Navoiy Hunan Pulp Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонаси томонидан Республикамизда илк бор янги лойиха, болалар таглиги ва аёллар гигиеник махсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятининг йўлга қўйилиши яна бир қувонарли воқеа бўлди. 3 млн. 800 минг АҚШ доллари миқдорида сармоя киритилган бу корхона махсулотларининг қарийб 50% ташқи бозор учун мўлжалланган. Аслида Ўзбекистоннинг Хитой давлати билан хамкорлиги минг йиллик тарихга эга. Бугун Навоий ҳудудида барпо этилган ушбу корхонадаги ҳамкорлик эса давлатлар ўртасидаги дўстликнинг давомийлигини яна бир бор исботлайди.
*****
Навоий вилоятида 2012 йилда умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида «Умид нихоллари» мусобақалари ўтказилишига катта тайёргарлик кўрилмоқда. Спортнинг 12 тури бўйича машғулотлар малакали мураббийлар бошчилигида болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида уюштирилган. Айниқса, Навоий шаҳрининг «Торобий» кўчасида қурилаётган 10 минг кишига мўлжалланган ўйингох кун сайин бунёрдкорлар қўлида кўркамлик касб этмоқда. Бу қурилиш объектига ўйингохлар барпо этишда Республикамизда ўз мавқеига эга бўлган Бухоролик қурувчилар дунё стандартларига жавоб бера оладиган замонавий стадион бунёд этишда бор имкониятларини ишлатмоқдалар. Хадемай бу қурилиш объектининг пардозлаш ишлари бошланади.