
Хоразм вилоятида П. Бобожонов ҳоким вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланганидан кейин вилоятдаги, айниқса, Урганч шаҳридаги ўқув ва тиббиёт муассасалари ходимларига тинчлик бўлмай қолди.
Гап шундаки, умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларнинг кўпчилик ўқитувчилари ва кўплаб шифо масканлари ходимларига ўз ишларини ташлаб, шаҳардаги хонадонларга уйма-уй кириб, оилаларнинг иссиқ ва совуқ сув, иситиш манбаи, газ ва электр таъминотидан қанча қарзи борлигини аниқлаб, ёзиб олиш топширилган.
Ўқитувчи ва шифокорлар кўп қаватли уйларда у подъездан бу подъездга кириб, у қаватдан бу қаватга кўтарилиб, эрталабдан кечгача чарчаб, уйларига ҳориб-толиб келмоқдалар. Ўқитувчилардан бирининг айтишича, хонадон эгалари ҳаммага ҳам эшикларини очишмаяпти. Айрим кўп қаватли уйларнинг битта подъездида фақат биттагина хонадон эгаси ўз эшигини очмоқда.
Валерий НАЗАРОВ,
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг Хоразм вилояти бўйича фаоли.