Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячиларига бандитларча ҳужум қилинган

2010 йилнинг 10 август куни тахминан соат 14 ларда ўзларини Абдилло Тожибой ўғлининг қариндошлари деб таништирган номаълум шахслар жанжал кўтариб ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Татьяна Довлатованинг уйига бостириб киришга ҳаракат қилишган.Улар Татьяна Довлатовага таҳдидлар қилишган, унинг уйига ўт қўйиб юборишларини айтишган.
Татьяна Довлатова ҳуқуқ ҳимоячи дўстларига телефон қилган ва улар етиб келгунича бу гуруҳ кетиб қолган. Ҳужум 30 дақиқа давом этган.
Кейин маълум бўлишича бу гуруҳ ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой ўғлининг уйига кетишган ва тахминан соат 16 ларда ҳуқуқ ҳимоячиси Абдилло Тожибой ўғлига ҳужум қилиб,ҳақоратлашган. Бу гуруҳда,ҳақиқатан ҳам, Абдилло Тожибой ўғлининг 4 та қариндоши бўлган. Гуруҳни Абдилло Тожибой ўғлига номаълум бўлган, МХХнинг ходимлари деб тахмин қилинаётган, 6 киши бошқарган.Бу шубҳаларнинг пайдо бўлишига сабаб, гуруҳ Татьяна Довлатованинг уйига ва Абдилло Тожибой ўғлига ҳужум қилганда, участка нозирларининг телефонлари ўчирилганлиги туфайли ҳуқуқ ҳимоячилари уларга қўнғироқ қила олишмаганидир. Бу гуруҳдаги аёллар Татьяна Довлатованикидан болға ўғирлаб кетишган ва у билан Абдилло Тожибой ўғлини урмоқчи бўлишган. Буни қасд деб аташ мумкин,чунки болға Татьяна Довлатованинг уйидан атайлаб ўғирланган.
Бу бандитлар кетишганидан кейин ҳуқуқ ҳимоячилари милиция чақиришга муваффақ бўлишган,аммо милиция ходимлари ариза олиш учун келишмаган.
10.08.2011 йил 11 август.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари, “Бирдамлик” Ҳаракатининг Тошкент шаҳар бўлими вакиллари.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares