Альянснинг матбуот марказига Наманган телевидениесининг мухбири, 1980 йилда туғилган Тўхтабоева Шоира мансабдор шахсларнинг зуғумидан ҳимоя қилишни сўраб мурожаат қилди. “ Мен 10 йилдан бери Наманган телевидениесида ишлайман.Охирги икки йил давомида мен “Шарқ ТВ” даги НТТ нинг тижорий каналида мухбир бўлиб ишладим. Ҳозирги пайтда менга ва менинг ҳамкасабаларим – Йўлдошева Дилрабо ҳамда Бадалшаев Баҳромга нисбатан терговчи Ғайбуллаев Эргаш томонидан Ўз.Р.ЖКнинг 165 – моддаси, 2- қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу жиноят иши Наманган шаҳри прокурори Уматалиев Р. томонидан тасдиқланган ва Наманган шаҳри ИИБ си бошлиғи подполковник Махмудов Ф. раҳбарлиги остида олиб борилмоқда.Бизларни 100 000 сўм (40 доллар) учун товламачилик қилганда айблашмоқда. Мен ҳеч кимдан бу пулни талаб қилмаганман ва айбловга кўра жиноят бўлган пайт – 2010 йил мартида мен ТошМИ касалхонасида даволанганман. Терговчи ва адвокат Ёқубов Рустам: “ Имзо қўйинг ва сизнинг муддатингиз камайтириб берилади” –деб мени айбномага имзо чекишга мажбур қилишди, лекин мен айбловни тан олмадим.Пулларда менинг бармоқ изларим йўқ. Ашёвий далил – пул ҳам йўқ.Айбловнинг иккинчи эпизоди бўйича эса, мен 2011 йил майида таътилда бўлганимни ва телекўрсатув учун ишда товламачилик қилмаганлигимни билдираман. Жиноий жавобгарликка ноқонуний тортилишим юзасидан миллий инстанцияларга юборган шикоятларим кўрилмай, Наманган шаҳар жиноят суди судьяси Деҳқонов Акромжонга жўнатилаяпти.Менга 10 йиллгача бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазоси хавф солаяпти.Менинг 2 та ёш болам бор. Менинг уч ойлик ҳомилам бор эди. Тергов ва стресс натижасида июл ойида ҳомилам тушди.Бу ҳақда тиббий маълумотнома бор.Мен бу ишни менинг журналистик фаолиятим, танқидий кўрсатувларим учун жазо сифатидаги буюртма иш деб ҳисоблайман. 2011 йил апрелида биз Наманган шаҳар хавфсизлик кенгашидаги кўпгина қонунбузарликларни топдик.Май ойида шу ҳақда кўрсатув бўлганидан кейин шу хавфсизлик кенгашининг бошқарувчиси, ЎзЛИДЕП сиёсий партияси раиси Бахтиёр менга таҳдид қилиб : “ Мен сени олиб ташламагунимча тинчланмайман, бошқа одамларни ҳам жалб қиламан” деб бақирган эди.Бу кўрсатув эфирга чиқишига қадар Бахтиёр хавфсизлик кенгаши ҳақидаги бор материалларни йўқ қилиб юборишим учун менга пул олишни таклиф қилди”- дейди Тўхтабоева Шоира.
Тўхтабоева Шоира “ Муҳаббат фожеаси” ва “Йўқотилган бахт” китобларининг муаллифидир. Унинг шеърлари республика ва вилоят газеталарида чоп этилмоқда. Ёзувчилик ва шоирлик фаолияти учун у “Зульфия” мукофотини олиш учун номзод сифатида учинчи ўринни олган.
Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Тўхтабоева Шоирани ҳимоя қилиш ниятидалар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотларни,журналистлар ташкилотларини, Европа Иттифоқини, ЕХҲТ ини ҳамда иккта вояга етмаган боланинг онаси бўлмиш ёш журналист аёлнинг тақдирига бефарқ бўлмаган инсонларни Тўхтабоева Шоирани ҳимоя қилишга чақирадилар.
Тўхтабоева Шоиранинг алоқа телефонлари: +998 69 257 12 18.
“ Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш альянси “ жамоат ҳаракати лидери Елена Урлаева. Тошкент. Ўзбекистон . 14 август 2011 йил



