Муҳтарам мусулмон аҳли, азиз юртдошлар!
Мусулмон оламининг энг улуғ ва қутлуғ айёми Қурбон Ҳайтинининг остонасида турибмиз. Муътабар айём арафасида йил ўтиб, яна мана шундай шукуҳли онларга етказгани учун Яратганга шукрoналар айтиш ҳисси чўлғайди кўнгилларни. Қурбон Ҳайитининг қутлуғ лаҳзаларига етиш, тантана қилишни барчамизга насиб айлагани учун Оллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин.
Азизлар!
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати бошқарув кенгаши ва фаоллари барчангизни муборак айём билан самимий қутлайди.
Олам гўзаллиги, дўстлар дилбарлиги, оналар меҳригуёлиги-ю, бола қалбининг поклиги, тонгги шабнам беғуборлигидан гулдаста ясаб, сиз азизларга ҳадя этгумиз! Танингизни соғлик, оилангизни тинчлик, кўнглингизни хотиржамлик, дастурхонингизни тўкинлик, кўнглингизни соф туйғулар билан йўғрилган улкан орзулару, мустаҳкам имон ҳеч қачон тарк этмасин. Ҳамиша ва ҳар бир ишда Оллоҳ ёрингиз, Тангрининг ўзи мудом мададкорингиз бўлсин!
Улуғ айём муборак!
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати