Барча инстанция прокурорлари, Бош прокурор ва Ўз.Р. Олий Мажлисининг раиси ўзларининг хизмат вазифаларини бажаришдан бўйин товлаётганлари учун мен сизга мурожаат қилишга ва қуйидагиларни маълум қилишга мажбурман. 2012 йилнинг 12 январида жиноят ишлар бўйича Шайхонтохур суди мени МЖТКнинг 40-моддасига кўра айбдор деб топиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу қарор қуйидаги асосларга кўра адолатсиздир:
Иш материалларида судья Ш.Абдуқодированинг иш қўзғаш ва ўз юритувига қабул қилиш тўғрисидаги қарори йўқ. Бу мени суд қилиш ҳуқуқидан судьяни маҳрум этади. Абдуллаев Х. га нисбатан жиноий иш очиш ҳақидаги қарши аризамга кўра чиқарилган суднинг ажрими ва менинг 2012 йилнинг 5 январдаги аризам ишда йўқ.
Менинг арзномаларимда Х. Абдуллаевга нисбатан туҳмат қилганим фактлари исботланмади, чунки ишда менинг аризаларим бўйича сайловларга кўмаклашиш ва ўтказиш комиссиясининг ва прокурорларнинг тегишли хулосаси йўқ.
Конституциянинг 7-моддасига биноан менинг шикоятларимдаги туҳмат фактлари фақатгина Конституцияда ҳуқуқ берилган органлар томонидангина исботланиши мумкин. Бу органлар сайловларга кўмаклашиш ва ўтказиш комиссияси ва прокуроратура органларидир. Мени тухмат қилишда айбдор деб топилиб, қарор қабул қилиниши туҳмат фактлари судья Абдуқодиров Ш. томонидан исботланганини билдиради. Демак, у прокуратура органларининг ва сайловларга кўмаклашиш ва ўтказиш комиссиясининг ваколатини ўзлаштириб олишга журъат қилибди. Бу эса Ўз.Рес. Конституциясининг 7-моддасида ва 206-моддасида таъқиқланган ва одил судловга қарши жиноят ҳисобланади. Юқорида кўрсатилган процессуал ва Конституция нормаларининг бузилиши асосида ўтказилган суд иши театрлаштирилган саҳна кўринишидир. Суд органлари томонидан қонунларга амал қилинишини назорат қилиш мажбурияти юклатилган, прокурор эса 2-қаватдаги кабинетида ўтириб, ўзи томонидан ёзилган сценарий асосидаги томошани тугашини кутарди. Йўқса судья Конституция талабларини бундай қўпол даражада бузишга журъат қилолмаган бўларди. Шунингдек, суднинг ҳаракатсизлиги қонун олдида барча фуқароларнинг, шу жумладан, сайловларни ташкил қилиш ва ўтказишда жиноят қилган прокуратуранинг 15 та ходими, сайловларга кўмаклашиш ва ўтказиш комиссиясининг барча инстанцияларидаги раҳбарлари, шу жумладан И.Собиров раиси бўлган Олий мажлис Сенати кенгаши комиссияси ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғаш тўғрисидаги 2011 йилнинг 11 июлидаги аризам юзасидан тегишли қарор қабул қилмаган Бош прокурор бошчилигидаги прокурорларнинг ҳам тенглиги кафолатланган Конституциянинг 18-моддаси талабларини қўпол равишда бузади. Менинг 2011 йил 11 ноябри, 15 ва 26 декабридаги, 2012 йилнинг 09 январидаги аризаларим Олий мажлис Сенати мажлисида ҳалигача муҳокама қилинмади, яъни И.Собиров ўзининг хизмат мажбуриятларини бажаришдан бош тортмоқда. Мени бўлса процессуал ва Конституция нормаларини қўпол равишда бузиб бўлса ҳам жавобгарликка тортишмоқчи. Қонун олдида ҳамманинг тенглиги принципи қани? Балки И.Собиров, Р.Қодиров ва С.Ортиқова ҳам бу томошани тугашини кутишаётгандир? Бу мени шикоят топширганим учун иккинчи марта таъқиб этишлари. Мени таъқиб қилишни биринчиси судья Имамов И. томонидан қилинган эди. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур суди 2011 йил 13 октябрда мени муомалага лаёқатсиз деб қарор чиқармоқчи эди, аммо уддасидан чиқа олмади. 2012 йил 3 январда Норов Б.нинг № 14 386 12 сонли ва Рахматов Ш.нинг №10 606 11 сонли навбатдаги хатларини олиб маълум қиламан-ки, мазмуни прокурорларга нисбатан жиноят иши қўзғаш тўғрисидаги менинг аризаларимни кўриб чиқиб, қарор чиқариш ваколати фақатгина бош прокурор Р.Қодировга тегишли ва бошқа ҳеч кимга эмас. Демак, Б.Норов ва Ш.Раҳматов менинг шикоятларимни қасддан яшириб, улар бўйича қарор чиқаришдан бўйин товлаб уларни кўриб чиққан ва бу билан ўз ваколатлари доирасидан чиқишган. Уларнинг бу ҳаракати ўзлари қилган жиноятларни яшириш учун қилинган. Уларнинг бу жиноятидан бош прокурор бехабар эмаслигига ишонаман. Бу ҳаракатлар Конституциянинг 118-моддаси, “Прокуратура тўғрисида” ги, “Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунлар ва ЎзР ЖПКнинг 330-моддаси талабларининг қўпол бузилишидир. Шунингдек, бундай ҳаракатлар ЖКнинг 141,144,205,206,208 моддалари билан таъқиқланган ва ЖКнинг 14-моддасига асосан жиноят ҳисобланади. Мен Бош Прокурорга 2011 йил 19 октябрдаги шикоятим борасида маълум қиламан-ки, фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтохур судининг судьяси Мавлянова Д.нинг 2011 йил 2 февралдаги қарори процессуал нормаларни бузиб қабул қилинган, яъни фуқаролик суди жиноий ишни кўрган. Бу эса жиноятдир. Менинг ИМ ИИББ Бошлиғи Ражабов М. Га нисбатан жиноий иш очиш борасидаги 2011 йилнинг 26 август, 28 сентябр, 31 октябр, 2 ноябрдаги шикоятларимга Бош Прокурор томонидан ҳали хануз тегишли қарорлар қабул қилинмаган. Ҳукм 1993 йилнинг 17 мартида ЖК 104 моддасига биноан 2 йилга озодликдан ШАРТЛИ равишда маҳрум қилиш тўғрисида чиқарилганини маълум қиламан. Ҳукм шартли бўлгани учун ИМ га Ф-6 маълумотнома топширилмаган. Бу менга ИМ нинг 2011 йил 17 майдаги маълумотномаси осмондан олиб ёзилган дейишимга асос бўлади. Энди Ражабов М. менинг 1993 йили 5 февралдаги ЖК нинг 109 – моддасига биноан мени 2 йилга озодликдан маҳрум қилиниб судланганим ҳақида маълумотни қаердан олди. Бугунги кунга келиб Олий Мажлис Сенатининг юритувида менинг прокурорларга нисбатан жиноий иш очиш борасидаги ва Қодиров Р. томонидан ҳали ҳам қарорлар қабул қилинмаган 35 та шикоятларим йиғилди. У 2011 йил 11 июлидан бери ўзининг ишдаги мажбуриятларини қилишдан бўйин товлаяпти. Шунинг учун мен унинг устидан Сенат мажлисида унинг фаолиятини муҳокама қилиш борасида Собиров И. га 2011 йил 14 ноябрда ва 2011 йил 15 декабрда Ортиқованинг фаолиятини муҳокама қилиш борасида шикоят берган эдим. Аммо хали хануз Сенат кенгашида муҳокама қилинмади, яъни Собиров И. ҳам ўзининг ишдаги мажбуриятларини қилмаяпти. Шуниндек, Ўз.Рес.нинг Конституцион суди томонидан менинг 2011 йил 26 декабрдаги ва 2012 йил 9 сентябрдаги шикоятларим халигача кўриб чиқилмаган, уларнинг қарорини ҳали ҳануз олмадим. Мансабдор шахсларни ўз ишларидан бўйин товлаётганлари учун мени туҳмат қилишда айблашмоқда. Собиров И. ҳам ўзининг ишдаги мажбуриятларини қилмаётгани учун Сиздан менинг шикоятларимни Олий Мажлис Сенати томонидан тегишли қарорлар қабул қилиш учун муҳокамага қўйишингизни ва қуйидаги саволларни киритишингизни сўрайман:
1.Шикоятлар ёзаётганим учун мени таъқиб қилишларини тўхтатиш учун чоралар кўриш ва Ўз.Рес. Конституциясининг 18 -моддаси талабларига амал қилиш.
2.Судья Мавлянова Д. нинг 2011 йил 2 февралдаги қарорини бекор қилиш.
3. Судья Абдуқодиров Ш. нинг 2012 йил 12 январдаги қарорини бекор қилиш.
4.Жиноий иш очиш ҳақидаги ва Қодиров Р. қарор қабул қилишдан бўйин товлаган шикоятларим юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш.
5. Менинг 2011 йил 14 ноябри, 15 декабри, 26 декабри ва 2012 йил 9 сентябрдаги шикоятларимни муҳокама қилиш ва ўринли қарорлар қабул қилиш.
Менинг ушбу шикоятимни муҳокама қилиб, Шайхонтохур туманининг жиноий ишлар бўйича суди раисига, судья Абдуқодиров Ш.га, Шайхонтохур туманининг фуқаролик ишлари бўйича суди раисига, судья Мавлянова Д. га, судья Имамова Н.га, сайловларни ташкил қилиш ва ўтказиш Комиссиясининг раисига, Норов Б.га, Рахматова Ш.га, Ражабова М. га Ўз.Р. ЖК нинг 141,144,146,205, 206,208,219, 230,231 моддаларига биноан жиноий иш очиш борасида қарор қабул қилиш ва менга Олий Мажлис Сенати қабул қилган қарорлар нусхасини бериш.
Ҳурмат билан ҳуқуқбон Рустамов Шуҳрат
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани,
Катта Боғ кўчаси 71-уй, тел: +99890 353-19-31