ХУРМАТ ВА ҚЎРҚУВ

Носир Зокир

Ёшлигимзда хар бир махаллада кўпчилик хурмат қиладиган бир икки оқсоқоллар бўлишарди. Улар узоқдан кўриниб қолишса, хамма ўзини тўғирлаб, сигарет чекиб ётган бўлса тезда ташлар, қўлларини кўксиларига қўйиб салом беришар эди.

Биз ёшлар эса мободо айб қилган бўлсак, сўкади деб, оқсоқолларни узоқдан қораси кўринса, қочар эдик.

Одамлар уларни қўрқанидан эмас, балки, ўта хурмат қилганларидан чўчиб туришар эди. 2000 йилгача мен яшайдиган худудда кичикинагина масжид бўларди. Унинг имоми Исмоилхон ака агар кўп ғаватли уйлардан ўтиб қолсалар, хатто бақир-чақир қилиб, бири-бирлалри билан уришаётган болакайлар хам, жим бўлиб қолишар, улфатчилик қилиб ўтирган катта ёшдаги кишилар эса. дарров ичаётган ароқ, пиваларини яшириб, ўринларидан туриб, салом беришар эди.

Кўпчилик турли муаммолари бўлса, у кишидан маслахат сўрашар эди. У киши ўртага тушса, барча масала тезда хал бўларди.

У кишини хам халол одам бўлганлиги учун одамлар хурмат қилар эдилар. Хозирда бундай инсонларни ўрнини махала, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари эгаллаган. Аксарият холларда бутун масалаларни шулар хал қилишади. Уларни асосий вақтини турли йғинлар , хокимиятда бўладиган мажлислар билан ўтказишади.

Кўп вазиятларда хокимият ўзига маъқул бўлган кишиларни қишлоқ ёки махаллага рахбар этиб сайлашга харакат қилади. Бир йили ўзим истиқомад қилаётиган «Навбахор» махала йиғини раислигига ўзлари хурмат қилган. Комилжон исмли шахсни раис этиб сайладилар. Хокимият у кишини судланганини бахона килиб, сайловни бекор қилди.

Хуллас, 3 марта сайлов бўлди. Охири хокимиятга маъқул келган бир аёл раис этиб сайланди. Сайловда кўпчилик иштирок этмади. Орадан бир икки йил ўтиб у аёл хам ишдан бўшатилди. Айтишларича хозирда эски раис қинғир ишлари учун жавоб беряпти экан.

Яқинда бир дўстим, бир муаммоси билан Тўрақўрғон туманидаги «Файзабод» қишлоқ фуқаролар йиғни раисини хузурида бўлдик. Бир кекса отахон ўша атрофда шифохона йўқлиги, одамлар даволангани бир неча чақирим йўл босиб, туман марказига бораётганини айтиб, ёрдам сўраб келибди. Раисни отахонга муносабатини кўриб қоил қолдим. Бор экан-ку шунақа халқпарвар раислар деб, уни мақтадим. Ва дўстимни муаммосини айтиб, ёрдам сўрадим.

«Э, бу ишними»- деди раис «узоғи билан 3 кунда хал қилиб бераман» деб ваъда берди. Хатто бир пиёла чойга хам таклиф қилди. Хурсанд бўлиб қайтдик. Аммо орадан уч кун эмас, бир ой ўтса хам ишимиз хал бўлмади. 3-4 марта бордик. Хар сафар кўнглимизни тўқ қилиб чиқариб юборади. Охирги марта борганимизда уни ўзи билан ишлайдиган бир аёл «Мехмонлар салкам икки ойдан бери оввора бўляпсизлар, бу шунақа одамки, хар қандай иш билан келган одамга яхши муомила қилиб, қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб чиқариб юборади. Юқоридагилар шунинг учун уни ушлаб турибди.Сизларни ишларингиз хам хал бўлмайди» деди. Хақиқатда, ўша иш халигача хал бўлгани йўқ. Махала ёки қишлоқ фуқаролар йиғини раиси хокимиятдан ойлик маош олганлиги сабаб, халқ хизмати улар учун иккинчи масалага айланиб қолган.

Мен юқорида келтирган оқсоқоллар эса хеч қандай таъмасиз, халқ хизматини қилар эдилар. Менимча хар бир махала ёки қишлоққа оқсоқол сайлаш тизимини ўзгартириш керак. Хозирги тизим билан сайланган оқсоқоллар хокимиятни малайига айланиб қолган. Улар нимани буйюрилса, ўшани бажарадилар. Хар бир махаллада элу-халқ хурмат қилаиган ёши улуғ ёки ўрта ёшдаги кишилар хозир хам бор. Шундай тизим яратиш керакки, ўша обрули кишилар рахбар этиб сайлансин. Хозир кўпчилик қишлоқ ёки махала оқсоқоллари бу лавозимни тирикчилик манбаи деб тушунадилар.

Мухтасар фикрим шу, хар қандай рахбарни халқ иродасига кўра сайлаш тизими яратилмас экан, халқ бирорта рахбар ишидан қониқиш хосил қилмайди.

Омон булинг!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares