‎ Майдонга чиқаман. Не бўлса бўлди!

Ёдгор Обид

Нима ҳам бор эди умиддан ўзга,
Саҳрода сарсари соя каби тан…
Нигоҳлар қон бўлиб қоришар сўзга
… Нафратнинг аламли тиғлари билан.

2.

Ватага айланиб қолганда хаёл-
Хаёлдан қувдилар, қилдилар сургун.
Саробдек умид ва жавобсиз савол-
Бўғизга тиқилган алам тўла ун…

3.

Сўзларим бешафқат. Ўзим бешафқат.
Шафқатсиз зулмга шул эрур жавоб.
Адолт тиғини санчурман фақат…
Зарбига шум ғаним беролмагай тоб.

4.

Мен энди қасосга айланиб қолдим,
Меҳр тўла кўксим аламга тўлди.
Қўлимга ҳақиқат шамширин олдим,
Майдонга чиқаман. Не бўлса бўлди!
#

Ўзбекистон қамоқхонасида азоб чекиб ётган ёзувчи дўстим Мамадали Махмуд ( Эврил Турон) номидан бир шеър

* *
*
Кўз ўнгимда- занжирбанд хаёл,
… Кўз ўнгимда- титраётган жон…
Мажруҳ вужуд- ингроқ бир савол,
Мажруҳ умид- энг сўнгги имкон.

Сағир туйғу. Ўйлар ҳам сағир.
Бунча тахир бўғиздаги қон…
Насиб экан. шу экан тақдир,
Тақдир бўлиб қололган имон.

Ватан, менман ўртанган вужуд,
Осмонингда туйғулар сарсон.
Орзулар ҳам тентир беҳудуд-
Ўтга уриб ўзин беомон…

Хаёлимда бир қултум нафас,
Бир қултум эрк сен учун бу он…
Наҳот сен ўз- ўзингга қафас,
Мен- ўзингман. Мен ахир- Турон!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares