Динни сиёсатга аралаштирманг

1990 йилнинг бошида Тоҳир Йўлдош гуруҳи халқ орасида жуда катта эътибор козона бошлади. Халқ нарзида сиёсий мухолифат иккинчи планга ўтди. Ҳамманинг оғзида «Адолат» гуруҳи қилган ишлари Т.Йўлдошни ҳаттоки милиция ходимлари қўриқлай бошлади. Халқ орасида милициянинг ҳам обрўйи тушиб кетди. Ўша кунларда «Бирлик»чи биродарларим бу ҳаракатни вилоят бўлими раиси сифатида менга мурожаат қилиб «Бирлик»ни Т.Йўлдош гуруҳига қўшиб юбориш таклифи билан чиқишди. Мен бунга қаттиқ қаршилик қилдим. Биринчидан ҳаракатни мақомини қурултой аниқлайди. «Бирлик» митинг намойишлар ўтказганда турли гуруҳлар вакиллари қатнашиб ўз муаммоларини айтадилар . уларга имкон бериш халқ ҳаракатини вазифаси эди. Лекин сиёсий ташкилотни диний оқимларга аралашуви охири яхшилик билан тугамаслигини дўстларимга айтиб тушунтирдим. Охири нима бўлди.

Наманганда бош кўтарган гуруҳларни 1991 йил сайлов пайтида бир гуруҳ И.Каримовни ҳимоя қилган бўлса бир гуруҳи М.Солиҳни ҳимоя қилишлик билан иккига бўлинди. Сал ўтиб улар ҳибсга олинди. Юртдан қочиб кетганларни эса Тожик мухолифатига қўшилиб Тожикистон хукуматига қарши урушда қатнашди. 1997 йил тожик хукумати билан мухолифат вакиллари Москвада ярашув битимини имзолагач Т.Йўлдош бошчилигидаги диний ташкилот аъзолари Афғонистонга ўтиб Толиблар сафига қўшилди. Ўшанда бизга диндорларнинг ўзи ҳаракатни «Бирлик» ислом ҳаракати деб ном берсаларинг сизларга қўшиламиз деган эди. Хўш биз хар икки томоннинг гапига кириб диний гуруҳларга қўшилганимизда нима бўларди. Хукумат йиқиларми, адолатли хукумат хокимият тепасига келармиди. Кечирасиз у пайтда собиқ иттифоқ тирик эди. Ҳатто мустақиллик эълон қилингач ҳам Армиямиз ва валютамиз ҳам бир эди. Россия , Қирғизистондаги каби воқеаларни келтириб чиқариб халқни қирғин қиларди. Хўш мен нима учун бу воқеаларни эслаяпман.

Дастлаб хорижда Ўзбекистон халқ ҳаракати ташкил топганини ва унга Мухаммад Солиҳ бош қош бўлаётгани эшитиб хурсанд бўлдим. Орадан оз фурсат ўтиб билиндики бу ташкилотга диний уюшмалар ҳам қўшилибди. Мен М,Солиҳни шоир , сиёсатчи сифатида қаттиқ ҳурмат қиламан. Буни Салой акам ўзлари ҳам яхши биладилар. Лекин воқеаларни кузатиб бу ишларни охири яхшилик билан тугамаслигини англаб етдим. Ҳаракат фаоллари мени тўғри тушунишсин. Мени ҳамма мухолифатчилар яхши билишади, ҳеч қачон мухолифатчилар орасидаги тарафкашликка қўшилмаганман. Доимо мухолифатчиларни бирлашишини тарафдори бўлганман. Абдураҳим Пўлатовни ҳадеб М.Солиҳни шаънини булғовчи фикрларига қарши чиқиб буни уни ўзига ҳам Вашингтонда ва Истанбул шаҳарларида очиқ айтганман. Лекин бу фикрларимни бўлиниш кучаймаслиги учун матбуотда айтмаганман. Ўзбекистон хукумати демократик йўл орқали хокимиятни алмаштиришини ҳохламаслиги, бас шундай экан бу хукуматни қурол кучи билан ағдариш керак деган фикрларни ҳам эшитганман. Агар Ўзбекистон халқ ҳаракати яқин Шарқдаги йўлни тутмоқчи бўлса бир нарсани тушуниши керак. У ердаги қўзғолонларга диний уюшмалар аралашгани йўқ. Шунинг учун у ердаги халқни БМТ ҳам Америка ҳам қўллаб – қувватляпди.

Кўриб турганингиздек мен бу мақоламда асосан М.Солиҳнигина номини айтиб ўтдим. Лекин мен биламанки Ўзбекистон халқ ҳаракати лидерлари орасида демократияни куфр деб айтганлар бор. Яқин шарқдаги воқеалар диний ташкилотларнинг иштирокисиз соф сиёсий йўллар билан амалга оширилди. Иккинчи вариантини кўриб чиқайлик қуролли қўзғолон йўли . Буни иложи умуман йўқ эканлигини исботлаб бераман. қуролли гуруҳ асосан Эрон, Россия ёки Афғонистон орқали кириб қолиши мумкин. Эрон билан Россия бу совет давридан бошлаб иттифоқчилардир. Россия МДХ аъзоси бўлган мамлакатларга сафида диний оқимлар бўлган қўзғолончиларни ҳатто яқинлаштирмайди ҳам . агар бу ҳолат рўй берадиган бўлса бугун сиз билан биз бир –бирига қарши деб ўйлаб юрган Марказий Осиё давлатлари рахбарлари бир зумда бирлашадилар. Чунки бу мамлакатларни бирига қўзғолончилар бостириб кирса қолганлари ҳам ОМОН қолмаслигини жуда яхши тушунадилар. Энди Афғонистонга келсак. маълумки ҳозир Афғонистонни кўпчилик қисмини АҚШ ва бошқа мамлакатларнинг ҳарбий кучлари назорат қиляпдилар. Толиблар назорат қилаётан худудларга келсак , Толиблар ҳам Марказий Осиё давлатларида Россия омили кучли эканлигини жуда яхши биладилар. Қолаверса уларни АҚШ рахбарлигидаги ҳарбий кучларга қаршилик қилиб туриши Россия учун айни муддао эканлигини толиблар яхши биладилар. Улар ўзларига ортиқча муаммо ортириб олишни хохламайдилар.

Бу ерда учунчи вариант қоляпди. Ўзбекистон ичида халқ билан ишлаш, баъзилар айтиши мумкин халқ билан ишлашга хукумат йўл қўймайди деб. Қайси хукумат осонгина йўл қўйибди дейсиз. Ахир бизларни асосан халқ қўллаши керакку. Аввало халқни қўрқувдан озод қилиш керак бу ерда халқаро ОАВларидан фойдаланиш керак. Яъни холис ахборот воситалари орқали ўз фикрларини халққа етказиш йўллари бор. Фалончи СНБнинг одами, фалончи хукуматга хизмат қилади каби фисқу фасод гапларни тарқатиш ўрнига Ўзбекистонда қандай қилиб демократик жамиятни ўрнатиш йўллларини излаш керак. Биз Ўзбекистонда матбуот эркин эмас деймиз, бу тўғри. Лекин халққа фикр етказишни ўнлаб вариантлари мавжуд.
Шулардан фойдаланиш керак. Қурол билан хукуматни олган гуруҳ , хукуматни қурол билан бошқаради. Мен Алҳамдулиллоҳ мусулмонман. Ўз динимни кўз қорачиғидай асрашга ҳаракат қиламан. Лекин динни ниқоб қилиб олиб, чуқур ўйламай бегуноҳ кишиларни азият чекишларини истамайман. Ўйлаб иш қилишимиз керак. Эҳтимол мен айрим жиҳатларда адашаётгандирман, лекин Ўзбекистон халқ ҳаракати ҳозирги йўналишда иш олиб борса ишонинг оқибатлари , яхшилик билан тугамайди.

Носир Зокир
«Бирдамлик» ҳаракати Фарғона водийси координатори

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares