Ўзбекистон ногиронларининг катта муаммолари

Абдусаламов А.Б.

( Ногиронларни ногиронлигини сохталаштирган собиқ врач бошқараяпти)

Ўзбекистон ногиронлар жамиятини ( ЎНЖ) 1991 йилада Вазирлар Маҳкамасининг Қарорига асосан тузилган нодавлат, нотижорат, жамоат ташкилоти бўлиб,унинг мақсади ногиронларни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилишдир. 2009 йилнинг апрелида, Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг навбатдан ташқари конференциясида Абдусаламов Абдусамат Боисивич ЎНЖ нинг раиси этиб сайланди.Раис Абдусаламов Абдусамат Боисивичнинг ўз мажбуриятларига совуққонлик билан муносабати ва ногиронлар муаммоларига бепарволиги туфайли охирги икки йилда ЎНЖда ёмон вазият вужудга келди.ЎНЖга раис этиб сайланган кундан бошлаб Абдусаламов Абдусамат Боисивич ўзининг Президент Каримовнинг одами эканлигини, Президент Каримов билан суҳбатлашганини, Президент Каримовнинг тавсиясига биноан у ЎНЖ раиси этиб сайланганини ҳаммага қайта -қайта айтган эди.ЎНЖнинг кўп сонли ходимлари унинг бу гапларига ишонишарди,аммо охирги икки йилда Абдусаламов Абдусамат Боисивич қилган ишлар унинг бу гаплари ростлигига шубҳа уйғотади.

Хусусан:
1. USAID ажратган 50 000 долларлик грант Абдусаламов А. Б. томонидан йўққа чиқарилгани туфайли унга нисбатан жиноий иш очилиб суд ажрими чиқарилган.
2. Абдусаламов А. Б. Ўзбекистон Адлия Вазирлигини қасддан чалғитиб қайта рўйхатдан ўтиш учун навбатдан ташқари ўтказилган конференция делегатлари томонидан қабул қилинмаган Низомни топширган. Бундан ташқари, Низомнинг ўзбекчаси ва русчаси бир хил эмас ва кўп жойлари Ўз.Р.нинг қонунларига зид. ЎНЖнинг ҳозирги Низоми ЎНЖнинг тўлақонлик фаолияти учун тўсқинлик қилмоқда. 2010 йилдан бошлаб ЎНЖнинг марказий бошқаруви аъзолари Ўз.Р. қонунларига мос келувчи Низомни қабул қилиш учун навбатдан ташқари конференция уюштиришга бир неча марта ҳаракат қилишди,аммо Абдусаламов А. Б. “юқорида бошқача фикр борлиги”ни айтиб бунга тўсқинлик қилиб келди.
3. ЎНЖ даги ҳокимият вертикали бузилгани ЎНЖни бошқариб бўлмайдиган ҳолатга олиб келди.Натижада, ногиронлар ва ёрдамга муҳтожлар жабр чекишаяпти.
4. Охирги пайтда ЎНЖ ва ижтимоий муаммолар билан шуғулланувчи тизим ва ташкилотлар ўртасидаги ҳамкорлик йўқ бўлган.
5. ЎНЖ нодавлат, нотижорат, жамоат ташкилоти бўлишига қарамасдан Абдусаламов А. Б. бу ерда яккаҳокимлик ўрнатган.Қарорлар марказий аппаратда, коллегиал муҳокамасиз, якка ўзи томонидан қабул қилинади, бу эса чуқур инқирозга олиб келаяпти.Хусусан, Абдусаламов А. Б. ногиронлардан пора талаб қилгани,фирибгарлиги,ҳужжатларни сохталаштиргани учун судланган Ғофуров Мэлсни ЎНЖ раисининг маслаҳатчиси сифатида ишга олиш тўғрисида якка ўзи қарор қабул қилди.
6. Ногиронларни ҳаётини яхшилаш ўрнига Абдусаламов А. Б. ногиронларнинг муаммоларига бепарволиги билан уларнинг ҳаётини қийинлаштираяпти.
7. Абдусаламов А. Б. ЎНЖ нинг аъзолари, ходимлари ва барча ногиронларнинг ишончини йўқотди.
Абдусаламов А. Б. томонидан оширилган бу ҳаракатлар ЎНЖни ривожланишига тўсқинлик қилмоқда.Натижада, ташкилот ўзининг Низомида кўрсатган вазифаларни тўлиқ бажара олмаяпти. Абдусаламов А. Б.нинг орзуси, ногиронларни таҳқирлаш ва талашни давом эттириш учун, ВТЭК даги собиқ ҳамкасабаларини ўзининг атрофида йиғишдир.
Кўпгина ўзбекистонликлар 2010 йилнинг ноябридаги парламентнинг қўшма мажлисида қатор ислоҳатлар,шу жумладан ННТларнинг фаолияти кафолатлари таклиф қилинган Президент докладидан руҳланган эди. Айниқса, Президентнинг : “ ННТ ларининг фаолиятига ким тўсқинлик қилса Президентнинг душмани бўлади” дегани катта таасурот қолдирди.
Абдусаламов А. Б. каби раҳбарлар ННТларининг,хусусан, ЎНЖ нинг ривожланишига тўсқинлик қилишмоқда.Кўринишича, Абдусаламов А. Б.да “мустаҳкам том “ бор.Ўзбекистон ногиронлари Абдусаламов А. Б. га эмас , ЎНЖ ногиронларга хизмат қилишини истайди.
Артур Багдасаров, болаликдан 1-гурух ногирони.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares