Краснова Ольга болалар уйига топширилишини талаб қилаётган 7 ёшлик Машуров Муҳаммаднинг тақдири ҳал бўлаяпти

2001 йилнинг 16 декабрида, тахминан соат 16 да Краснова Ольганинг Машуров Муҳаммадни  болалар уйига топшириш ҳақидаги аризаси бўйича Тошкент шаҳар  ҳокимияти вакиллари Машуров Мансур ва Елена Урлаеваларнинг хонадонига келишди. Комиссияга “Тракторсозлар” маҳалласи раиси Солиев ва  № 481 уйи домкоми Марченко Татьяна ҳам қўшилдилар. Умумий сони 5 тадан иборат бўлган комиссия шу уйда истиқомат қилувчилар билан савол – жавоб қилиб, акт тузишди. Ҳокимият вакиллари Марченко ва  Солиевга  саволларга жавоб бериш, Машуров Мансур ва унинг хотини Елена Урлаеваларнинг оиласи ҳақида тушунтириш хати ёзиш мажбуриятини юклашди.

 Татьяна Марченко бу оилага ҳеч қандай даъво йўқлигини, қўшнилар Муҳаммадни яхши ҳолатда кўришаётганини, Мансур ва Елена уни туғилганидан буён тарбиялаб келишаётганини тушунтирди. Маҳалла раиси Солиев ҳам оила бошқа барча меҳнаткаш оилалар каби оддий яшашларини, хонадон ҳамиша тозалигини, санитария талабларига жавоб беришини, ҳеч қандай даъво йўқлигини тушунтирди. Ҳокимиятдан келганларни Елена Урлаеванинг олдига қанча одам келиши, норозилик акциялари қандай тайёрланиши, Муҳаммад қандай қилиб уйдаги бундай муҳитда дарс қила олиши масаласи қизиқтирди. Мансур ва Елена уйда бўлмаганликлари учун комиссия Краснова О. га жавоб учун тайёрланган актга имзо чекишни кейинга қолдирди. Шунингдек, 2011 йил 16 декабрда  Машуров хонадонига  № 211 мактабдан,  Муҳаммад ўқийдиган 1 б синфнинг педагоги ва ота-оналар комитети вакилларидан иборат комиссия келди ва хонадонни, яшаш шароитини текширишди ҳамда Муҳаммаднинг хонасини кўздан кечиришди. Актга комиссия аъзолари ва Елеа Урлаева томонидан имзо чекилди.

 

                                Альянснинг матбуот маркази.

Тошкент. Ўзбекистон

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares