ПАХТА ЧОПИҒИДА МАЖБУРИЙ БОЛАЛАР МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ЎТКАЗИЛГАН ТЕКШИРУВ ҲУКУМАТ ФОЙДАСИГА ҲАЛ БЎЛГАН

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ раиси Акмал Саидовнинг кўрсатмасига биноан Қорақалпоғистондаги мактаб ўқувчилари ва коллеж талабаларини 2011 йилнинг май ойида,ўқиш даврида пахта чопиғида мажбуран ишлатиш фактлари юзасидан текшириш ўтказиш топширилганини ва Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бўлими бошлиғи Ахмад Наримбетов бу фактларни текширишга ваъда берганини аввалроқ хабар қилинган эди. Ўқувчиларни 2011 йилнинг май ойида ўқишдан узиб пахта чопиғида ишлатиш тўғрисида кўплаб фактлар келтирилганига қарамасдан 2011 йил июл ойининг охирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси халқ таълими қўмитаси раиси Нурбуллаев Б.дан ўқувчиларни мажбуран қишлоқ хўжалик ишларига жалб қилиш фактлари йўқлиги тўғрисида жавоб келди. Альянс ҳуқуқ ҳимоячилари Нурбуллаев Б.нинг жавобидан норозилар ва уни ёлғон ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси болаларининг таълим олиш ҳуқуқи бузилиш фактларини яширгани учун жавобгарликка тортишни талаб қилиб прокуратурага мурожаат қилиш ниятидалар.

“Ўзбекистон инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш альянси” жамоатчилик ҳаракати лидери Елена Урлаева. Тошкент. Ўзбекистон.31 июл 2011 йил.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares