкурун  жавоб ёзаман. Унга  кадар бушаниб оларсиз дамларни чикариб  !!!!

(Мақола муаллифининг  изоҳи: Бундай “эксклюзив” маълумотни  кимдан олганини у очиқламайди )

 

 

                                                мукимжон халматов:

Хошимбек ака бу запрогированный одамларга минг гап килсангиз хам битта компакт диск ни айлантираверишади.Уларга кимдир Каримов ва бошка давлат бошкарувчилар угри,узбек халкини талашяпти деб запрограмировать килиб куйган.Улар бошка нарсаларни курмайдилар.Узбекистонда курулётган завод-фабрикалар,курулётган йуллар,жуда катта маблаглар Узбекистонни электрофикациялаш учун сарифланётлиги,транвайлар,саолетлар,поездларни сотиб олинишлар,бу пулларни Узбекистонга ишлатилмаяптими.Ислом Каримов Курон китоби ва ислом динини асосини саклаётган рахбардур.   

(Мақола муаллифининг  изоҳи: ўзини  Хашимбек Халиков деб таништираётган кимса  ўзи ёзаётган изоҳларни бошқалар қўллаб-қувватлаётгандек кўрсатиш учун у мукимжон халматов номи билан киргани кўриниб турибди, чунки  Хашимбек Халиков номи остида изоҳ қолдираётган кимса ёзган изоҳ билан  мукимжон халматов номи остида изоҳ қолдираётган кимса ёзган изоҳлар солиштирилса уларни бир одам ёзаётгани аниқ кўринади)  и курмайдилар.Узбекистонда курулётган завод-фабрикалар,курулётган йуллар,жуда катта маблаглар Узбекистонни электрофикациялаш учун сарифланётлиги,транвайлар,саолетлар,поездларни сотиб олинишлар,бу пулларни Узбекистонга ишлатилмаяптими.Ислом Каримов Курон китоби ва ислом динини асосини саклаётган рахбардур

                                                    мукимжон халматов:                                                                                                                                       Ислом динини асосидан кайрилиб кетган хар кандай харакатларни Ислом Каримов тускин булишга хаклидир

(Мақола муаллифининг  изоҳи: мукимжон халматов номи остида изоҳ қолдираётган кимса бу ерда дунёвий-сиёсий мазмундаги баҳсни атайлаб диний йўналишга буриб юборишга ҳаракат қилган, чунки баҳсдаги  оппоненти  Каримовнинг дин соҳасидаги сиёсатини танқид қилса, унга худди Б.Хамроевга ёпиштиргандек, диний экстремизм айбловини шартта ёпиштириб, уни ёмон отлиқ қилмоқчи бўлди, аммо унинг бу найранги иш бермади)

                                               Фарходхон Мухтаров:

 Муқимжон ака,бу ерда Ислом дини ҳақида баҳс кетаёт

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares