Тожикистонлик таниқли уламо ва сиёсатчи Акбар Тўражонзодани хусусий пахта пункти ёндириб юборилганлиги ҳакидаги хабарни эшитгач бир воқеа эсимга тушди. 1997 йили Имомали Рахмонов ҳукумати билан Исломий мухолифат Кремль ташаббуси билан ярашган вақтда рассом дўстим раҳматли Рашид Абдулло “Тожик мухолифати катта хатога йўл қўйди.Энди коммунист Имомали Рахмонов ҳокимиятнинг 30 фоизини олган мухолифатчиларни секин – аста йўқ қила бошлайди” деган эди.Ҳақиқатдан шундай бўлди ва бўлаяпти.И.Рахмонов аввал мухолифатчиларга парламентдан 3-4та ўрин берди.Бу воқеа Рахмоновни ўз мухолифларидан ўлгудек қўрқиб,ёнига ҳам яқинлаштирмаётган ўз қўшниларига нисбатан халкаро жамоатчилик олдида каҳрамонга айлантирди.Қолаверса, бу воқеа кўпчиликда Тожикистон Ўзбекистондан демократия борасида олдинлаб кетди деган фикр уйғотди.Рахмонов эса арқонни узун ташлаб секин- аста мухолифатчиларни ҳокимиятдан четлата бошлади ва баъзиларини қамоқларга ташлади, чунки мухолифат қуролларини топширганини,ташқарида уни қўллайдиган кучлар деярли колмаганини Имомали яхши биларди. У мухолифатчиларнинг баъзиларига бизнес қилишлари учун кенг шароит яратиб берди.Улар секин- аста сиёсатдан йироқлаша бошладилар. Шулардан бири Тўражонзода эди. Энди Рахмонов келгуси сайловларда мухолифатни парламентга умуман яқинлаштирмайди.Эътибор берган булсангиз, 90-йилларнинг охириларида динга кенг йул берган Рахмонов охирги пайтларда диндорларни аёвсиз жазоламокда, яъни Рахмонов аслига кайтмокда. Алишер Навоий «Фосиқдан ҳаё тилама,золимдан вафо тилама»деган эдилар.Биздаги золиимларнинг аксарияти демократ ниқобини кийган коммунистлардир.Улар Кремль тарбиясини олганлар.Бундай шахслар Худони тан олмайдилар.Худони тан олмаган шахс ҳеч қачон халкни тан олмайди.Бундай шахсларга қўл берсангиз ҳам қўлингиз куяди, ҳам хонумонингиз куяди.Бунга Тўражонзода воқеаси мисол бўла олади.Бу воқеа Марказий Осиёдаги мухолифтчиларга ҳамда Умида Ахмедовани адолатсиз танқид килаётган диндорларга сабоқ бўлмоғи даркор
Носир Зокир.