
Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қўйтош қўрғонининг Угат қишлоғида яшовчи 17 ёшли йигит Қаршибоев Азамат Неьмат ўғли анча йиллар илгари ёпилган шахтага кабутар ушлаб чиқиш учун кирганича, дом-дараксиз йўқолди. Айни кунда Азамат бир пайтлар вольфрам қазиб олинадиган кон шахтаси тубига тушиб кетган деган тахминлар ҳам йўқ эмас.
Ушбу аянчли воқеа 2012 йилниг 13 январида содир бўлди.
Ким билади дейсиз, гўшт егиси келиб, шахтага кирмаганида 17 ёшли навқирон йигит бугун ҳаёт бўлармиди?
Мана, неча кундирки, Азаматнинг на тиригидан, на ўлигидан дарак бор.
Эҳ, йўқчилик инсонларни не куйларга солмаяпти…
Гавҳар Бердиева
“Бирдамлик” Халқ ҳаракати Жиззах вилояти фаоли