«Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси» аъзолари Cамарқанд вилояти милиционерлари ва прокурорларини қийноқ учун жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилишаяпти

“Виждон тутқинлари” ташкилотининг ҳуқуқ ҳимоячиси  Баҳодир Намозов  берган маълумотга кўра  2010 йилнинг октябр ойида Самарқанд шаҳри ИИБсида қийноққа солинган Тилалов Салохитдинни  «Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси» аъзолари  ҳимоя қилишни бошлашди. Милиционерлар ҳақиқий жиноятчини топишганидан сўнг   Тилалов Салохитдинни  қўйиб юборишган ва у қийноқлар юзасидан Самарқанд шаҳри ва вилояти прокуратураларига ариза ёзган, аммо милиционерларнинг пўписасидан кейин Тилалов Салохитдин, гўё шикоятидан воз кечган ва ариза прокуратурада ғойиб бўлган.

4 ноябрида Елена Урлаева Ўзбекистон Бош прокуратураси ёнида пикет ўтказганидан кейин Тилалов Салохитдинга нисбатан қўлланган қийноқларни текшириш ва  бу қийноқларни прокуратура томонидан яширилгани  тўғрисидаги  Елена Урлаеванинг аризасини катта прокурор Хошимов қабул қилган. Шунингдек, Хабеас Корпус  талабига риоя қилинмаслик ва Ўзбекистонда қийноқлар қўлланишига эътиборни жалб  қилиш учун  Олий суднинг ёнида ҳам  пикет ўтказилди, аммо Тошкент шаҳар ИИБси ходимлари плакатни тортиб олиб Тилалов Салохитдиннинг танаси фломастерлар билан бўялганини  айтишган. 

 «Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси» аъзолари  Тилалов Салохитдинни  ҳимоя қилишда давом эттириш ниятида. Ўзбекистон президенти қароргоҳи ёнида тадбирлар ва пикетлар ўтказилиши эҳтимол.

«Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари альянси»  матбуот маркази.Тошкент.Ўзбекистон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares