янги “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” тузилганлиги муносабати билан тарқатган
БАЁНОТИ га чизгилар
(Баёнотдан олинган кўчирмалар курсивда, изоҳлар эса кирил алифбосида берилди)
2004 йили ташкил этилган “Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ Ҳаракати (…) Даставвал ўз дастур ва нашрларида “Зўровонликсиз” сўзини, кейинчалик таниқли сиёсий арбоб ва ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммаднинг тавсияси билан “Нозўровон кураш” атамасини ўз сиёсий фаолиятига бир шиор, бир кураш усули ёки таъриф сифатида ишлатиб келаётганини, нафақат, С. Мадаминов каби таниқли сиёсатчилар, журналистлар, балки бутун ўзбек халқи жуда яхши билади.
Ўзбекистон ичида ва хорижий мамлакатларда минглаб аъзо ва тарафдорлари бўлган самарали ҳаракатдаги бир сиёсий ташкилот номи остида янги “Ўзбекистон Халқ Ҳаракати” тузишга зарурат бормиди?
Ўзбек тилида тахминий ҳисобга кўра икки юз мингга яқин термин ва сўзлар мавжуд. Наҳотки, С. Мадаминовдек ижодкорлик даъвосини дастак қилиб юрган бир арбоб ўз ташкилотига бошқа бир атама тополмади.
Шу ўринда энг хунук бир ҳолатни қайд этиш жоизга ўхшайди. Гап шундаки “Нозўравон кураш” тактикасини изчил олиб бораётган бир демократик ташкилот номини ўта радикал, ўз олдига қонли фуқаролик уришни келтириб чиқариш орқали Ўзбекситонда ҳокимиятни қўлга киритишни мақсад қилиб қўйган диний экстремист ташкилотга тақаб олишдан мақсад нима?
Бунинг устига “Бирдамлик” ЎХҲ га хос бўлган “зўравонликсиз” терминини тап тортмай “тинч” ёки “Бўйсунмаслик”, “Бахмал революция” каби чучмал атамалар билан алмаштириб олишди. Мақсад нима?
Мақсад бир ўқ билан икки эмас, бир нечта қуёнларни уриш, яъни бир вақтнинг ўзида жаноб С. Мадаминов сиёсат майдонида ўзига энг асосий рақиб деб билган Баҳодир Чориевни ҳам, унинг ташкилотиниям бир заб билан сояда қолдириш, қадрини тушириш.
Иккинчи мақсад эса, кундек равшан. “Бирдамлик” ЎХҲ нинг Ўзбекистонда ва халқаро майдонда қозонган обрусидан фойдаланиб, сиёсат майдонига чиқиб олиш. Одамлар то ким кимлигини билиб олгунча, анча мунча сиёсий капитал жамғариб олиш.
Учинчи мақсад: “Бирдамлик” нинг номи ва обрусидан фойдаланиб, старт олиб олса, келажакда бу ташкилотни ҳам ҳазм қилиб, ўз ичига қўшиб олиш. Баъзи вазиятдан чала хабардор кишилар ҳозирданоқ “Баҳодир Чориев Салай Мадаминов билан бирлашиб ишлашга, келишиб, унга ёрдамчи бўлган эмиш” ёки “Ўзи Б. Чориев аввалдан Соли билан ўз аро тил бириктирган экан. Энди фурсат етгач, бирлашиб олишибди” қабилидаги миш миш гапларни қилиб юришибди.
Бу “Ҳаракат” пешволари ўз мақсадини сўнги имкон, лекин “тинч” тадбирлар деб атасалар-да, шубҳа йўқ-ки Ўзбекистон халқи учун мислсиз фожеалар келиб чиқараши муқаррар. Чунки,бу ишларни бошида (…) Солиҳ турибди. У ҳокимиятга эришиш йўлида ҳар қандай жангари ва радикал кучлар билан тил бириктиришлиги, ҳеч бир қабиҳликдан тап тортмаслиги азалдан барчага маълум.
Янги ЎХҲ-нинг таркибида ААТТ ва “Таянч” «13 май итифоқи” каби диний радикал уюшмалар мавжудлиги мақсаднинг ўта қалтислигидан далолат беради.
Кечаги “Биродарлар”,“Акромийлар” бугун ААТТга айланиб, очиқдан-очиқ реваншистик ғоялар билан сиёсий саҳнага чиқишга ҳаракат қилмоқда.
Қоғоздаги “Таянч” ўта фитнакор, хоинона ғоя, Ўзбекистон худудида халифалик қуриш ғоясини янги ЎХҲ ташкилоти дастурига олиб кирди.
Нима учун хоинона? Тарихдан маълумки, халифалик бу араб мустамлакачилари марказий Осиёда ўрнатган истибдод эди. Гарчи бу истибдод, ўзи билан бирга араб маданияти, дини ислом йўриғлари ва эътиқодини ола келган; ўлкада ўша давр учун нисбатан прогрессив бўлган феодал муносабатларни қарор таптирган бўлсада ўз оти ўзи билан истибдод эди. Ҳозир эса бу уриниш тўғридан тўғри тараққиётда орқага қараб сакрашни билдиради.
“Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ Ҳаракати билан бу жангарилар орасида қандай келишув ёки ўхшашлик бўлиши мумкин? Бири тинч, зўравонликсиз демократик курашни тарғиб этса, иккинчиси очиқан очиқ халқни қуролли исёнга, фуқаролар урушига даъват этиб, орқасида дунёни титратган экстремистик кучлар турганини қайта, қайта пеш қилиб турган бўлса.
Баҳодир Чориев ўз сиёсий қарашлари ва кураш тактикаси ҳақида гап кетганда, шундай изоҳ беради.
“Бирдамлик” Халқ Ҳаракати эътироф этади-ки,Ўзбекистон Марказий Осиёда мухим стратегик давлат бўлиб, минтақада осоишталик сақланиши учун асосий кафолат омилидир”.
Ўз ўзидан маълумки ҳар қандай тараққиёт, хоҳ у иқтисодий, хоҳ у сиёсий, хоҳ у демократик тараққиёт бўлсин, ривожланиш учун биринчи навбатда тинчлик бўлиши, кишилар келажакка ишониши, беховотир яшаши, ишлаши ва яратувчилик йўлари билан беховотир шуғулланишлари шарт.
Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистондаги муҳит Марказий Осиё минтақаси ва Қозоғистон республикасидаги муҳитни муттасил тақоза қилиб туради. Агар Ўзбекситонда фуқаролик уруши бошланиб кетса, қўшни республикаларга зудлик билан ёйилиб кетиши шак шубҳасиз. Ахир, минтақадаги барча мамлакатларда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик ва туркман миллатига мансуб халқлар азалдан аралаш ҳолда ёнма ён яшаб келишади.
Бундан ташқари, тарихий муштараклик, диний эътиқоднинг ягоналиги, турмуш тарзи ва тараққиёт фасли ҳам бир хил кенгликда ётганлиги ҳам бу халқларни бир бирида айри ҳолда тасаввур этиб бўлмаслигини исботлаб турибди.
Баҳодир Чориев ўзининг экстремизмнинг ҳар қандай кўринишига муносабатини шундай изоҳлайди.
“Қандай олий мақсадлар рўкач қилинмасин,Ўзбекистонда беқарорлик вужудга келиб,сиёсий,диний,миллий ва бошқа низолар келиб чиқишига олиб келувчи,хатти-харакатларни биз қоралаймиз”.
Агар янги ЎХҲ дастурини ўқиб кўрилса, ўйламай нетмай бутун халқ номидан “Озодлик”, “Эътиқод эркинлиги”, “Инсон ҳуқуқлари, “Демократик жамиятга тартиб бериш” каби эзгу атамалар аямай қўлланган. Аммо, бу гаплар билан асл мақсадни яшириб бўлмайди. Янги ЎХҲ ташкилоштчилари ўзларининг Ўзбекистонда ҳам худди Афғонистондагидек халқни бир бирига мутлақо қарама қарши бўлган бир нечта этник, ва мазҳаб гуруҳларига парчалаб ташлаб, ҳар бири ўз мухториятини даъво қилувчи жангари беклар, пирлар, ва қўмондонларга айланиш орзусини ҳеч бири яшираётгани йўқ.
Баҳодир Чориев ўзининг давлат тузилиши ва диний эътиқодга муносабатини шундай изоҳлайди.
Биз Ўзбекистонни дин ва этиқод эркинликлари кафолатланган, лекин дин сиёсатдан ажратилган, яъни, диний мафкурадан ҳолис, демократик тамоиллари мустахкам, кучли дунёвий давлат бўлишининг тарафдоримиз ва ушбу йўналишда фаолиятимизни изчил олиб борамиз.
Хулоса ўрнида.
2004 йилда Баҳодир Чориев томонидан Ўзбекистонда ташкил этилган “Бирдамлик” Ўзбекистон Халқ Ҳаракати билан 2011 йил майида Берлин шаҳрида Салай Мадаминов бошлиқ муҳожиротдаги радикал, диний экстремистик уюшмаларнинг пешволари иштирокида тузилган янги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ҳаракат дастури ва кураш тактикасга кўра бир бири билан мутлақо келиша олмайдиган мутлақо бошқа бошқа ташкилотлардир.
Эркин журналист Бегзод Қутлуғ.