Ўзбекистон Ҳукуматининг таҳдид ва тазйиқлари ҳиқилдоғига келган Чориевлар сулоласининг вакили Бурҳон Чориев ва келини Сарвиноз Ҳамидовалар бир пайтлар Қозоғитондаги БМТ Қочқинлар идораси орқали қочқин деган мақом билан Америкадан сиёсий бошпана олганди. Йиллар ўтиб, Ватанга бўлган соғинг ҳисси етакладими, хуллас, Бурҳон ва Сарвиноз ёш болаларини Америкада қолдириб, Ўзбекистон сари отланишганди. Эҳтимол, улар кутганми, ё йўқми, билмадигу, бироқ Ватанга қайтиш, Бурхон учун ҳам, Сарвиноз учун ҳам кўнгилдагидек кечмади. Қочқин мақомини олган Бурхон Чориев ва Сарвиноз Ҳамидовалар Ўзбекистон қонунлари бўйича жавобгар деб топилиб, жазога тортилди. Ўзбекистонни ноқонуний йўл билан тарк этганликда айбланаётган Бурхон ва Сарвинознинг ҳар бирига 30 миллон сўмдан жарима ҳам солинди. Қараса, бўлмайдиган. Ноилож қолган Б. Чориев ва С. Ҳамидовалар суд ҳукмига итоат этишга мажбур бўлишди. Белгиланган жаримани тўлашди ҳам. Бироқ, не ажабки, то шу кунга қадар жарима белгиланишига оид суд иши матреаллари қўлларига тегмаётганлиги етмаганидек, Бурхон ва Сарвинозга ҳамон Ўзбекистонни тарк этишга рухсат йўқ. Эҳтимол, бу иккавлон бир умр Ватанда –Ўзбекитсонда қолишга ҳам розидир, бироқ, бироқ уларнинг ҳали балоғатга етмаган норасидалари Америкада қолганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, улар учун ортга қайтмасликдан ўзга чора йўқ. Ахир шоир тили билан айтганда “Болам дея яшайди ўзбек”, шундай эмасми? Барчамиз ҳам бир пайтлар гўдак эдик, бола бўлганмиз. Фарзанднинг ота-онадан ёшлай жудо бўлиши, етти-саккиз ой ота-она дийдорини кўрмаслик азоби нима эканлигини, қандай эканлигини биласизми? Буни ҳаммаям билавермайди. Бунинг учун кишида энг камида қалб бўлиши керак, юрак бўлиши лозим. Энг муҳими инсоннинг ғам-ғуссасини туйиш учун энг камида ОДАМ бўлиши керак киши! Ана шундагина инсон ўзгаларнинг дардини, фожиасини ҳис қилади, ҳис қила олади. Ҳали эшитиб қолдим, адашмасам, “Америка овози” радиосида ўзини таништиришни истамаганлардан бири “Сиёсий мақсад йўлида болалардан фойдаланишмоқда” дея башорнат қилибди. Йўқ, мен тушунмайман, бир гўдак отаси, бир норасида онаси билан етти-саккиз ой юз кўришмаса-ю, бола “онамга бораман, отамга бораман”, “Отамни, онамни топиб беранглар!” дея илтижо қилса, йиғлаб кўчага чиқса, сиёсат ўйиними бу?! Ота-онанинг фарзандга бўлган меҳри, ёхуд, боланинг, гўдакнинг ота-онага бўлган муҳаббати, соғинчи сиёсат ўйини бўлдими сизга? Сизни ҳам бағри пора бир она туққанига ишонаман. Акс ҳолда ер юзида бўлмаган, бадбўй гапларингизу, фикрларингиз-ла дунёни булғамаган бўлардингиз? Хўш, сизни ҳам инсон боласи туққан бўлса, айтингчи, сиз ҳам соғинч ҳиссини биласизми? Ота-онангизни, ёхуд дилбандингизни ҳеч соғинмаганмисиз, суймаганмисиз? Волидаи муҳтарамангиз, падари бузрукворингиз учун, ёхуд жигар порангиз учун ўзингизни ўққа-чўққа урмаган бўлармидингиз? Боланинг онага, отага бўлган соғинчи, меҳри, муҳаббатинини сиёсий мақсад, ёхуд ўйин деб аташ учун киши, қўпол қилиб айтганда, манқурт бўлиши керак, менинг назаримда шундай.
Қаранг-а, нима эмиш, “Сиёсий мақсаддаги навбатдаги ўйин эмиш!”. Халқимиз бекорга “мол аччғиғи, жон аччиғи” демайдилар. Шу бугун чўнтагингиздан 100 минг сўмингиз тушиб қолсин, ёхуд 100 долларингизни йўқотиб қўйинг, қани, нима қиларкансиз? Сиздеклар, нақд тупроқни ялагудек бўлиб, мукка тушиб қидирасиз, бунга ишонаман. Ва сиз бу ҳолатда ҳақ бўласиз. Чунки у пул пешона терингиз, оғир меҳнат машаққатингиз маҳсули. (Агар ҳақиқатдан ҳам ҳалол топилган даромад бўлса!) Ана энди, озгина виждон қолган бўлса, ўйлаб, тарозига солиб кўринг-а, Чориевларнинг акаси, отаси, укаси Ҳасан Чориев оз эмас- кўп эмас, нақд 169 бош чорвасидан айрилди. Тўғрисини айтганда, “Светдан қарздорсан” деган баҳонада куппа-кундуз куни Ҳукмат Ҳасан Чориевни талади, тунаб кетди. Хўп, дейлик, сизнинг ортиқча битта улоғингизни олиб кетиб қўришсинчи? Ёхуд свет, газ деган тўлаовларга тўрт танга ортиқча олишсинчи, керагидан ортиқ тўлаб кўрингчи, жонингиз аламдан нақд халқумга келар?! Донишманд халқимиз бекорга “Танаси бошқа дард билмас” дейишмаган экан. Биламан, Чориевларнинг бошига тушган балони даф қилишга, кулфатни бартараф қилишга кучингиз етмайди, улар таъмини тотаётган фоижани енгиллаштиришга фойдангиз ҳам тегмайди, шундай экан, ватандошлигимиз ҳурмати қаттиқ бир илтимосим, ўтинаман, зиёнингиз ҳам тегмасин, юртдош.
Кўрдингизми, кимдингдир бир бетитуруқ фикри, фарази деб, асл мавзудан анча йироқлаб, четга чиқиб кетдим….
Ким нима деса десину, Чориевларнинг 10 га яқин фарзандини АҚШнинг Миссури штатидаги Саинт Петерс шаҳридан бир ярим минг клометлик масофани босиб ўтиб, Вашингитонга, Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасига келиб, тинчлик йўли билан намойиш ўтказишига қариндошлик, туғишганлик риштаси, ўзбекони меҳр-оқибат, фарзандлик меҳру-муҳаббати, инсонийлик ҳисси, одамийлик бурчи ундаган, етаклаган дейишга минг карра ҳақлимиз?
Қизиғи шундаки, 2012 йилнинг 3 январь куни аслида Ўзбекистон элчихонасида доимий иш кунларининг бири ҳисобланарди. Бироқ, Чориевларнинг 10 нафар фарзандининг нарозилик намойиши ўтказишидан хабар топган Элчихона вакиллари, ишчи-хизматчилари “сувдан қуруқ чиқиш”, бошларини ортиқча оғритмаслик учун иш кунини – 3- январни ҳам байрамга, дам олиш кунига айлантириб қўя қолишди. Нақд бир ярим минг клометрлик масофани босиб ўтган болаларнинг мақсади – то Бурхон Чориев ва Сарвиноз Ҳамидова Америкага қайтмас экан, токи боболари Ҳасан Чориевнинг Ҳукумат томонидан ўмарилган 169 бош чорваси қайтарилмас экан, улар Ўзбекистон элчихонасини тинчлик йўли билан эгаллашдан иборат эди. Бироқ гўдаклар кутганидек бўлиб чиқмади, уларни элчихона ходимларидан – “бир амаки” билан “бир хола” элчихона биносининг дарвозасига ҳам яқинлаштиришмади, ҳатто. Шу сабабли ҳам узоқ йўлдан хориб-чарчаб келган болалар қишнинг қахратонида Элчихона ҳовлисида плокатларини кўтарган ҳолда туришга, тинчлик йўли билан нарозилик намойиши ўтказишга мажбур бўлишди. Намойишчи болалар кўтарган плокатларга инглиз тилида “Каримов – диктатор”, “Каримов истеъфога!”, “Каримов, кет”, “Онамизни қайтариб беринг!” деган мазмундаги сўзлар битилганди.
Намойишчи болаларни ичкарига киритмай, “дам олиш кунидаги” ишларини “қойилмақом” қилиб уддалаб қўйишди, чоғи, элчихона ходимлари бўлмиш “бир амаки”, ва “бир хола” кетишга, элчихонани тарк этишга чоғланишди. Бироқ эътиборсизликдан нарози бўлган намойишчилар, ҳали бола эмасми, “хола” ва “амаки” ўтирган хизмат машинасининг йўлини тўсишга аҳд қилишди.
Шу тақлидда намойиш икки соатлар чамаси давом этди. Чориевлар оиласи фарзандларининг Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонасини тинчлик йўли билан эгаллаб олиш мақсадидаги уринишлари шу тақлид бесамар кетди. Бир ярим минг километр масофани босиб, Вашингитонга келган болалар, яни шунча йўл юриб, уйларига, Миссури штатига қайтиб кетишга мажбур бўлишди.
– Тўғри, бу намойиш бизнинг адолатни қарор топтириш йўлидаги илк уринишимиз эди. Бу гал омадсизлдикка учрадик. Аммо бу дегани, Чориевларнинг фарзандлари умидсизликка тушди, чекинди дегани эмас. Аксинча, бу каби лоқайдлик ва эътиборсизликлар бизга куч бағишлайди, кучимизга куч қўшади. Токи Бурҳон Чориев ва Сарвиноз Ҳамидовалар Америкага қайтарилмас экан, Ҳасан Чориевнинг ноқонуний йўл билан Ҳукумат томонидан ўзлаштириб олинган мол-мулки қайтарилмас экан, биз бу каби нарозилик намойишларимизни давом эттираверамиз. Бизнинг мақсадимиз Вашингитондаги Ўзбекистон элчихонасини тинчлик йўли билан ишғол қилиш. Токи ҳақиқат тантана қилмас экан, биз элчихона биносини тарк этмоқчи эмасмиз”, дейди биз билан скайп орқали бўлган суҳбатда Ихтиёр Чориев.
Эслатиб ўтамиз, Чориевлар авлодининг вакили – Баҳодир Чориев “Бирдамлик” Халқ ҳаракати деб номланмиш мухолиф ташкилотга асос солган. Айни кунда “Бирдамлик”ни Чориевлар ўзларининг ишлаб топган шахсий маблағлари, хусусий мулклари ҳисобидан молиялаштириб келмоқда. Шу кеча-кундузда Ўзбекистонда “Бирдамлик” Халқ Ҳаракатининг юзлаб фаоллари мавжуд. Улар мамлакат ичкарисида фаол ҳаракат олиб бормоқдалар. Хусусан, чорваси ҳукумат томонидан ноқонуний йўл билан тортиб олинган Ҳасан Чориев ҳам “Бирдамлик Халқ Ҳаракати Қашқадарё вилояти, Қамаши туман бўлими етакчиси эди. Мухолифат вакил, фаолли ҳисобланган Ҳ. Чориевнинг моли ва жонига Ҳукумта томонидан уюштирилган, айни дамда бўлаётган таъқиб ва таҳдидларнинг асл илдизи, туб моҳияти ҳам асли, ана шунда.
– Келажакда биз нарозилик намойишларимизни каталаштириш, кенгайтириш, янада жиддий тус бериш мақсадидамиз. Шу ўринда биз бир нарсани биламиз, Америка ҳукумати бизнинг бундай ҳатти-ҳаракталаримизни қонун йўли билан чеклашга уриниши мумкин. Бироқ нима бўлишидан қатъий назар биз ўз оиламиз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлида ўз позициямиздан мутол чекинмаймиз, четга чиқмаймиз. Келгусида оммавий очлик эълон қилиш ниятидамиз. Мақсадимиз, токи демократия тарафдори бўлган америка фуқаролари эътиборини жалб қилмас эканмиз, ҳаракатимизни тўхтатмаймиз, тиним билмаймиз, – дейди скайп орқали суҳбатда Чориевларнинг Америкада таҳсил олаётган вакили Даврон Ҳасанов.
Шуни таъкидлашни истардикки, “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Ўзбекистон бўлими фаоллари Чориевларни руҳан ва маънан қўллайди.
– Мен “Америка овози” ва “Озодлик” радиоси орқали Чориевларнинг, хусусан, Ҳасан Чориевнинг бошига тушган кулфатлардан бохабарман. Бугун мухолифат фаоли сифатида хавфсираб, Ҳукумат Ҳасан Чориевга зулм қилар экан, биз мухолифатчилар, қўл қовуштириб, жим ўтирсак, эртага навбат бизга келади. Шундай экан, бу каби ноқонуний ҳолатларга чек қўйиш, барҳам бериш керак. Ана шу мақсадда барча ҳуқуқ ҳимоячиларини, мухолифат аъзоларини бирдамликка чақираман. Келинг, қўлни қўлга бериш фурсати келди. Бир ёқадан бош чиқариб, Ҳасан аканинг манфаатларини, мол-мулкини, ҳуқуқларини ҳимоя қилайлик! Токи Ҳукумат мухолифат катта куч эканлигини билсин, ҳис қилсин. Керак бўлса, оммавий очлик эълон қилайлик, лозим бўлса, ҳукумат идоралари олдида нарозилик намоийшлари ўтказайликки, токи Ҳукуматнинг Ҳасан Чориевга, умуман, Чориевлар мисолида мухолифат аъзоларига ўтказаётган ситамлари хотима топсин, – дейди “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Тошкент вилояти бўлими фаоли Акромхўжа Муҳиддинов телефон орқали бўлган суҳбатда куюниб.
Томчидан уммон ҳосил бўлганидек, учқундан аланга чиқади, бу ҳақиқат. Мухолифат аъзоларининг қалбидаги чўғ алангаланса, билингки, бунда Ҳукуматнинг қўшган ҳиссаси бағоят улкан бўлади….
Бедил: Умидингни узма қоронғу кундан, ёруғ кун туғилгай, қоронғу тундан.
Малоҳат Эшонқулова
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Ўзбекистон бўлими раҳбари














