(сиёсий ҳажв, аёллар ва болалар ўқимасин)
Бор бир жинни афанчи…
Тўқсон учда қочганчи.
Жиннилиги айбимас –
Фожиаси, аянчи.
Хисоблайди ўзини
Жасур хинду-қаманчи.
Ҳаммага берар озор,
“Ҳаракат-нет” таянчи.
Мухолифатни яхлит
Сўкади бадсуханчи.
Дейди: “Ит, пасткаш, бача”,
Ўзи қип-қизил танчи.
Путину Марелларга
Гап ўргатар, манманчи.
Масхарабоз ҳам қолар
Ундан, циркда кўчманчи.
Кечди ундан сафдошлар,
Узоқ қийнаб жирканчи.
Аслида у “Бирлик”ни
Гумдон қилган кафанчи.
Қилур хизмат тузумга,
Хуфия бу Гидлянчи.
Фарзандингни қамашса,
Кўкка чиқар қувончи.
Ўз боласин ейди ҳам
Қолмаса емиш… ланчи.
Хозирча у бадавлат,
Аферист, мор сирпанчи.
Рўкач қилиб курашни,
Қанча юлган, сўрангчи.
Тан олмаса, юз минглаб
Дову Жонсда турганчи?!
Валдираб “юзга юз минг”,
Кийди ямоқ паранжи.
Миллат рамзи “Бирлик”ни
Қилди жулдур тиланчи.
Бу ишлари бир нави,
Унга “оёқ” ўртанчи.
Лек Элни дер “қора мол”,
Тепки еган кўтанчи.
Шу учун ҳар ким уни,
Ҳар боб билан эз! Янчи!
***
Андижон
17 11 2011
***
Изоҳ:
*… афанчи – қўланса хид тарқатувчи
*… мор – илон