7 ЁШЛИ МАШУРОВ МУҲАММАД ЎЗБЕКИСТОН МАКТАБИДА ГАРОВГА ОЛИНДИ

2012 йилнинг 12 январ куни Тошкент шаҳридаги  211 –  мактабнинг директори Мансурова Зулхумор ва 1 “Б” синфнинг педагоги Исоқова Саодат 1- синф ўқувчиси Машуров Муҳаммадни сентябр ойидан  бери уни мактабга олиб келиб, олиб кетаётган Урлаева Еленага беришмади. Муҳаммадни директор қабулхонасида ушлаб туриб, буни ҳоким Эргашевнинг буйруғига биноан бажаришаётганини айтишди. Муҳаммадга сув беришмади,ҳожатхонага олиб боришмади,унинг ёнига Урлаева Еленани йўлатишмади. Урлаева Елена Муҳаммадга тез ёрдам чақирди. Тез ёрдам зудлик билан етиб келди ва болага “Ситуацион реакция” ташхиси қўйиб унга тиббий ёрдам кўрсатди. Урлаева Елена шунингдек, 267 33 50 рақамини териб Мирзо Улуғбек ИИБсига қўнғироқ қилди ва милиция чақирди. Мактабга участка нозири келиб Машуров Мансурни ўзига ва педагогларга нисбатан  даъвоси йўқлиги, Муҳаммадни олиб кетаётгани  тўғрисида тилхат ёзиб беришга мажбур қилди.

Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Машуров Муҳаммадни таҳқирлашгани учун ҳоким Эргашевни, педагоглар Мансурова ва Исоқоваларни мансабларидан четлатилиб жиноий жавобгарликка тортишни талаб  қилишаяпти.

Болалар ва хусусан, Машуров Муҳаммадга қилинаётган муносабат учун Ўзбекистонга уят !

Альянснинг матбуот маркази.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares