Ўзбекистонад фермерларга ёлланиб, ойлик маошини олаолмай юрганлар сон мингта, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ўз дардини достон қилавермайди6 бир қисм жонидан тўйганларгина бошидан ўтганларни баён қилади. Шаҳноза шулардан бири. Бир йиллар чамаси у эри билан бирга фермерга ёлланиб ишлаётувди. Куни кеча икки гудагини бағрига боси, отасининг уйига кучиб келди
– Турмуш ўртоғим иккимиз Навбаҳор хўжалигига карашли «Максад сари» фермер хўжалигига 2010 йил декабр ойида мен коровулликка, турмуш ўртоғим ишчи булиб ишга киргандик. Ишга қабул қилаётганида менга ҳар ой 40.000 сўмдан ойлик, 600 кг буғдой, ойма-ой озиқ-овқат беришга ваъда беришган, хўжайинимга эса бир тонна буғдой беришни айтишган, – дейди, Шаҳноза.
– Кишнинг совук кунлари, устимиздан чакка ўтиб турган совуқ хонада икки гўдак болам билан фермер хўжалигининг техникалари сақланадиган шийпонида яшаб, барча кийинчиликларга чидаб 8 ой ишладик. Бирок фермер хўжалиги рахбари, Пахтакор туман касалхоналари бирлашмаси бошлиги М. Отабековна ваъда килган ойлик маошни ҳам, буғдойни бермади. Ҳатто 8 ой озиқ-овқатни ҳам ота онамникидан ташиб едик. Буғдой ўрилса берар деб умид килгандик. Буғдой ўрилди ҳамки, ундан дарак бўлмади. Биз иш ҳақимизни талаб килгандик «Кимга арз килсанг килавер. Иш ҳақингни бермайман, буғдойнинг плани чиқмади, буғдой ҳам йўқ» деди. Хужайиним иш ҳақимизни ололмаслигимизга, энди ишлаш бефойдалигига кўзи етгач, иссиқ кундан фойдаланиб қолиш максадида, яъни пул ишлаш, рўзғоримизга ҳеч бўлмаганда егулик тўплаш илинжида мардикорликка чиқиб кетди. Мен, мана, икки боламни етаклаб отамникига келдим. Болаларим дадасини кўргиси келади, қўшни болалар еган нарсани егиси келади. Мен ҳам иш ҳақи олаётганларнинг болалари кийган нарсани кийгизсам, улар ўйнаётган ўйинчоқларни олиб берсам дейман. Бироқ дардимни кимга айтай. 8 ой эр-хотин ишладик. На бир сўм ойлик олдик, на буғдой олдик. Агарот берилмади. Кечки томорқа таваккал нарса. Олдимиз қиш. Чўнтагимиз қуп қуруқ. Шуларни ўйлаб хўжайиним иш излаб чиқиб кетди-да – дейди икки гўдагининг бошини силаганича мунғайиб. Гўдакларининг бошини силаб мунғайиб турган Шаҳнозани, онасининг маюслигини сезиб, унинг кўзларига жавдираб караб турган гўдакларни кўрган кишининг ўйига қуйидаги саволлар қуйилиб келади: 1. Фермер хўжалиги буғдой планини бажаролмаса қоровул айбдорми? 2. Фермер хўжалигининг планни бажараолмаслиги ишчиларига иш ҳақи берилмаслик ҳуқуқини бермайдику? 3. Қарийиб бир йил икки одамни ишлатиб иш ҳақи бермаслик – жиноят эмасми? Ёки бу эр- хотинлар М. Отабековнанинг қулими? Қулнинг ҳам қорнини тўйдиришганку? Ёки фермерлар – замонавий бойлар ваъдани бераверадими? Шаҳноза ва унинг эрига ўхшаб. ўз ойлик маошларини олаолмаётган сон мингта! Шаҳнозалар дардини кимга айсин! Саида КУРБОН,
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани



