
17 –декабрь куни ногирон фарзандимни ҳолидан хабар олиш мақсадида,1- болалар шифохонаси шифокори Болиева ва ҳамшира қизлардан бири қадам ранжида қилишди.
Фарзандимга аталган совға салом ҳам бор. Мен хурсанд бўлдим, бундай ташаббус илгарилари йўқ эди.
Менинг фикримча янги алмашган Қашқадарё вилоят хокимининг ногиронларга бефарқ қарамаётганликларидан далолат бўлса керак.
Бундан сўнг жамики ногиронлар тўғрисида қайғуриш, уларнинг ҳолларидан тез-тез хабар олиб туриш мақсадга мувофиқдир.
Улар меҳр билан бирга моддий ва маьнавий кўмакка ҳам муҳтож қатламлардан бири ҳисобланадилар.
Гулшан Қораева
Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари Жамиятининг
Қашқадарё вилоят бўлими раиси 19-декабрь, 2011- йил.



