ГКЧП САБОҚЛАРИ

Носир Зокир

Ўтган йили биз, 1991 йили 19-21 август кунлари Наманганда нима воқеалар бўлганини эслаб ўтган эдик. Ростини айтганда дастлаб бу воқеани эшитгач, энди Ўзбекистондаги демократик кучлар тақдири нима бўлишини билган эдик.

20 январ куни вазирлар махкамасини йиғилиши бўлди. Йиғилишда ўша пайтдаги оммавий ахборот воситаларига рахбарлик қилган шахс (исм шарифи ёдимда йўқ) «мана, партиямиз хақида хар хил гаплар бўлди. Москвага партиянинг обруйи бўлмаса хам, биз интизом ўрнатамиз» деди. Хамма чиқиб, ГКЧПни қўллаб-қувватлаб гапирди. Шунда кутилмаганда таниқли журналист Карим Бахриев, воқеаларни зимдан кузатиб ўтирган президентга савол берди. «Ислом ака ГКЧП ўзи нима, уларнинг мақсади нима, биз нима қилишимиз керак?

Президент «Бу саволингизга уч кундан кейин жавоб бераман» деб жавоб берди. Ўша кунлари бизни рахбарларимиз Горбачевни қай даражада ёмон кўришини билдириб қўйишди.Хатто бизни мухолифатчиларимизга жойлардаги айрим коммунист амалдорлар «Мана энди сенларни давринг тугади, энди сенлар отиласанлар, биз тартиб ўрнатамиз» дейишгача борди.

Ўша кунлардаги жимлик худди мозордаги жимликни эслатарди. Хатто мамлакат бўйича қандайдир қора рўйхат тузилгани, уни бошида Борис Ельцин исми шарифи ёзилгани хақида хабарлар хам тарқатилган эди. Худди 20-август куни Москвани марказий телевидениясини «Время» дастурида, ёзувчи Одил Ёқубов, ноқонуний эканлигини, бу давлат тўнтаришига харакат эканлиги хақида гапириб, иккиланиб турган кишиларга тушунтириш берди. Орадан икки кун ўтиб хаммаси ўрнига тушди. ГКЧП мағлубиятга учради. Уни аъзолари қамалди.

Ана, ўша кунлари бизни Намангандаги рахбарларимизни холини кўрсангиз эди. Энди уларни жимлиги мозордаги жимликни эслатар эди. Хатто Янгиқўрғон партия комитети котиби «Бирликчи» дўстимиз, «икки кун олдин бизларни давримиз тугаганлигини, биз хаммамиз отилишимизни айтган эдингиз энди нима бўлди» деса, «Мен ундай демаганман, агар деган бўлсам худо урсин» деб қасам ичган.

«Худога ишонмайдиган одамларсан, қасам ичаверасанда» дебди, дўстимиз. Мустақиллик эълон қилинди. Кечагина мустақиллик деса юраги ёриладиган, СССРни сақлаб қолиш хақида референдум ўтказган кимсалар бир овоздан, «мустақиллик» деб жар сола бошладилар. Бир пайтлар улар Рашидовни қабрига тош отган, у оқлангач эса, олқишлаган эдилар. Ана, ўшаларни аксарияти хали хам хокимиятни турли тизимида рахбардлик лавозимини эгаллаб турибдилар. Улар нақадар хавфли шахслардир. Эртага уларни «яна ўзгармайди» деб хеч ким кафолат бераолмайди.

Бардам бўлинг
***

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares