«Отасур» фермер хўжалигининг 3 та ишчиси ён қўшниларим эди. Барчаси ёш йигитлар. Март ойида мардикорликка чикиб кетишди. Бири кайтиб бориб ишлаяпти.
Бу фермер хўжалигига шлаш учун қайтиб борган йигитнинг онаси билан суҳбатлашдим. «Ҳар куни ишга мажбурлаб жўнатаман. Йил бошланганига 7 ой бўлган бўлса Наврўз байрамида 40 минг, хотира куни 20 минг сўм жами 60 минг сўм иш ҳақи олди.». дейди, она бечора. Фермер берган 60 минг сўм иш ҳақини 7 ойга бўлиб курайликчи!
60 мингни бўламиз 7 ойга = 8.571 сўм 42 тийин. Оддийгина бир савол тугулади. Фермер ойига 8.571 сўм 42 тийин иш ҳақи тўлаётган бўлса, хуш бу йигитнинг оиласи қайси даромад ҳисобига кун кечиради? Фермер 1 ойга бераётган 8.571 сўм 42 тийин иш ҳақига ишчи нималар харид қила олади. 1 қило гўшт 14.000 сўм 0.5 қило олса 8.571,42 – 7.000 = 1571сўм 42 тийин колди. Колган пулга 2 қило пиёз бермайди-ю? Бошқа нарсаларни қўя турайлик. Кунлик истемолдаги маҳсулотлар айни кунда 1 литр пахта ёги бозорда 5.500 сўм, қишлоғимиздаги Улгиржи савдо инвест уюшмаси Жиззах «ГЎШТСУТСАВДО» ОАЖ УБХга қарашли N 33 сонли фирма дўконида 6.000, «Бахмал бургути» хусусий савдо дўконида 5000 сўм, 1 кило шакар ҳамма жойда 4.500, 5.000 сўмгача, 1 кило ун 900 дан1.000 сўмгача. 1 кг пиёз 800 дан 1200 сўмгача, 1 қило картошка 500 сўмдан 800 сўмгача.
Рўзғорнинг ғорини қайси даромад ҳисобига тўлдириб борсин? Ҳа, майли, гўшт емасин ҳам дейлик. Бундан ташкари ун, ёғ, макарон, гуруч, картошка, сабзи, пиёз,туз, чой, тамат, совун, сода, шампун, лампочка э-х-э! яна қанча нарса керак бу рўзғорга. Бундан ташқари, одам бор жойга одам келади, меҳмон кутмайдими, меҳмонга бормайдим? Тўй- маракаси йўқми?
Ўтган икки ойнинг ичида қишлоғимиздан 10 дан ортиқ йигит мардикорликка чиқиб кетди. Хўжалигимизда «Низом ота» фермер хўжалиги мавжуд эди. Бир қатор оилалар бола чақаси билан мехнат қиларди. Ўтган йили ёпилиб ер майдони бошқа фермерга қўшиб берилгач, кўплар Россияга меҳнат мухожири бўлиб кетди. Бунака мисолларни жуда кўплаб келтириш мумкин? Ёшларимизнинг Россияга, Қозоғистонга иш излаб чиқиб кетиши ҳалиям давом этаяпти.
Мана шу йилнинг 17 май куни Жиноий ишлар буйича Пахтакор туман суди раиси Р.Орзиқуловнинг карорига асосан интернетда чиққан «Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади», «Болаларим мухожирликка кетишмокчи» номли маколам учун энг кам иш ҳақининг 10 баробари 497 350 сўм микдорида мамурий жаримага тортилдим. Мени жаримага тортишгани билан фермерларнинг ёки ишчиларнинг ахволи ўнгланиб қолармиди? Кошкийди. Афсус.Минг афсус. Буни яширмаслигимиз керак. Зеро «Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади»
Саида КУРБОН.
Пахтакор тумани Жиззах вилояти.