КОММУНИСТЛАР ҲЕЧ ҚАЧОН ДЕМОКРАТИК ИСЛОҲОТЛАР ЎТКАЗА ОЛИШМАЙДИ

Носир Зокир

«У ҳамиша туб ислоҳотларнинг ашаддий тарафдорларидан кўра, ҳушомадгўй риёкорларга кўпроқ ишонарди. Шунинг учун ҳам у ўз атраофига оғзига термилиб, истаган амрини бажаришга шай тургувчи кимсаларни тўплаб олган эди. У ҳур фикрли, мустақил сиймоларни кўп ҳам хуш кўравер мас эди …  ўзгаларни мададига суянишни ор билар, ўзига қаттиқ ишонар эди. Худди мана шу нарса уни инқирзга бошлади. Унинг сохта « ислоҳот » ларига ичдан қарши бўлиб юрган одамлар буни билмаслик ёхуд дарвешлик аломати деб қарашарди, шунинг учун қулай имкон келиши билан дарҳол уни ағдариб қўя қолишди … бу инсон ўз шахсини улуғловчи ҳушомадларга дош беролмай, эриб кетарди. Маддоҳлар уни ҳамду сано уммонига чўктириб юбориб, эвазига юксак мансабу амаллар, унвону мукофотлар ундирдилар. Шунинг учун бўлса керак, мамлакат қашшоқлашиб, ишларнинг пачаваси       чққани сари риёкор маддоҳларнинг ҳамду санолари шунча баланд янграйверди…» Бу рус ёзувчиси Феодор Бурлацкийнинг «Қаҳрли кунлар» номли китобда чоп этилган, Собиқ КПСС бош кот иби Н. Хрушчев ҳақидаги тарихий мақоласидан парча эди. Сиз юқоридаги парчани ўқиб, Хрушчев ўрнига ўзингиз билган диктатор раҳбарни  номини қўйиб ўқишингиз мумкин. Мақолани давомини ҳам ўша ўзингиз ўйлаб турган одам сифат диктаторларнинг номини эслаб ўқишингизни тавсия этамиз. Афсуски, бундай кимсалар юқорида Н. Хрушчев ҳақида ёзилган тарихий фактларни ўқиб, ҳулоса чиқириб олмайдилар. »

Собиқ иттифоқ тарқаб кетгандан кейин бундай шахслар ҳокимиятларини асраб қолиш учун демакратияни ниқоб қилиб олдилар. Коммунистик мафкура мағлубиятга учрагандан кейин уларни бошқа йўллари ҳам қолмаган эди. Улар тезда ўзлари раҳбарлик қилаётган янги мустақилликка эришган мамлакатларнинг Конституцияларини демократик давлатларнинг Конституцияларига мослаб ўзгартира бошладилар. Бундай қилишдан  мақсадлари битта эди: Халқаро жамоатчиликнинг кўзини бўяш, ўз ҳалқининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириш ва шу орқали узоқ йиллар ўз ҳокмиятларини сақлаб қолиш. Ҳақиқатда, 90-йилларнинг бошларида халқаро жамоатчилик ва оддий халқ ҳам уларга ишонди. Улар ўйладиларки,  “Бу раҳбарлар ҳам оддий халқ сингари собиқ марказни зулмидан эзилиб юрганлар. Энди бемалол ўз халқларининг орзу-умидларини рўёбга чиқаришлари мумкин …” Лекин бу нотўғри фикр эди. Мустақилликнинг дастлабки йиллари демократияни ниқоб қилиб, ўз раҳбарлик мавқеларини сақлаб қолган кимсалар, энди ҳокимиятни сақлаб қолишни навбатдаги йўлига ўтдилар. Халққа ўзлари раҳбарлик қилаётган мамлакатнинг келажаги ёрқин эканлигини айтиб, уларни алдай бошладилар. Муҳолифатни вақтинча тинчлантириш учун нисбатан демократик руҳда фикрлайдиган зиёлиларни хокимиятни турли бўғинларига жойлаштира бошладилар. Шу билан бирга ҳалқаро ташкилотларни ҳам мамлакатга жалб қилиб, уларнинг фолият олиб боришлари учун кенг шароитлар яратилганлигини айтиб, бу чўпчакка ҳатто уларни ҳам ишонтирдилар. Юқори минбарлардан хусусий мулкчиликка кенг эркинликлар берилганлиги ҳақидаги баланпарвоз сўзлар янграй бошлади. Буни исботлаш учун амалда бажарилиши мавҳум бўлган қонун ва қарорлар қабул қилинди.  Лекин 90-йилларнинг охирига келиб вазият секин-аста ўзгарб, ҳокимиятни мустахкамлашнинг навбатдаги босқичи бошланди. Россияда Б.Ельцин гўёки ўз ҳоҳиши билан ҳокимиятдан кетиб, унинг ўрнига собиқ КГБ айғоқчиси В.Путин келгач, собиқ иттифоқ республикаларига раҳбарлик қилаётган диктаторлага Худо берди. Уларга энди ўзларини ҳалқаро аренада ҳимоя қилувчи қадрдонлари топилган эди. Бундан руҳланган  ниокоммунистлар энди турли фитналар уюштириб, ҳур фикрли, иймон-  эътиқодли кишиларни бу жиноятларга сабабчи қилиб қамай бошладилар. Албатта, бунинг сабалари бор эди. Биз бу сабабларга юқорида парча келтирганимиз Федор Бурлацкийнинг тарихий мақоласидан жавоб топамиз. У шундай ёзади:  “Гуриллаб ишга тушиб кетган қирғин дастгоҳи ўз қонунларига кўра айланар, энди уни тўхтатиб бўлмас эди. Муттассил турли фитналар, суиқалдларни ўйлаб чиқариш, ҳамма ерда изғиб юрган «халқ душманлари»ни излаб топиш лозим эди. Йўқса, одамлардаги қўрқув сўниши, яхши шакилланган истибдод идоралари ишсиз қолиб, занглаши, керак бўлмай қолиши мумкин эди. Сталиннинг ғазабнок нигоҳи эса ишни «қойил қилолмаган»ларга тушиши тайин эди”. Бу ишларни амалга ошириб бўлган Кремльнинг собиқ малайлари энди халқни иқтисодий ва маънавий ҳаётига таъсир эта бошладилар.

Бозор иқтисодиётининг отаси Адам Смит шундай ёзган эди: “Ҳеч қандай мулкка эга бўлмаган одам фақат иккита нарсадан манфаатдор бўлиши мумкин: иложини борича кўпроқ еб-ичиш ва иложи борича камроқ ишлаш … Ҳар бир инсоннинг бойиши жамиятни бойишига олиб келади”. Собиқ империянинг нонини еб, унинг коммунистик тарбиясини олган раҳбарларни жамиятнинг бойиши, ўзидан кейин мамлакат иқтисоди, маънавий ҳаётининг нима бўлиши қизиқтирмайди. Шунинг учун хусусий мулкчиликка ҳужум бошланиб, қора ишларни оддий халқ бажариб, ёғли жойлар диктаторларга яқин бўлган кишиларга олиб берила бошлагач, хусусий мулкидан ажраганлар Адам Смит айтганидек камроқ ишлаб, кўпроқ пул топиб, фақат тирикчилигина ўйлайдиган бўлиб қолдилар. 

            Маънавият, маданият, китоб ўқиш, кўпроқ илм олиш каби инсонни инсон сифатида шаклланишида асосий манбаа ҳисобланган нарсалар иккинчи планга ўтиб қолди. Ишсизлик кўпайиб, ёш-ёш йигит қизлар айнан ўқиб, билим оладиган паллада чет мамлакатларда ҳору-зор бўлиб мардикорчилик қила бошладилар.

Фашист Гитлер шундай ёзган эди: “Истило этилган ерларда эртадан то қаро тунгача қўшиқ ва рақсларни уюштирииш керак”.  Ёки буюк файласуф Ниссе «Бачкана қўшиқ инсонни қулликка етаклайди» деган эди. Сталин издошлари бачкана қўшиқ айтувчиларга  кенг имкониятлар яратиб бердилар. Миллий йўналишда ижод қилувчилар чеккага суриб қўйилди. Ёшлар қалби мана шундай бачкана ўйин-кулгу билан забт этилмоқда. Чунки диктаторлар миллий қўшиқларни эшитиб ўсган ёшлар фикрайдиган, ижтимоий саводи етук кишилар бўлиб етишишларини яҳши билишади.

                  Мен бир нарсага аминман, собиқ марказ гумашталари улар раҳбарлик қилаётган республикалар мустақилликга эришган пайтидаёқ, давлатни мустақил равишда бошқара олмасликларини жуда яхши билганлар. Уларнинг асл нияти мамлакатнинг сиёсий, иқтисодий, маънавий ҳаётини демократик тарзда ривожлантириш бўлмаган. Уларнинг кўзи бойликдан бошқа нарсани кўрмаган. Собиқ иттифоқ республикаларининг демократик тарзда ривожланмаслигига яна бир сабаб бор. Бу республикалар  иқтисодининг 70 фоиздан ортиғи ҳали ҳам Россия иқтисоди билан боғлиқ бўлиб турибди. Россия мутақилликга эришган мамлакатларни ҳеч қачон Россиядан ўтиб ривожланиб кетишини ҳошламайди. Барчасини ўзи назорат қилишни истайди. Масалан, Украинага Кремльга ёқмаган Юҳенко президент бўлиб сайланганч, газ масаласида қанақанги келишмовчиликлар келтириб чиқарилди. Ўзлари ҳоҳлаган Янукович ҳокимият тепасига келгач эса ҳаммаси изга тушиб кетди. Демократик кучларга қарши ҳужум бошланди. Ёки Грузияда ҳокимият тепасига Америка сиёсатини тарафдори эканлигини айтган Саакашивили  келгач, Россия билан Грузия орасида уруш бўлиб кетишига оз қолди. МДҲ га кирувчи бошқа  республикаларда ҳам келажакда бундай воқеалар бўлмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Ахир демократия орлчаси номини оган Қирғизистонни ҳам диктатура тизимига яқинлаштириб қўйишди-ку? Бундай шароитда республикаларда қандай қилиб демократия томон ўзгариш бўлиши мумкин? Демак, халқаро жамоатчилик асосий эътиборни Россиядаги ўзгаришларга қаратиши керак. Менимча, Собиқ иттифоқ республикаларидаги ўзгаришлар айнан Россия ҳокимияти тепасига қандай кучлар келишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Бу менинг мутлақо шахсий фикрим. Агар Сизда, бу борада бошқачароқ фикрлар бўлса,  фақат ҳурсанд бўлган бўлур эдим.

 

                                                                                  Носир Зокир

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares