Сиёсий эмигрант Чориев Баҳодир “Ўзбекистон элчихонасини ишғол қил!” акциясига чақираяпти

Шу йилнинг 3 январ куни Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси олдида 2005 йилдан бери АҚШда яшаётган машҳур тадбиркор ва диссидент Баҳодир Чориевнинг қариндошлари томонидан уюштирилган норозилик акцияси бўлиб ўтди. Улар ўз яқинларини Ўзбекистон ҳукумати томонидан таъқиб қилинишига қарши чиқишди. 

 

 

“Бирдамлик” Ҳаракатининг Ўзбекистон элчихонаси ёнидаги акцияси

 

  

“Бирдамлик” Ҳаракатининг лидери Баҳодир Чориев ўзининг ноодатий норозилик акциялари билан машҳур. Хусусан, ўтган йилнинг октябрида у Ўзбекистон фуқароларини барча поғонадаги  амалдорларнинг  ҳаракатлари юзасидан “оммавий шикоят” қилишга таклиф қилган эди. Декабр ойида эса “Бирдамлик” фаоллари Конституция кунига бағишлаб лотерея ўтказишмоқчи эди. Бу тадбир амалга ошмади. Баҳодир Чориев ўз фаолиятида “бахмал” инқилоблар теориясининг асосчилари деб ҳисобланмиш етакчи америкалик мутахассислар Джин Шарп ва Роберт Хелви ғоялари ва тамойилларига амал қилади. 

Кейинги сафар “Бирдамлик” Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасини ишғол  қилмоқчи.

   “Ўзининг қулашини ҳис қилаётган Каримов режими мухолифатчиларга ва уларнинг оила аъзоларига қарши террорни кучайтираяпти, – дейди Баҳодир Чориев “Фарғона” сайтига- Ўзбекистоннинг расмий ҳукумати томонидан биз- Чориевлар оиласи аъзоларини таъқиб қилиниши бунинг ёрқин мисолидир. Менинг укам – Бурхон Чориев, салдан кейин эса келиним Сарвиноз Хомидова 6 ёшли қизчаси билан қариб қолган отамни кўриш учун АҚШдан Ўзбекистонга келишганида уларга қарши жиноят иши уюштирилди.Бурхон Чориев бир неча кунга қамалди.Суд уларга  60 миллион сўм  жарима солди.( “Қора бозор”нинг курси бўйича бу 20 000 доллар) Улар бу жаримани аллақачон тўлаган бўлишига қарамай уларни Ўзбекистондан чиқаришмаяпти.АҚШда иккаласининг ҳам ёш болалари қолган. Улар ота-онасиз қийналишаяпти”. 

 

    Янги – 2012 йилнинг нақд арафасида Ўзбекистон ҳукумати Баҳодир Чориевнинг отаси-Хасан Чориевни ҳам таъқиб қила бошлади. Уни қандайдир йўллар билан электр энергия учун 23 миллион сўм, сув учун  2,5 миллионов сўм қарздор қилиб қўйишди. Шу “қарз” ҳисобига ўнта милиция ходими суднинг қарорисиз Хасан Чориевдан  бир неча юзта молини тортиб олишди. АҚШда яшовчи Баҳодир Чориев ва унинг қариндошлари  давлат терроризмига қарши Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси ёнида  норозилик акцияси ўтказишга қарор қилди.

   “Фақатгина параноик диктаторларгина ёш болалардан хавфсираши ва уларни оналаридан айириши мумкин”, – дейди Баҳодир Чориев.

     Хасан  Чориевнинг ўнта невараси қатнашган бу норозилик акцияси бир неча соат давом этди. Болалар элчихона машиналарининг бирини йўлини тўсишди ва анча пайтгача уни кетишига йўл қўйишмади.

Баҳодир Чориев ва уларнинг қариндошлари бу акцияни ғалабага эришгунларига қадар давом эттиришмоқчи. Улар бу акцияларга ўзбекистонлик бошқа сиёсий муҳожирларни ҳам жалб этишмоқчи.Кейинги сафар  “Бирдамлик” аъзолари Ўзбекистон  элчихонасини  ишғол этишмоқчи.

    “Ўзбекистон ҳукумати элчихонани ишғол этилишини ноқонуний ҳаракат деб аташи мумкин, бироқ унинг ўзи одамларни шундай амалларга итармоқда. Ўзбекистон элчихонасини ўзбекистонлик сиёсий муҳожирлар томонидан ишғол этилиши Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўз халқига нисбатан қилаётган бедодликларга жаҳон жамоатчилигининг диққатини тортади. “Бирдамлик” Ҳаракати Каримов режимининг АҚШ ва Канадада яшовчи барча қурбонларини  “Ўзбекистон элчихонасини ишғол қил!” деб номланувчи бу акцияда иштирок этишга чақиради”, – дейди Баҳодир Чориев

 

 

http://www.fergananews.com/article.php?id=7230

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares