Бундан олдинроқ Сирдарё вилоятида ҳуқуқ ҳимоячиси сифатида фаолият юритган Турсунбек Остонақулов (Тўразода) тўғрисида бир – икки мақола берилган эди.
Бу мақолаларда Турсунбек Тўразода Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165, 168 – моддаларида кўрсатилган товламачилик ва фирибгарлик жиноятини содир этганлиги, судлов жараёнида ўз айбига иқрор бўлганлиги ва суднинг ҳукми билан у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида маълум қилинган эди.
Кўпчиликка маълумки, Турсунбек Остонақулов «Озодлик»нинг мухбири, Сирдарё вилояти “Алоқа А.К”. ходими, ЎИҲ «Эзгулик» жамияти аъзоси, Шахс Ҳуқуқларини Ҳимоя Қилиш Жамияти (М.Тешаев) аъзоси сифатида фаолият юритиб келган.
Хўш, уни яқиндан таниганларнинг у ҳақидаги фикрлари қандай ?
Минг афсус, Турсунбек Остонақулов ҳақида кўпчилигининг фикри ижобий бўлиб чиқмади. Вилоят телевидениясида кўп йиллардан бери самарали меҳнат қилиб келган, ҳозирда қарилик нафақасида бўлган мухбирлар, «Алоқа А.К.» ходимлари Турсунбекнинг меҳнатини қадрлашсада, унинг «олчоқ»лигини, нафс балосига йулиққанини рўй – рост тан олишди.
Тўғри, бундай ҳолатларга нисбатан халқимизда кўплаб мақоллар мужжасам.Масалан, «нафс балоси», «кинғир ишнинг қийиғи», «қилмишига яраша жазосини олди», «қилмиш – қидирмиш». Бундай мақоллар кишиларнинг ишончини суистеъмол қилган, шахсий мулкига «кўз олайтирган» шахсларга нисбатан айтилишини барчамиз яхши биламиз.
Ўйлаб туриб, ҳайрон қоласан киши, «беш йил» бир зумда ўтиб кетар, балки давлатимиз унинг содир этган жиноятини кечириб, амнистия акти билан озодликка чиқарар, аммо виждон азоби -чи?
У ўз шахсий манфаатини ўйлаб бетингда кўзинг демай, дилига озор етказган фуқаролар билан юзма – юз келганида нима деб жавоб берар экан?
Кўнгли озор чеккан инсонлар уни кечирармикан?
Қиссадан ҳисса шуки, ҳар биримиз, ким бўлишимиздан қатъий назар, хоҳ шоҳ, хоҳ гадо, инсонлигимизча қолайлик, охир – оқибатда «мол оласи сиртида, одам оласи ичида» деган халқ мақолидагига ўхшаб, эл ичида юзимиз қора бўлиб қолмасин.




