БУЮКЛАР ҚАДРИ

Устозимиз Алижон ака Обидов

Файласуфлардан бири   «Буюкларнинг қадри, улар бу оламни тарк этганларидан кейин билинади» деган эди.14 октябр куни  “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати  акциялари ниҳоясига етгач,  бир гуруҳ фаоллар билан бир пиёла чой устида суҳбат қурдик. Суҳбат чоғида гап беихтиёр  бундан уч хафта олдин оламдан ўтган  устозимиз Алижон ака Обидовга бориб тақалди. Марҳумнинг яхши фазилатларини эсга оларканмиз, у кишининг ўрни, қадри ниҳоятда билинаётганлигини барчамиз ич-ичимиздан ҳис қилдик. Домла  доимо мураккаб вазиятларда  қимматли маслаҳатлари билан бизга кўмакчи бўларди. Фарзандлари яхши ниятлар билан тиклаган уйининг иккинчи қаватидан Алижон акага шинамгина хона ажратигна экан. Домланинг йиллар давомида кўз-қорачиғидек асраган китобларлари бу хонага кўрк бағишларди. Бу китобларни мен кўп кўрганман, аксариятини ўқиб ҳам чиққанман.  Бир пайтлар Тошкентдан келган текширувчи-тафтишчилар  «Бу китоблар Совет пайтида чиққан экан, уларни  мусорга ташлаб юборинг» дейишган. Шунда домла  рахматли «Бундай китобларни сенлар  юз йилда ҳам чоп эта олмайсанлар. Шундай  вақтлар келадики, бу китоблар келажак авлодга хизмат қилади, бебаҳо гавҳарга айланади» деганча уларни ахлат идишдан олиб, уйларига келтирган эканлар. Дастурхон устида йиғилган дўстлар бири олиб, бири қўйиб ана шулар ҳақида  гапирар, Алижон Обидовнинг  фаласуфона фикрларини хотирларди. Мен домла билан кўп ҳамсуҳбат бўлганман. Ҳақиқатдан ҳам домланинг ҳар бир лутфлари тўқ мағиз бўларди. Шу сабаб ҳам мен ўзоро суҳбатлар  чоғида домланинг    теша фикрларни даррров қоғозга тушириб қўярдим. Негадир ҳозир мен домланинг ана шундай оқил фикрларини ҳукмингизга ҳавола этгим келди. Зеро одам маълум вақт таълим олиб яшаши мумкин, аммо бир умр тарбияланиб яшайди, дейишади. Зора домла томонидан айтилган ибратомуз лутфлар барчамизга тарбия мактаби бўлса деган умидли ўй чулғайди кўнгилларни.

 Дастурхон устида йиғилган дўстлар бири олиб, бири қўйиб ана шулар ҳақида гапирар, Алижон Обидовнинг фаласуфона фикрларини хотирларди. Мен домла билан кўп ҳамсуҳбат бўлганман. Ҳақиқатдан ҳам домланинг ҳар бир лутфлари тўқ мағиз бўларди. Шу сабаб ҳам мен ўзоро суҳбатлар чоғида домланинг теша фикрларни даррров қоғозга тушириб қўярдим. Негадир ҳозир мен домланинг ана шундай оқил фикрларини ҳукмингизга ҳавола этгим келди. Зеро одам маълум вақт таълим олиб яшаши мумкин, аммо бир умр тарбияланиб яшайди, дейишади. Зора домла томонидан айтилган ибратомуз лутфлар барчамизга тарбия мактаби бўлса деган умидли ўй чулғайди кўнгилларни.

* * *

«Гитлер германияда энг машҳур одам эди. Лекин уни ҳамма қўрққанидан ҳурмат қиларди.Уни тинчлик гарранти сифатида таърифлашарди. У мамлакатпарвар, миллатпарвар сифатида гавдланар эди. У ҳамиша ишга соқчилар қўршовида орқа-олдин бўлиб кетаётган тўрт-бешта бир хил машиналардан бирида кетарди. Ҳатто йўл четида турган посбонлар ҳам мазкур машиналар кўриниши билан тескари қараб туришлари шарт эди.Одамлар Гитлерни бу машиналарни қай бирида кетаётганини билмас эдилар. Бутун халқ маблағи Гитлерни химоя қилишга сарфланарди.Лекин у олмон миллатини бир умрга иснодга қолдириб кетди.» * * *

« Ҳақиқат билан баҳслашиш қийин, ёлғон билан баҳслашиш эса бефойда.»

* * *

«Инсонни орзуларидан маҳрум қилиш, ерни атмасферадан айириш билан баробардир»

* * *

«Бир китобда ўқиган эдим: “қўруқув ва ишончсизликни енган инсон,буюкликка етиша олади”. Ҳақиқатдан ҳам инсонни инсонийликдан айирадиган нарса бу қўрқув ва ишончсизликдир. Инсон қўрқмасдан ўз мақсадларига етишиш учун келажакка ишониб яшаш керак.»

* * *

«Кўрлар кўзи очиқларни билмайдилар. Шунинг учун ҳам кўзи очиқлар кўрларга дахшатли бўлиб туюлади ва улардан қўрқадилар. Кўзи очиқ кўр бўлиб қолмаганимиз учун шукур.»

* * *

«Бизда кимларгадир ҳамма нарса қилиш мумкин, кимларгадир ҳеч нарса қилиш мумкин эмас.» * * * «Кичик учқунлар катта ёнғинларни келтириб чиқариши мумкин, деган гап бор. Ана щу кичик учқунлар пайдо бўлмаслиги учун, АДОЛАТ керак» * * * «Уч нарсани яшириш мумкин эмас, деган эди бир аллома: Қуёш, Ой ва ХҲақиқатни»

* * * “Бир нарсани ёддан чиқарманглар. Қаердадир ўқиган эдим: Истаги бўлган одам, имконияти бўлган одамга қараганда кўпроқ нарсага эришади.” – * * * Иқтисодий томондан қийналиб турган пайтимиз эди. Домла ўғлим Зоҳидхонни «Компьютерни яхши билар экан,Унивирситетда уч ойлик курс очилган, ўқиб, ҳужжат олиб олсин» деб чақирдилар. 75 минг сўм пул тулаш керак экан. Пул йўқ. Домла Университет кассирини чақириб: «Ерни тагидан бўлса ҳам ҳозир менга ойлигим устидан 100 минг топиб бер» дебдилар. Кассир пулни топиб берибди.75 мингни тўлаб, қарасалар, ўғлимни туфлисини озгина йиртиқ жойи бор экан. Дарров қўлига 15 минг бериб “Бор, ҳозироқ туфли олиб, кийиб, кейин олдимга кел” дебдилар.Ўғлим туфлини кийиб келибди.Уч ойда курсни хам битириб, хужжатни олди.

* * *

Бир куни бир дўстимиз тўй қилиб қолди. Домла уни танимас эдилар. Бирга бориб келишга таклиф қилдим. “Бирор нарса олганмисиз?” деб сўрадилар. «Қўлига уч-тўрт сўм бериб қўярмиз» дедим. Домла «Бунақаси бўлмайди» деб мени дўконга бошладилар. Кейин қўлидагини кўрсатиб: «Мана бу пластик карточка.Нима олсангиз ҳам худди текинга олгандек бўласиз» деганча, ўзи умуман танимайдиган бегона одамнинг тўйига салкам 40 минг сўмлик совға олдилар. Бундай воқелар жуда кўп бўлган. Бугунги кунда Домла каби танти, олийҳиммат, оқил одамни топиш душвор. Айни дамда бундай одамлар “Анқони уруғи” бўлиб қолган. Илоҳим, Алижон Обидов домлани Оллоҳ раҳматига олган бўлсин, Омин.

Носир Зокир

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares