
Азиз ватандошлар, юртдошларим!
Сизларни яқинлашиб келаётган 2012 йил билан чин юракдан барчангизни қутлайман! Хаммаларингизга оилавий- бахт, ишларингизга ривож тилайман. Янги кириб келаётган йил барчамиз учун омадли йил бўлсин! Энг аввало, соғлик -саломатлик тилаб қоламан. Янги йилни кўтаринки кайфият билан кутиб олайлик. Орамизда меҳр-оқибат йўқолмасин! Мухожирликда юрган ватандошларимизни ва барчамизни оллоҳ ўз паноҳида асрасин. Нима эзгу ниятлар қилган бўлсак, барчасига эришайлик!
Янги йил муборак бўлсин азизлар!!!
27-декабрь, 2011- йил.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг Қашқадарё вилоят бўлими раиси



