ПРОКУРОР НОМИГА ДОҒ ТУШИРМАНГ, ЁХУД НОНИНГИЗНИ ҲАЛОЛЛАБ ЕНГ!

Саида Қурбон

            2012  йилнинг  17  январь  куни  эрталаб  Нуринисо Холбоева билан иккимиз фуқаролик  ишлари  бўйича Сирдарё вилоят судига бордик. Бундан олдинги хабаримизда сизга Нуринисонинг ўзи тушган вазияти хақидаги мурожаатини сизнинг ҳукмингизга ҳавола этгандик.

             А. H. Мусурмонқулов  раислигида ўтказилган суд мажлисида М. М. Рабиева,  Ж. У. Тиркашев,  Сирдарё  вилоят  прокуратураси бўлими прокурори Ш.Х.Шерқулов ва  адвокат З.Норжигитовлар ҳам иштирок этишди. Ишга алоқадор бўлган Пахтакор  туман  ҳокимлигидан эса афсуски,  ҳеч  ким қатнашмади.

Суд  фукаролик  ишлари  бўйича  Дўстлик  туманлараро  суди-нинг  2011  йил 3 ноябр  кунги ҳал қилув қарорига  нисбатан  даъвогар Н. Холбоеванинг апелляция шикоятини  кўриб  чиқиши  керак  эди. Биз  судга  кирдик.  Судга  раислик  этувчи  А.М. Мусурмонкулов менинг судда иштирок  этишга ҳаққим  йўқлигини айтиб, суд залидан чикиб  кетишимни талаб қилди.

Мен суд  мажлиси очиқ бўлганлиги  учун  фуқаро  сифатида, оддий  тингловчи  бўлиб унда  иштирок этишга ҳаққим  борлигини  айтганимдан  кейин, суд раиси  орқа  ўриндиққа  бориб  ўтиришим мумкинлигини  айтди. Ниҳоят суд  бошланди. Томонларнинг фикрлари тингланди. Ҳокимият ҳомийликка  олиб  уйга  киритган Г.Ҳаитованинг ишончли вакили бўлган  опаси  синглим  кўчиб  кирга-нида,  уй  бўш  турган эди, дея кўрсатма берди.   Нуринисо эса  ўз  сўзида  собиқ  турмуш  ўртоғи   А. Холбоев  билан 17  йил   бирга яшаганлигини, ҳозирда низоли  бўлиб  турган  уйни  иккаласи  собиқ  турмуш ўртоғи А. Холбоевнинг қариндоши П. Чиндалиевдан   2004  йилда  700.000  сўмга   сотиб  олганлигини айтди. Шунингдек,  2005  йил  февраль ойидан  буён  паспорт  бўйича  шу  уйда доимий  рўйхатда  туриб,  яшаб  келаётганлигини ҳам  айтди.

Суд  иштирокчиси сифатида Нуринисо Холбоева прокурор Х. Ш. Шерқуловга  алоҳида  мурожаат  қилиб,  Пахтакор туман  ҳокимлиги  томонидан  Г. Ҳаитова  номига  берилган № 01319 рақамли сохта  ордер  нусхасини, Пахтакор  туман  ҳокимлигинингбу  ордернинг  ноқонуний  эканлигини   ва  бошқа  ордер  ёзиб  бер-ганлиги  тўғрисидаги баённомаси қарорини  ва  шу қарор  асосида  берилган  иккинчи № 01388  ракамли ордер  нусхасини,  бу  ордернинг ҳам   бекор қилинганлиги  тўғрисида Дўстлик  туманлараро судининг қрори  нусхасини тақдим этаётганлигини маълум қилди. У шунингдек, ушбу ҳужжатларга Г. Ҳаитова  ва ҳокимият «уй  бўш  турганди», деб  ёлғон  кўрсатма  бераётганлигини,  уй бўш  турмаганлигининг  исботи  сифатида  2005  йилдан    бошлаб  2012  йилгача газ  тўловлари ҳақида  маълумотни,  электор  токи тўловларини  амалга  оширганлиги ҳақидаги  маълумотномани, ўғли  Умид Саитмуродовнинг  Пахтакор туман халқ  таълимига  қарашли  мактабда  таълим  олаётганлиги ҳакидаги  маълумотномани  судга  тақдим  этаётганлигини  ва  бу  фактларга   прокурор  алоҳида  эътибор  қаратишини  сўради.

Шундан сўнг суд  аъзолари маслаҳатга  кириб   кетишди.  Маслаҳатдан кейин суд раиси Дўстлик туманлараро судининг  2011 йил 3-ноябрдаги ҳал  қилув қарори  ўз  кучида  қолдирилганлигини ўқиб  эшиттирди.

Одатда жуда  кўпчилик  одамлар ноҳак  айбланса,  туҳматга қолиб  кетса,  ишонч  билан “Мен  прокурорга  арз  қиламан”,  дея  гўё  ўз отасига  суянгандек,  прокурорга  суянади. Ундан нажот кутади.

Нуринисо ҳам худди шундай тарзда қўлидаги    инкор    этиб   бўлмас  фактларини  судга  тақдим  этиб,  прокурордан  бу  ҳола га  алоҳида  эътибор  беришини  сўраганди ва  суд  адолатли  ҳукм  чиқаради, дея умид  килиб  турганди.

Бироқ  Нуринисонинг  прокурорга  бўлган  ишончи  чил-чи синди.Бу  жараённи  кузатиб  турган  ҳар  қандай  киши қалбида қатор саволлартуғилади.

Бирон бир фикр  айтмаса,  фактларни  таҳлил қилмаса, судьянинг  хоҳишигақарши  боролмаса,  прокурорнинг  судда  иштирок  этиши  кимга, нима учун керак? 

Судларданомигагина,“хўжакўрсинга»     иштирок     этаётган  қўғирчоқ прокурорлардан кимга қандайнаф?
        Умуман, бундай  прокурорлар  кимга  керак?   Жамиятгами? Одамларгами? Бундай  прокурорлар кимга хизмат  қилаяпти? Улар мазкур судда бўлганидек, ноҳақликка,  зўравонликка, жиноятга  йўл  очиб  бермаяптими?


Саида  Қурбон.

 Жиззах.Пахтакор тумани.
12.02.2012 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares