ЕТИМХОНАДАГИ БОЛАЛАРГА ЎЗБЕКИСТОНДА МУНОСАБАТ ҚАНДАЙ?

Тошкент шаҳридаги  №31 болалар уйида тарбияланган аёл шу йилнинг 28 ноябрида ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаевага давлат  болаларни қандай таҳқирлашини, битирувчи болаларга уй берилиши керак бўлганда уларни қандай алдашини  гапириб берди.

“Менинг исмим Дилноза, фамилиям Имамова. 19 ёшдаман. Мен етимман ва  №31 болалар уйида тарбияланганман. У ердаги тарбиячилар ва ўқитувчилар доимо  болаларни ҳақоратлаб, ёғочлар билан уришади, ялонғоч қилиб ечинтириб, қулфланган хонада қолдиришади. Сочларимизни тутам – тутам қилиб кесиб ташлаб, бошимизга зелёнка суриб қўярдилар, тез- тез болаларни жазолаш мақсадида руҳий шифохоналарга юборишади, бизларга келаётган совғаларни олиб қўйишарди.Ҳозир мени иккита фарзандим бор, лекин менга рисоладаги уй беришмади.  Тошкент шаҳри ҳокимияти менга расво уй берди, у ерда сантехника йўқ, ҳамма нарсаси чириб, яшаб бўлмайдиган ҳолатда. Мен у ерга киришга, айниқса иккита болам билан яшашга қўрқаман. Кўп марта ҳокимиятга шу масала юзасидан мурожаат қилгани бордим , лекин мансабдор шахслар турли баҳоналар қилиб,  мен билан учрашишдан қочишаяпти». ” – дейди у.

 

 Имамова Дилноза  болалар уйидаги  тарбияланувчилар  зўрланишини тасдиқлади.  Ҳеч ким у ердаги етим болаларни ҳимоя  қилмайди. Имомова Дилнозанинг  телефони +99890349690.

Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Имомова Дилноза ва унинг болаларига ёрдам бериш ниятидалар.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Елена Урлаева.  Тошкент шаҳри.Ўзбекистон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares