БУЮК ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ҚАДРИНИ ТУШИРМАНГ

Носир Зокир

Хазрат Алишер Навоий айтган эдилар, «Бир сўз икки бор такрорланди-ми, уни қадри қолмайди». Кейинги вақтларда Ўзбекистон телевиденияларини, умуман, кўриб бўлмай қолди. Мақтов ва шахсга сиғиниш шу қадар кучайди-ки, одам хайрон қоласан.

Айниқса, мустақиллик, ватан каби муқаддас сўзларни сийқаси чиқиб кетди. Бу сўзларни телевизорга чиққан одамлар оддий, сиёсат учун гапирадиган бўлиб қолдилар. Берилаётган кўрсатувларни мавзусига тўғри келадими, йўқми, албатта, нутқи давомида мустақиллик, ватан деган жумлаларни қўшиб қўйиш урфу одат бўлди. Хатто, катта саллани бошга ўраб олиб, Оллохни номидан гапираётган Анвар қори ва бошқалар хам, икки оғиз диний маъруза қилиб, кейин сиёсий гапларни гапириб, одамларни энсасини қотиряпди.

Рамазон кунлари, тонга яқин сахарлик қилаётиб, хеч бўлмаса шу пайт бир маънилироқ кўрсатувлар бўлармикан, десанг, яна ўша ишлар хақида хисобот бериш, гўёки, хаммаси жойида, 20 йил ҳеч қандай камчиликка йўл қўйилмаган.

Шу жумлаларни ёзиб ўтирган пайтимда Россияни «Россия 1» канали орқали демократик жамоачиликка ёқмайдиган Россия бош вазири В.Путин оддий одамлар, маданият ходимлари, вазирлар билан савол-жавоб ўтказяпди. Кўрсатув тўғридан –тўғри олиб бериляпди. Путинга хар хил касб эгалари шунақанги муаммоли саволлар беряпдилар-ки, буларни эшитиб – Россияда шунча муаммолар бор экан, деб ўйлайди киши.

Хаттоки вазирлар Путиннинг гапини бўлиб, ўз шахсий фикрларини атяпдилар. Путин қўйи лавозимли рахбарларни хақорат қилгани йўқ, уларга хатто дўқ ургани ййў. Бизда хам шундай кўрсатувлар, учрашувлар бўлишини тасаввур қиласизми? Сиёсатга хатто санъаткорлар хам аралаша бошлаяпди.

НТТ канали орқали бир гурух қизиқчилар, хофизлар иштирокида кўрсатув бўлди. Хар бири гап орасида, албатта, қурилишлар, бизга чет-элликлар тан бераётгани ва албатта ватан , муста=иллик хақида гапирди. Озгина аския яна мақтаниш, бир дона қўыши, яна мақтаниш. Хаттоки, машхур доирачи укамиз , «20 йил ичида мамлакатимиз ичида, ташқарисида бизни кўролмайдиган душманлар чиқди» дейишгача борди.

Юқорида Путин иштирокидаги савол жавоб хақида ёздим. Айнан шундай танқидий, ошкора чиқишлар былаётгани учун, Россия кундан кунга ривожланяпди. Бизни болаларимиз у ерда мардикорчилик қилиб юрибди. Совет давридагидек ахборот воситалари орқали бир хил фикрни мутассил такрорлавериш, одамлар онгини турғун холатда ушлаб туради. Турли хил фикрлар билан озиқланмаган халқ, қўрқоқ, юқоридан нима кўрсатма берилса, тушуниб тушинмай, бажарадиган мутега айланади.

Шундай халқни, айниқса ёшларни катта ютуқларга эришаётган, дориламон даврида яшаётган қилиб кўрсатиш, эртакдан бошқа нарса эмас. Телевидение ва уни тепасида турган, уларга турли кўрсатмалар бераётган кимсалар, албатта, вақти келиб, бу ишлар учун жавоб берадилар.

Мақола сўнгида яна бир телевидениялар каналларини кўриб чиқдим. 1 – канал орқали таниқли актёр Авзал Рафииқов, ёшларни келажаги буюк эканлиги хақида гапиряпти.

«Форум ТВ» да Обид Асомов «Озодлик»да айтганидек, асари антиқалар кўрсатиляпди.

Биз хам ватанимизни яхши кўрамиз. Баъзилар СССРни сақлаб қолиш учун референдум ўтказганда, мустақиллик учун биз курашганмиз. Лекин бу икки муқаддас сўзни сиёсий манфаатлар учун ишлатилишига қаршимиз.

Омон бўлинг!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares