ПОДШОҲНИНГ ЁЛҒОНИ

Бахтиёр МАҲМУД

Фукарони хор айлар,
Подшохнинг ёлгони.
Турмушни озор айлар,
Подшохнинг ёлгони.

Сен адолат йулида
Чин хакикат деб ёнсанг,
Ёнишинг бекор айлар,
Подшохнинг ёлгони.

Оддий инсон алдови
Кам жойни эгаллагай,
Бир юртни абгор айлар,
Подшохнинг ёлгони.

Кузикорин сингари
Чикар бир кун исёнлар,
Гар халкни безор айлар,
Подшохнинг ёлгони.

Махмуд айтар, хак десун,
Юртга бошчи булса ким,
Ватанни мозор айлар,
Подшохнинг ёлгони.

УМУМАН

Умуман олганда, хаммаси яхши,
Умуман, хаво бор, умуман, сув бор.
Умуман олганда, ювилган кошик,
Умуман заъфарон туюлмайди кор.

Бир юксак бинонинг деразасидан
Тикилсанг, хаммаси гузал, бамаъни.
Барча нуксонларни яширар куздан
Умум жамоанинг умум бадани.

Шоир, гузал шеърлар ёзайин, десанг,
Бокса, алохида назаринг солиб.
Рассом, нафис суврат чизайин, десанг,
Куякол тасвирни умумий олиб.

Олим, ковлаштирма алохида сир,
Муъжаз микроскопни бир бурчакка от.
Умумий масала хакда бош котир
Ва унга топ-да куй умумий исбот.

Якка шахс таназзул топар шаркона,
Ёлгиз отнинг чанги чикмас хеч качон.
Биргалик – умумий бахтдан нишона,
Хакикат саналур умумий ёлгон.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares