Ўзбекистон. Гаровга олиш тизими амалда

Ўзбекистон ҳукумати  худди нацистлар каби гаровга олиш тизимини қўлламоқда, яъни Каримов режими рақибларининг қариндошлари жавобгарликка тортилмоқда. Бунга бир неча мисол келтириш мумкин:

 1. Татьяна Довлатова Россия телевидиниесига интервью бергани учун унинг қариндошларини Ўзбекистон ҳукумати босим кўрсатиш учун гаровга олган. Татьяна Довлатованинг ўғли – Юрийга нисбатан жиноий иш қўзғатилди, 1 – гуруҳ ногирони бўлмиш акаси моддий ёрдамдан маҳрум қилинди, эри ва унинг шериги ишдан ҳайдалди. Татьяна Довлатованинг яқин қариндошларини даромад манбаидан маҳрум қилинди ва улар ишсиз бўлиб қолишди. Татьяна Довлатованинг ўзи 11 миллион сўм жаримага тортилди ва у  қурол ишлатиб безорилик қилишда  айбланиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Тергов қандай қурол қўлланганини аниқлаштирмади,чунки ҳеч қандай қурол ишлатилмаган.Валютчиклар ҳуқуқ ҳимоячисини дўппослашди,жиноят иши эса унга нисбатан очилди.    

2. Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячисини Владимир Хусаиновга нисбатан сохта маъмурий иш очилди ва у 3 миллион сўм жаримага тортилди.Маъмурий ишни сохталаштириш пайтида судья қасддан Хусаиновнинг фамилиясини ўзгартирган.Бу эса бу ноқонуний қарор устидан шикоят ёзишни қийинлаштирмоқда. Ўзбекистон ҳукумати бу қарордан фойдаланиб Владимир Хусаиновнинг онасига тегишли квартирага ноқонуний равишда бостириб киришмоқда, бир неча мартадан тинтув қилишмоқда, Владимир Хусаиновнинг онасига тегишли мол – мулкни тортиб олишмоқда. Ўзбекистон ҳукумати Владимир Хусаиновнинг онасидан гаровга олинган шахс сифатида, ҳуқуқ ҳимоячиси Владимир Хусаиновга босим кўрсатиш учун восита сифатида фойдаланмоқда.   

3. Ўзбекистон  ҳукумати ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой ўғлига қарши унинг яқин қариндошларини қайрашмоқда. Унинг ўзини- ўзи ўлдирмоқчи бўлган ўғли жуда катта ( 60-70 миллион сўм) жаримага тортилди.Ўғлининг оиласи қадрдон уйидан чиқиб кетишга мажбур қилинди. Ҳукумат   Абдилло Тожибой ўғлининг уйини  газ ва электр таъминотидан узиб қўйган.  Унинг ўзини ҳукумат жуда кўп марта жаримага тортган.Жариманинг суммаси  20 миллион сўм  атрофида.Унинг барча мулки банд (арест) қилинган, фирмаси синдирилган.

Агар барча фактлар ёзилса ҳеч қандай мақолага сиғмайди

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares