“СССР “деган дунёда ягона “демократик” империя парчаланиши ва бундан зарар, наф кўрган миллат ҳамда давлатлар…Империя қулашидан, қулликка барҳам берилишидан мазлум миллат, мустамлака давлат розими!? Империя парчаланишидан мазлум миллатга захм етганлигини тарих биладими! Биладиганга ўхшайди! Давлатчилик ташвиш ва муаммолари билан давлатга асос бўлган миллат муаммо, ташвиш ва ғамлари айро тушса бундай вазиятда миллатнинг аҳволи не кечади?! Шундай бир ачинарли ва фожиали замон исканжасига тушганлар жумласида ўзбек деган миллат ва шу ном билан давлатини номлаб олган Ўзбекистон деган МУСТАҚИЛ давлат. Нега бу давлат ўзини ЎЗБЕКИСТОН деб атади? Мустақил давлатга хўжайинлик қилувчилар давлат номига этник маъно юклаганми ёки жуғрофий маъноми, бу ўзбеклар давлати деганими ёки СССР ягона Туркистондаги учта ўзбек давлатини қийқимлаб яратган битта социалистик қўғирчоқ Ўзбекистон ССР деган жуғрофий ҳудудми?!
Қисқаси, Ўзбекистон ва унинг жорий ҳокимияти жуғрофий тушунчами ёҳуд этникми?! Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Афғонистон, Хитой ҳудудида азалдан яшаб келган (туб ёки автохтон) ўзбеклар билан Ўзбекистоннинг, унинг номидан иш кўраётган ҳукумат ва ҳокимиятининг ( худога шукрки, ўзбек аҳолиси бундан мустасно) қандайдир муносабати бўлиши керакми йўқми? Дунёдаги ҳамма сиёсатчилар бир овоздан Қирғизистондаги ўзбекларга қарши қатлиомни “бу Қирғизистон ва Ўзбекистонга дохил иш “деб турганида, Ўзбекистоннинг “бу Қирғизистоннинг ички иши” –дейиши миллатимиз юзи юзасидан ўзбекнинг-ҳақиқий ўзбекнинг сиёсий узоқни кўра билишими!! Ёки мен “интернационалистман, мен ҳеч қандай миллатни тан олмайман, эй ҳамкасб , ҳудудингда менинг болаларимни зўрласанг, хўрласанг ҳам ўзинг биласан, бу сенинг ҳохишинг бунга мен аралашсам, миллатчи бўлиб қоламан, мен миллатчи бўлгандан кўра болаларимни, овоза қилмасдан, бир маза қилиб бўғизла, қизларимни зўрла, ўғилларимни хўрла, дейишими!? Кино ва матнни кўриб, ўқиб асримиз муаммосига айланган, фожиамизга айлана бошлаган қисматимимиз шўрлигини дунёга пардалаб бўлса ҳам етказилаётганидан, инсоният эътиборини жалб этишга уринишдан…барчамизда миллатимиз тақдири ҳақида кичик бўлса ҳам умид учқунлари пайдо қилар! Умид ўчмаса, бас!
“Демократик орол” унвонини берганлар қаноти остида ўзи кеча келиб, туб аҳолини қардош ҳисоблаб, ундан зироат ва давлатчиликда таълим олиб, у орқали ислом динини қабул қилиб, бугун туб аҳолига “келгинди сарт-аравангни торт”деб турганлар башарасини ҳеч кўрганмисиз. Биз кадрда кўрган лавҳалар ва ундан ташқарида қолган фактлардан келиб чиқилса, бу ерда демократик давлат эмас, инсоний бир бошқарувдаги тўда борлигига ҳам шак келтиради, киши. Ушбу фильмни томоша қилиш ёҳуд бадиий матнини ўқишдан сиз нимани англадингиз, ҳис қилдингиз, тасаввур қилдингиз, билдингиз, кўрдингиз; қандай хўрландингиз-хўрлигингиз келди, қандай йиғладингиз-кўз ёшингиз келди, қандай чидадингиз-бардошингиз келди, қандай чинқирдингиз-ғазабингиз келди!-ми? Сиёсат ростдан ҳам ифлос бўлса, ифлослик билан шуғулланувчилар ифлослигидан Ўзинг асра!
ТЎҒРУЛБЕК



