ИСМАТ ХУШЕВГА

Саиджаҳон Равоний

Хурматли Исматжон ака, бу Сизнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” асарингизга муносабат эмас. Бу “Изоҳларга берилган жавоб” сарлавхали, сўнги нашрингизга жавобан жавоб, балки.

 

Аввалги нашрингизга изоҳ ёзганимда, мен умумлаштирган холда, тафсилотларсиз, фикр билдиргандим. Изоҳга жавоб беришингизни назардан чиқарибман, узр!

 

Аввало, биласиз-ки, журналистикада “ракурс”, “аспект” деган тушунчалар бор. Бу борада, асарингизда сал эътирозли жиҳатлар, гоҳ-ғоҳ, зохир бўлишларини кузатиб, қиссангизнинг олдинги бир бобига (бошқа ном билан) изоҳ ёзгандим. Тўғри тушуниб, кейинги бобларда эътирозни инобадга олганлигингиз учун, Сизга катта рахмат!

 

Энди, Романовлар сулоласидан гапирсак, мен бу сулола ҳақида тўлиқ маълумот берилмаганлик ҳақида эмас, балки, давлатни кенгайтириш, кудратли қилиш жуда кенг ва мураккаб мавзу, эканлигини таъкидлаб, бу сулоланинг интихоси ҳақида, ўз нуктаи назаримни билдирдим.

 

Яна биласиз-ки, каламкашликнинг барча жанрларида ҳажв, яъни, сатира бор. Ситирадан мен ўзим ҳам кенг фойдаланаман. Камчиликлар-у муаммолар яшин тезлигида бартараф этилмаса-да, уларни ёритишда, фикрни ифода қилишда сатиранинг кучи жуда юқори. Лекин у (сатира) қанчалик ўринли ва қанчалик меъёрли бўлса, шунчалик мақсадга мувофиқдир.

 

Бутун бошли миллатни шахсиятига тегиб, ҳақорат қилиш эса, сатира эмас-ки, муаллифга нисбатан, муқаррар салбий муносабат ўйғотади. Мисол учун, Жериновский бизларни “бараны” деганда, нима учун бундан биз ғазабланамиз, лекин Юсуф Жума бизни “ахли чўчқа” деса, нима учун биз унга рахмат айтишимиз керак?!

 

Юсуф Жумага маломат тошини отишга менга на наф бор, менда на истак бор. Унга хурматим жуда баланд эди. Қамоқдан чиқиб, уни қамалганлигидан хабардор бўлиб, аввал, қайсидир сайтда унинг “Қурбақалар” шеърини ўқиб, унга атаб  (аристонча шевада), мазкур шеърни ёзгандим:

 

ПРОГОН

Юсуф Жумага

 

Не болей мужик, э, чикасан бир кун,

Ман биламан сани хаммадан яхши.

Сан страдат қиляпсан низашто учун,

А так, масса учун бокяпсан фши.

 

Хеч нимани, хеч ким билмайди дема,

Ман қурсе нима харч, нима бур голяк.

Шизога ташлашса, баланда ема,

Депенка шимига қилади дальняк.

 

А так, сен курсе бўл, тачкованийсан,

Весь дунё тачковка қилган сани, да!

Отвечаю, мужик, за сказаний, сан

Турасан Обама бир кун ёнида!

 

Қурбақалар, а так, море, в натуре,

Энг ваққиллоқлари сакраган баттан.

Ваққиллашар, вақ, вақ, тўри, натўри,

Чиқасан, кўрасан. Не болей, братан!

***

Кейин, уни озод бўлишига, бахоли қудрат омил (прецедент) яратиш мақсадда,  рус тилида “Царь и поэт” номли мақола ёздим. Унда Юсуф Жуманинг гражданлик позицияси юқори савияда эканлигига урғу бердим-да, ўзини кўкларга кўтарганим йўқ. Бундай қилганимда, тескари натижа чиқиб, мақолам пиардан бошқа нарса бўлмасди.

 

Кейин, “Туронзамин”да унинг ижоди билан яқиндан танишиб, ундан кўнглим бир мунча совиди-ю, қамоқда ўтирганини хисобга олиб, мазкур сонетни ёздим:

 

ЭЛ ЖАСУР

Юсуф Жумага

 

Ўқиб чиқдим холис, батафсил,

Шеърларингни, деярли, барча.

Истабсан хам бўлишни арча,

Кас бўлгандан кар, соқов, ғофил.

 

Кўпроқ элни қилибсан хижил,

Танбеҳларинг беаёв анча.

Сўз ила тиғ дилларга санча,

Истабсан эл бўлишин дадил.

 

Сен ётибсан хибседа бугун,

Шак-шубҳасиз, аҳволда забун,

На чора лек, шоир, сабр қил,

Озодликка чиқасан бир кун.

Лек эл жасур, зеро, эл учун

Сен кабилар қулоқ, кўз ва тил!

***

Нихоят, у озод бўлганида, мазкур тўртликни ёздим:

 

Юсуф Жума шоир, хайрият,

Бўлдинг мана нихоят озод.

Сен қамоқда, қилардим уят,

Тўла қонли қилгани ижод.

***

Фикри ожизимча, қамоқдан чиқиб, Юсуф Жума, бошидан ўтганлари-ю, атрофида бўлиб ўтган жараёнларни бир қатор тахлил қилиб, воқеликка таянган ҳолда, соғлом ижод қила бошлаши кутилганди (у билан ижодий ҳамкорлик қилиш ниятим ҳам йўқ эмасди). Бунинг учун, менимча, бешафқат ҳаёт, нихоят, кулиб боқиб, унга барча шароитларни мухайё қилиб берди.

 

Лекин афсуски, қамоқдан Юсуф Жума аввалгидан ҳам баттар айниб чиқибди. Қамоқ, унинг ҳалқ олдида, бир мунча айбини ювганди. Лекин чиқибоқ, “Ўзбеклигимдан ор қиламан” деб берган баёноти, ҳалқни “ахли чўчқа”, “ахли эшак” деб ёзган аввалги юзлаб шеърларига қўшилиб, ўзи-ўзига чиқарган хукм бўлди.

 

Юсуф Жумани оқламоқчи бўлганларга эса, мазкур тўртликни ёзгандим, истихола қилиб, эълон қилмагандим. Бугун мавриди келибди чоғи:

 

Неки бўлса чайналиб хазм,

Бўлганидек тўнғизга емиш,

Баъзиларга, солсангиз разм,

Сўкиниш ҳам шеърият эмиш!

***

Майли, ўз йўлига, Юсуф Жумага омадини берсин!

 

Эинди, ижозатингиз билан, миллий онгимиздаги бурилиш мавзусига ўтсам. Бу масалада кўпдан бери, аниқроғи, эсимни таниганимдан бери ўйланаман. Нима учун биз шу қадар қўрқоқ халқмиз? Мисол, армияда хизмат чоғимда, биз рўтада (120 кишидан) саксонта(!) ўзбек эдик. Ўзимизнинг призыв иккита армани, саккизта грузиндан ўлгидек қўрқардик. Улар эса аксинча, биз кўпчилик бўлганлигимиздан чўчиб туришарди.

 

Тарихга назар солдим. Ўн бешинчи асрга қадар, биз дунёнинг энг олди халқларидан бўлиб келганмиз-у, кейин нимага куйига қараб кетдик?

 

Ҳамма нарса ғояда экан, ҳамма нарса мафқурада экан. Сўфизм мафқураси бизни шу бугунги ахволимизга олиб келди. Халқни сўкишдан, ҳақорат қилишдан фойда йўқ. Халқнинг ҳеч қандай айби ҳам йўқ.

 

Навоий, Бобур, Байқаро, Умархон, Феруз каби давлат арбоблари намуна сифатида, куйдим, ўлдим, вой, раҳм қил, вой, хоки пойинг бўлай, деб йиғи-сиғили девонлар ёзиб турганда, куйи табақалар қандай бўлишарди? Хозир халқни минг сўкинг, минг шахсиятига тегинг, хеч нарса ўзгармайди.

 

Узоққа бормайлик, ён биқинимизда, Чингиз Айтматов “Алвидо Гулсари”ни ёзиб, миллатига, от бўлишсанг, хоҳлаган-ки устинга чиқиб, миниб юради, “Кунда”ни ёзиб, сайгоқлар бўлишсанг, овчилар-у бўрилар сенларни қиради, “Тоғлар қулаганда”ни ёзиб, архор-эчкилар бўлишсанг коплонларга ем бўлишасан. “Улдираму, ўлдирмайму”ни ёзиб, ўз ерингни химоя қилиб, ҳар қанча ўлдирсанг бўлаверади, сенлар ўзларинг бўрилар, қоплонлар ва овчилар бўлишгин, деб миясига сингдириб қўйди. Айтматов, нафақат асарларида, балки, ўзининг тимсолида ҳам бу ишни амалга ошириб юрди. Қаранг:

— По-видимому, в каждой шутке есть доля истины. Про вас как-то говорили, что в прежней жизни вы сами были волком.

 

— Говорят так. Я не возражаю. Волк — это классический хищный зверь, который везде находит себе место: в горах, степях, лесах. Есть прекрасные качества, которые человек может сопоставить с мужеством, бесстрашием, свирепостью волчьей. С птицей может себя сравнивать, с орлом. А некоторые болтливые люди могут сравнивать себя с сорокой. Здесь каждый сам по себе, как он себя осмысливает и видит.

Бу Айтматовнинг Нью-Йоркдаги “Чайка” русийзабон журналга берган интервьюсидан. Кўрябсизми, ҳам мохирона тарғиб, ҳам мохирона танқид!

 

Йўқ! Мен биз ҳам “йитқич” бўлишимиз керак демоқчимасман. Лекин йитқич(лар) олдида ношуд қўй ёки эчки(лар) ҳам бўлмаслигимиз керак.

 

Аввало, хукуматимиз, бошқача бўлса, ҳамма нарса асфаласофин бўлади, деган стереотипни енгиши керак. “Куч – адолатда” шиори расмона хаётга тадбиқ этилиши керак.

 

Калам ахли маддоҳбозлик ва исёнбозликдан кечиб, табиий долзарб асарлар яратишлари керак. Бу сохада, албатта, мунаққидчиликни тиклаш зарур.

 

Санъат ахли эса “бу ерлардан кетар бўлсанг, бу жонимни олиб кетгин” каби, эркакларга номуносиб, хонишларини бас қилишлари керак. Оғир рокга, металга йўл берилса, хавфи йўқ, менимча. Ёшлар автобус, ёки, метрода катталарга жой беришни канда қилишмас. Минталитетимиз бари-бир қолади.

 

Албатта, бу менинг умумлаштирилган фикрларим. Миллий онгимизда бурилиш бўлиши, бу осон ва тез битадиган ишмас. Лекин керак, жуда керак иш. Зеро, биз хозир ҳам каттагина давлатмиз. Лекин аждодимиз Темур салтанати, хозирги жумла буюк давлатларнинг салохиятига тенг салтанат бўлган. Лекин мафқуранинг заифлиги туфайли, бу салтанатнинг нураши (илғанмас тарзда) бугун ҳам давом этмоқда.    

***

Сизнинг “Оқланмаган ишонч қиссаси” асарингизга келсак, асарингизни тахлил этиш, ўта жиддий ва юқори малакалий мунаққидликни талаб этади. Бир жумла билан, асарингиз, зиддиятлардан холи бўлмаса-да, ўзбек нашрчилигида, кейинги элик йил ичида, катта бир вокеа бўлди, десам, муболаға бўлмас.

 

Камоли эхтиром ила, Саиджаҳон Равоний.

***

АНДИЖОН

26 12 2011

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares