
Жиззах вилояти ҳокими С.У. Исмоиловга
Жиззах вилояти прокурорига
Жиззах вилояти ИИБ бошлиғига
Нусхаси: Пахтакор тумани ҳокими Э.Салиевга
Пахтакор тумани ИИБ си бошлиғи майор К. Умаровга
Пахтакор тумани прокурори Ф.Турсуновга
Пахтакор шаҳри, Тошкент маҳалласи, Навоий кўчаси
6 -уй 5- хонадонда яшовчи фукаро Н.Холбоева
томонидан
Мен, Холбоева Нуринисо 2004 йилдан буён Пахтакор шаҳри, Тошкент маҳалласи, Навоий кўчаси 6- уй 5- хонадонда яшайман. 2005 йилдан Пахтакор тумани ИИБ сидан доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганман ва ҳозир ҳам шу жойда яшайман. Саитмуродов Умид исмли вояга етмаган фарзандим бор. 2010 йил январ ойидан турмуш ўртоғим Холбоев Акбар мен ва боласини зўрлик ва куч ишлатиб уйдан чиқариб юборди. Эрим уйни тортиб олиш мақсадида янгасининг синглиси,онаси ва эри болалари билан кўчириб олиб кирди. Менинг мол -мулким эрим ва оиласи томонидан талон -тарож этилди. Пахтакор ҳокимлиги ҳам бу зўравонларга ёрдам берди. Бу уйнинг низоли уй эканлигини била туриб Хаитова Гулнора 2011 йил 15 январда яшаш учун давлат ордери ёзиб берди. Ҳозирги кунда турмуш ўртоғим Холбоев Акбар ва Пахтакор туман ҳокимлиги Хаитова Гулнора ва турмуш ўртоғи Санакулов Эргашларнинг ногиронлигидан қурол сифатида фойдаланиб мени ва вояга етмаган фарзандимни уйдан кўчага чиқариш ҳаракатида. Биз икки оила икки хонали уйда яшаяпмиз. Хаитова Гулнора мени ва боламни хамма шароитлардан ҳожатхона ва ванна, газ, электрдан маҳрум этди. Болам иккимиз қоронғуда ўтиришга мажбурмиз. Қарийиб 9 ойдан бери иссиқ овқат ва чой ичганимиз йўқ. Ёрдам сўраб мурожаат қилмаган раҳбар қолмади. Ўз уйимга ўзим эгалик қила олмаяпман. Сизларга қуйидагиларни маълум қиламан.
Яшаётган уйимни менинг номимга расмийлаштириб, яъни давлат ордери ёзиб берилишини ва уйимдан Хаитова Гулнорани оиласи билан чиқариб беришларингизни ва мен ва болам тинч ҳаёт кечиришимизни таъминлашларингизни сўрайман. Бу зўравонларга барҳам берилмаса мен 2011 йил 15 августдан бошлаб оммавий ахборот воситаларидан эълон қилган ҳолда Жиззах вилоят ва турли жойларда, бозор дарвозалари,вилоят ва туман ҳокимлиги биноси, прокуратура ва маҳалла бинолари олдида ўзимнинг норозилик намойишларимни ўтказаман.
Холбоева Нуринисо
5.08. 2011 йил



