ХАИЙТ МУБОРАК

Носир Зокир

Мана, тирик жон, яна Ийд Рамазон хаийтини кутиб олди. Албатта, биз хар қандай ишлар билан машғул бўлмайлик, айнан, мусулмон фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз. Ва кундалик хаётимизда динимиз амалларини, бахоли қудрат, бажаришга харакат қиламиз.

Бундан 20 йилча бурун бир рус олими телевидение орқали: «Агар Ислом дини бўлмаганида Европа ривожланишидан 500 йил ортга қолиб кетарди. Бизга илмни, маданиятни мусулмонлар ўргатди» – деган эди. Мен хам кўпчилик қатори Қуръон ва хадисларни тўлиқ бўлмаса хам, бахоли қудрат, ўқиб чиқиб, кундалик хаётимда кўп сабоқлар олганман. Шу билганларим, қилганларимни сизлар билан ўртоқлашмоқчи бўлдим.

Хар қалай, йилда бир келадиган байрам арафасида биз сиёсатчилар, журналистлар динимиз сабоқларидан гаплашсак ярашар… Қуръону каримни «Бақара» сураси бор. Шу сурада Оллох айтади. «Маразларни маразлигини ошириб борамиз» кўп ўйладим. Бу нима дегани? Кўпчилик билан сухбатлашдим. Охири шундай хулосага келдим.

Мана, хозир дунёда жуда кўп золимлар бор. Улар бутун халқни ўз йўриқларига юрғизиш учун эзиб, азоб бериб келмоқдалар. Кўпчилик халқ «нега бу золим шунчалик зулм ўтказса хам Оллох уни жазосини бермайди»
деб нолийдилар. Оллох шундай улуғ зот эканки, уларни маразлигини ошириб борар экан. Уларни кирдикорларини охиригача фош қилмагунча уларни жазоламас экан. Билинки, золим қайсидир халқни устидан хануз
зулм ўтказиб келаётган экан хали уни маразлиги тўла фош бўлгани йўқ.

Хотиржам бўлинг, хадисда айтилишича золимлар шу дунёни ўзида жазоларини оладилар. Ахир Хусни Муборак оғир касаллигига қарамай аравачада судга олиб келишяпдику. Англиялик кино ижодкорлар Қуръон
сура, оятлари асосида бир фильм яратган 10 йил олдин кўрган эдим. Фильмда Оллох бир шахарни барча одамлари билан халок этмоқчи бўлади. Мусо Алайхи салом «Эй Оллох, буларни ичида қанча яхши одамлар ўлиб кетади-ку” деса, Оллоҳ «Яхшилари ёмонларига хақиқатни тушунтирмади, шунинг учун уларни барчасини халок этаман» дейди.

Ўйлайманки бу воқеани асл мазмунини тушунтириб ўтиришга хожат бўлмаса керак. Ислом уламоларидан бири, Ахмад ибн Мухаммад ўз амалини сақлаб қолиш учун, ўз обрусига етиш учун ёлғон сўзловчи кимсалар хақида шундай деган эди. «Ёлғончилик барча гунохларнинг бошидур. Ёлғончилик ўз орзусига етиш учун ёлғон сўзларни тўқийди. Уни исботлаш учун қўлига Қуръон тутиб қасам ичади. Бу билан ёлғонини ёпиш умидида бўлади. Бирор киши ёки бирор гурух уни ёлғонлигини ошкор қилса, уни душман деб билади. Оқибатда икки орада адоват ва жанг юз беради. Бу жанг кўп кишиларга зарар келтиради».

Қанчалик сабоқ олса бўладиган фикрлар, тўғри эмасми. Мен турмада ётганимда хазрат Мухаммад Соддиқ Мухаммад Юсуфни «Тарих омонатдур» деб номланган китобларини ўқиб чиққанман. Хазрат шундай ёзадилар: «Дукчи Эшондек олим, тақводор, дину-диёнат, эл юрт чун жиходга чиққан зотга хиёнат қилганлар. У кишига озор берган, қамалишига, ўлдирилишига сабабчи бўлганлар доимо хор, зор бўлиб келганлар ва бўладилар хам, ишншооллох! Оллойи таоло хар бир инсонни озод ва хур қилиб яратади. Инсон фақатгина ўзини яратувчисига бўйнсуниб, унга итоат қилиб яшаши даркор. Аммо баъзи табиати бузуқ инсонлар бу қоидани бузиб, бошқа инсонларни ўз иродасига бўйин сўндиришга, уларни ўзига қул қилиш, бошқача қилиб айтганда, инсонларни мустақиллигини, озодлигини, хурриятини паймол қилишга уринадилар. Ўзига озодлик тушунчаси
етишмайдиган, бу неъматни қадрини билмайдиан шахсларда қулликка мойиллик бўлади. Ва ўзини қуллигини озодлик деб тушунади”.

Хазрат бу фикрлари билан Хазрат Алини ушбу фикрларини шархлагандек бўладилар. Хазрат Али дейдилар, «Оналари хур қилиб туққан одамларни қачондан бери қул қилиб олдингиз?»

Золим зулмига чидай олмай, Оллохга нола қилувчиларга қарата пайғамбаримиз шундай деган эканлар: «Заифлари кучлиларидан ўз хақларини ўндириб ололмайдиган халқни Тангри қандай улуғласин! Агар
одамлар золимнинг халққа қилаётган жабрини кўра била туриб, уни тийиб қўймасалар, унинг касофатидан Оллойи таоло хаммага баравар азоб уқубат юбориши мумкин.

Дўстлар, бундай фалсафий фикрларнинг Қуръону хадислар туганмас манбаи экан-ки, Оллоҳга шукрлар қилиб, барчангизни «Бирдамлик» Халқ Ҳаракати Фарғона водийси фаоллари номидан, келган Рўзайи-рамазон хаийт байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз. Сабру тоқатли бўлайлик. Бир-биримизни кечирувчи бўлайлик.

Бардам бўлинг!

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares