ОЛОЙДА – “ОШ”! МАРҲАМАТ, ШОШИЛИНГ!

Олой бозори

8 – декабр – Ўзбекистон Республикасининг бош қомуси – Конституция қабул қилинган кун. Айни дамда Конститутциянинг 19 йиллигини муносиб кутиб олиш учун  Ўзбекистонда тайёргарлик ишлари қизғин. Яқингинада бўлиб ўтган Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллик шодёнасига уланиб келаётган бу айём Биз – “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаолларини ҳам бефарқ қолдирмайди. Ватан ва халқ тақдири билан боғлиқ саналарни, мустақилилгимизнинг 20 йилигини ва унга ҳамоҳанг  бўлган Конститутция кунини “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаоллари ҳам  қувонч билан нишонлаш мақсадида. Ана шу эзгу истакнинг самараси ўлароқ,  “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати фаолари барча юртдошларимизни   шу йилнинг 7 декабр куни пойтахт Тошкент шаҳрининг Олой бозорига таклиф этади.

Биз – “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати Олой бозори олдида “ОШ” хайрия лотериясини ўтказишни режалаштирганмиз.  Хайрия лотерия тадбири кундуз соат 11-00 дан 13-00 гача бўлиб ўтиши кўзда тутилган.   Ушбу хайрия лотерия ўйинимизда Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари иштирок этиш ва ютуқ соҳиби бўлиш имкониятига эга.

Шунингдек, хайрия Лотерия ютуғи билан бир қаторда иштирокчиларга  Ўзбекистон Конституцияси ҳам туҳфа этилади.

Хайрия лотерия ўйини давомида Ўзбекистон Конститутциясининг мазмун-моҳияти ҳақида йиғилганларга сермазмун нутқ сўзлаган маърузачиларнинг ҳар бирига  Конституция китоби ва 100 АҚШ доллари мукофот тариқасида тортиқ қилинади.   ( Тадбирга ажратилган мукофот фонди имконияти доирасида, фақат 5 нафар нотиқни рағбатлантириш назарда тутилган)

 

Хайрия лотериясига ҳар бирининг қиймати 50 АҚШ долларига тенг бўлган  20 дона  оддий (honadon) ва  битта супер (choyxona) ютуқ – 1000 АҚШ доллари қўйилган.

Соат 11.00 да Хайрия лотерия ўйини бошланиши билан унда иштирок этишни истаган шахслардан кичик махсус  (фақат исм-шарифи ҳамда паспорт серияси ёки имзосигина жо бўладиган) қоғозчаларга исм – фамилиясини ва паспорт сериясини ёзиш талаб этилади.  Паспорт сериясини ёзишни истамайдиганлар лотерия иштирокчилари  исм-шарифлари  тагига ўз имзоларини қўйишлари ҳам мумкин. Паспорт сериясини ёзиш ёки имзо қўйишни талаб қилишдан мақсад, лотерияда бир хил исм ва фамилияли шахслар иштирок этган ҳолларда паспорт ёки шахсий имзо орқали ҳақиқий ютуқ соҳибини аниқлаштиришдан иборат.

Конститутсия кунингиз барчангизга муборак, муҳтарам юртдошлар.

Байрам шукуҳини биз билан баҳам кўринг, биз билан бирга бўлинг! Хайрия лотериямизда иштирок этинг ва ғолибга айланинг!  Олойга – “Ош”га марҳамат!

 

Хайрия лотериясининг оддий (honadon) ютуғи

 

Хайрия лотериясининг туҳфаси

 

Хайрия лотериясининг Cупер (choyxona) ютуғи

 

   Ўзбекистон “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати

 

 

 

 

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares