
26 ноябр куни бир таксичини бизга айтишича,вилоятдаги барча русумдаги таксичилар иштирокида йиғилиш бўлган. Йиғилишда мутасаддилар бундан буёғига «Дамас» русумли машиналардан такси сифатида фойдаланиш мумкин эмаслигини эълон қилганлар. Фақат «Нексия» русумли хусусий машиналардан такси сифатида фойдаланишга рухсат этилган,лекин улар машиналарига совет давридаги каби махсус ҳисоблагич қўйишларига тўғри келади. Улардан шу талаб этилган. Бу воқеадан «Нексия» русумидаги машина эгаларининг оғзи қулоғида. Улар учун энди автобусдан бошқа рақобатчи йўқ, бироқ «Дамас» русумли хусусий машиналарнинг юзлаб эгаларининг олдида бир муҳим савол пайдо бўлди. “Энди тирикчилигимиз нима бўлади?” Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, илгари хам «Дамас» русумли машиналардан такси сифатида фойдаланишни маън этилгани хақида гап-сўзлар бўлган эди. Хатто бундай машиналар ушланиб жаримага тортилган ҳам эди, лекин «Дамас»чиларни баъзилари солиқ тўлаб,баъзилари эса тўламай юриб турган эди, аммо бир нарса кишини ўйлантиради. Вилоятда минглаб «Дамас»русумидаги машина эгалари хусусий машиналарида кира қилиб тирикчилик қилмоқдалар. Шуларни тақиқламай,аксинча уларни фолиятини қонунлаштириб, улардан солиқ олиш тизимини йўлга қўйилса уларга ҳам,давлатга хам фойда бўладику ! “Дамас” машиналарини кира қилиб юришини таъқиқлашдан кимлар манфаатдор экан ?
Носир Зокир