КОНСТИТУЦИЯГА ЗИД ИШЛАР

Ўзбекистон Конституциясида болалар меҳнатидан фойдаланилмаслиги алоҳида таъкидланган бўлсада, Жиззах вилояти бўйича барча мактаб ўқувчилари пахта йиғим-теримига мажбурий равишда жалб килинди. Жумладан, Ғаллаоролтуманидаги мактаблардан ҳам 8-9- синф ўқувчилари ҳам пахта далаларида жавлон уриб меҳнат қилишмоқда. Жиззах вилояти пахта планини бажаргандан кейингина мактаб ўқувчилари кейин уйларига қайтишади.

Ҳар йили ўзи ейдиган озиқ-овқатни олиб бориш деган гап умуман бўлмасди. Бу йил хар бир ўқувчи ўзини-ўзи боқиши керак. Бу гал мактаб ўқувчилари ўзлари билан бирга еб-ичадиган озик –овқатларини ҳам олиб кетишди. Еб-ичадигани тугаса, бечора ота-онанинг жонихалак, фарзанди учун орқасидан озиқ-овқат ташиб ёки ўқитувчисига пул бериб бўлсада еб-ичиш муаммосини ҳал қилишмокда. Олиб борилган мониторинг натижаси шуни кўрсатмокдаки Ғаллаорол тумани Куддус Муҳаммадий номли 55-ўрта умумтаьлим мактаби ўқувчилари ҳам пахта йиғим- теримида тинмасдан меҳнат килишмокда. 55-ўрта умумтаьлим мактабида ҳам пахта йиғим- теримига бормаган ўқувчилар нақд 50.000.минг сўмдан мактаб директорига пора бериб пахта деган муаммодан озод булишди.

Мактаб директори бу пулларни каерга ишлатишини хеч ким билмайди. Директор жаноблари ўқувчилардан йигилган пулларни каерга ишлатишини айтишни хохламади. Айни замонда, ўкувчилардан пуллар йиғилаётганини ҳам инкор этаолмади. Шу бугунги кунда ҳам уйма-уй юриб ота-оналардан озик-овкатга деб, йигиб ёки пул йиғиб укитувчилар сарсон–саргардон булишмокда.

Пахта йиғим-ига шароити тўғри келмаган еки соғлиғи тўгри келмаган ўқувчиларни мактабда ўқимайсан пахта йиғим-теримига бормасанг мактабга келиб ўтирма деган гаплар билан ўқувчилар ҳамда ота-оналарнинг бошларини котиришмокда. Бу гаплар факатгина пахта терими учун пул бераолмаган шароити оғир ўқувчилар учун айтилган халос. Хўш, соғлиғи ночор бўлганлар, 50 минг пулни топаолмаганлар мактабда ўқимаслиги керакми?.. Бу иш Конституцияга зидку!

Пулнинг қудратига қойил қолса арзийди. Давлат сиёсати даражасига кўтарилган пахта муаммосини ҳам бир дамда ҳал қилади қўяди. ўқувчиларнинг еб-ичишини-ю касал бўлса даволатишни шўрлик ота-онадан бошка ҳеч ким ўйлаётгани йўқ.

Г.Бердиева.

Жиззах.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares