ИККИ ҲИЛ ҒОЯЛИ ИККИ АРБОБ ВАФОТ ЭТДИ

Носир Зокир

Куни кеча ҳалқаро  оммавий аҳборот воситалари, бири коммунистик, иккинчиси демократик ғояларга умрининг оҳиригача содиқ қолган, Шимолий Корея раҳбари Ким Чин Ир ва Чехиянинг собиқ президенти Вацлав Ҳавелнинг вофот этгани ҳақида ҳабар тарқатди. Бир бирига қарама-қарши ғоя соҳибларининг қирйиб бир вақтда вафот этиши айрим мулоҳазалар билдиришга ундайди.

           Ким Чин Ир 1994 йили отаси вафот этгач, унинг ўрнини эгаллади ва падарибузрукворининг диктатурага асосланган сиёсатини давом эттирди. Давлат тизимида ҳеч қандай ўзгаришлар бўлмади. Шимолий Корея дунёдаги энг мусдабид тузумлардан бири бўлиб қолаверди. Ҳалқаро телевидениелар давлат раҳбари ўлгач, Шимолий Кореялик фуқароларнинг кўз ёш тўкаёганини  кўрсатишди. Сталин вафот этганда бизнинг ҳалқимиз ҳам йиғлаган. Чунки дунёда бўлаётган ишлар ҳақида аҳборот олишдан, мамлакатдан чиқиш-кириш эркинликларидан маҳрум бўлган ҳалқнинг кўпчилиги ёлғон сиёсатга ишонади-да. Бўлаётган айрим камчилликларни ҳам «Президентимиз билмайдилар, ҳамма ишни қуйидагилар қилаяпди» деб юраверади-да. Бундай жамиятларда аҳолининг турмуш шароити ўта оғир бўлса ҳам манқуртга ўхшаб ўз-ўзидан мамлакат раҳбарини кўкларга кўтариб мақтаверади. Зулм исканжасида қолган ҳалқ билганларини ҳам гапира олмай, гарчан оч қолса ҳам дунёдаги энг дориламон мамлакатда яшаётганини айтиб мақтанаверади. ОАВ эса «Сизлар зўр яшаяпсизлар. Бошқа жойларда бўлаётган тўпалонларни кўраяпсизларми? Бизда эса тинчлик» деган фикрни халқ онгига сингдириб бораверадилар. Бундай тузумларнинг тепасида турганлар демократия ва халқ сўзларини ниқоб қилиб оладилар. Масалан «Куба халқ республикаси», «Хитой ҳалқ демократик республикаси», «Шимолий Корея демократик республикаси»… Партияларига ҳам шунга ўхшаш ниқобли номларни қўйиб оладилар. Бизда ҳам коммунистлар 1991 йили Ўзбекистон компартиясини номини Ўзбекистон Ҳалқ демократик партиси қилиб ўзгартириб олдилар. Туркманистон ва Тожикистонда шундай партиялар фолият олиб бораяпти. Ахир коммунист одам қандай қилиб бир кечани ичида демократ бўлиб қолиши мумкин?

          Хуллас, Ким Чин Ирни ўрнини энди унинг ўғли эгаллади. Энди Шимолий Кореяликлар уни кўкларга кўтариб мақтайдилар. Мен бир нарсага ҳайрон қоламан. «Диктаторга қарши курашдик» деб Ироқда ўзгариш қилган, яқин шарқдаги диктаторларнинг ҳокимиятдан кетишида жонбозлик кўрсатган давлатлар негадир Шимолий Кореядаги ёки бошқа мамлакатлардаги диктатура тузумларига таъсир ўтказишга ошиқмаяпдилар. Гарбачёв рухсати билан узоқ йиллар коммунистик ва демократик давлатларда яшаган олмонлар Берлин деворини йиқитиб бирлашиб кетдилар. Бир миллатга мансуб бўлган Кореслар эса ҳозиргача икки хил тузумда яшаб келмоқдалар. Бу миллатларни икки хил тузумда яшашга мажбур этаётган Шимолий Кореяни тепасида турган коммунистларга қарши ҳаттоки БМТ ҳам қатъийроқ чора кўришни истамаяпди.

 

                         

        Ким Чин Ирдан фарқли равишда Вацлав Ҳавел бир умр айнан коммунистик ғояларга қарши курашиб  келди. Айнан у ва сафдошларининг ҳаракати билан икки миллат номи билан аталиб келган Чехославакия икки мустақил, демократик давлатларга айланди. Вацлав Ҳавел инсоният бошига турли балоларни олиб келган коммунистик тузумга қарши курашиб бир неча йилга қамалди. Аммо  ортга чекинган эмас,  курашни мардонавор давом эттирди. Бир пайтлар унинг овозини дунё аҳолисига етказган «Озодлик» радиоси ҳодимларига, уларнинг эркин ишлашлари учун кенг шароитлар яратиб бериш мақсадида радиони марказий бюросига собиқ Чехославакия парламенти фаолият олиб борган бинони, ойига рамзий маънода 1 доллар солиқ тўлаш эвазига бўшатиб берди. Ким Чин Ир сингари ниқобли диктаторлар ўз ҳалқини зулмда ушлаб, мамлакат бойликларини талаш билан шуғулланаётган бир пайтда Ҳавел Чехияни сиёсий тизимига  демократик, эркин жамиятнинг тамал тошларини қўйди. Ва Президентлик даврида мамлакатни ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқди.

       Ким Чин Ирга ўхшаган шахсларни тарих ҳеч қачон унутмайди. Уларнинг ҳалққа ўтказган зулмлари авлод-аждодларининг юзига доғ бўлиб тушаверади. Ҳавелга ўхшаган кишиларнинг зурриёдлари эса бир умр ҳалқ олдида қаддиларини ғоз тутиб,оталари билан фахрланиб юрадилар. Мараказий Осиёдадаги мамлакатлар аҳолисининг кескин норозилигига дуч келаётган диктаторлар ҳам ана шулар ҳақида  ўйлаб кўрсалар, ёмон бўлмас эди. Шошма! Нималар деяпман ўзи? Ахир, улар ўз манфаатларидан бошқа нимани ҳам ўйлардилар.

                                                    Носир Зокир

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares