Бахт китоби

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига

 Бахт китоби аталмиш нур зиё китоб

Инсонларга ҳақ ҳуқуқ берган бериё китоб

Меҳнату рохатни ҳам кўрсатган ҳулё китоб

Барчамизни шод айлаб этган маҳлиё китоб

Неки бор имконларни қилгувчи маҳлиё китоб

Улуғ Ватанимизнинг келажагин кўзгуси,

Унда мужассам эрур  инсоният орзуси.

Кенг башорат қилинган неки ишлар бўлғуси,

Хар бир сўзи мукаммал,бахт саодат белгиси,

Шундай муққаддас аззиз кўзга тўтиё китоб.

Барча қонунларимиз унда қилинган баён,

Хар банди қисқа ,лекин мазмуни олим жахон

Бутун соҳа  қамровли ,турмуш тарзимиз аён,

Ҳаётимиз мазмуни ,барча ишлар намаён

Маъноларга лимма-лим,булбули гўё китоб

Халол-пок,мехнатсевар инсонларга рахномо,

Барча фуқоро учун зарур қўлланма,аммо-

Баъзан хаётимизда чиқиб қолса муаммо,

Барини хал қилишда,ёрдам берар доимо

Дили нопок зотларга балки бир рўё китоб

Ҳуқуқ ва қонунларни барчалари жамул-жам,

Шу қомус туфайлигадин яшнамоқда хур ўлкам.

Бу қонунлар албатта хар бир ишда бош хакам

Турмишимиз фаравон,хаёт ширин ва кўркам,

Жамиятда неки бор –бари мухаё китоб.

Қомусимиз қуёшдек шулла сочиб порлайди,

Она Ўзбекистонни мангуликка чорлайди.

Барча миллат ,элатни хар дам дўсту ёрлайди.

Сухайлийни қалбини чунон ифтихорлайди,

Мустақиллик қомуси-бизга бир дунё китоб  

суҳайлий

                  Қоражон Қодиров

Анжижан тумани,Храбек қ.ф.й.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares