“Муҳтарам президент Ислом Абдуғаниевич Каримов! Бизни қабул қилинг. Биз очлик эълон қилдик”

Биз “Ёшлар” телерадиоканалининг собиқ ходимлари, журналистлар Малоҳат
Эшонқулова ва Саодат Амонова.
Хабарингиз бўлса, биз ЎзМТРКдаги цензурага, маҳаллийчиликга,
иқтисодий ўғирликларга, гуруҳбозлик, ижтимоий тенгсизлик каби
иллатларга қарши чиқиш оқибатида ишсиз қолдик. Ҳатто фуқаролик
паспортимизни ҳам турли йўллар ва босим билан мажбурий тарзда Тошкент
вилоятидан ҳисобдан чиқариб юборишди.
Ишга тиклаш борасида судга даъво ариза киритдик. Бироқ фуқаролик
ишлари бўйича туман суди номига, хўжакўрсинга бир борагина мажлис
ўтказиб, бизнинг қонуний талабларимизни рад этди, даво аризамиз
қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
Шу сабабли биз 2011 йилнинг 2 май кунидан бошлаб Мамлакатимиз
президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга “Бизни қабул қилинг. Мабодо
хатимиз то сизга қадар етиб бормаса, 27 июнь – оммавий ахборот
воситалари ходимлари кунида очлик эълон қиламиз” деган мазмунда ҳар
куни биттадан почта орқали буюртма хатлари жўнатдик. 26 июнь куни
охирги, 56 чи хатимизни йўлладик. Қўлимизда хатларимизни қабул қилиб
олинганлигини тасдиқловчи почта қоғозлари бўлишига қарамасдан, бизга
бир бор бўлсада ё у, ё бу маънода жавоб бўлмади. Ниҳоят биз
белгиланган кун, 27 июнь куни соат 10. 40 ларда президент аппарати
биноси олдида очлик эълон қилиш акциямизни бошладик. Икки дақиқа
турдикми, йўқми, атрофимизни олдиндан келиб бизни кутиб турган 20
нафардан ортиқ МХХ ва ички ишлар ходимлари ўраб олишди. Улар то
ўзлари биз тутиб турган плокатлардаги ёзувларни ведиога тушириш ва
тасвирга олишгунларига қадар, бизнинг туришимизга имкон бердилар,
холос. Бизни ҳар тамонлама расмга тушириб бўлган Махсус хизмат
ходимлари “Бўлди, қани, биз билан юринглар. Раҳбарлар сизларни кутиб
туришибди. Сизлар билан гаплашишмоқчи” дея машинага солиб Тошкент
шаҳар Яккасарой туман Ички ишлар бошқармасига олиб келишди. Соат 11.00
дан то тахминан 16.00 ларга қадар ИИБда ушлаб туришди ва бизга қарши
ҳужжатлар расмийлаштиришди. Жумладан биздан тушунтириш хатлари ҳам
олишди…. Гарчи қўлимиздаги
плокатларимизга ўзбек ва рус тилида “Муҳтарам президент Ислом
Абдуғаниевич Каримов! Бизни қабул қилинг.
Биз очлик эълон қилдик” деган сўзлар аниқ ёзиб қўйилган бўлишига
қарамасдан, ИИБ ходимлари бизни хокимиятнинг рухсатисиз норозилик
пикети ўтказишда айблашди ва бизга ЎзРес.МКнинг 201-моддаси билан
маъмурий иш қўзғатишди. Соат 16.30 ларда ИИБ ходимларининг кузатуви
билан жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судига бордик. Аниқроғи
олиб боришди. Судья Шамсиддиновадан адвокатимизнинг иштирокисиз суд
жараёнини ўтказмасликни қанчалик илтимос қилмайлик, у “Менинг вақтим
йўқ. Тезда ишни тугатишим керак” деб оёқ туриб олди, олдинига унамади.
Шунда биз “Ҳуқуқларимизни паймол қилаяпсиз. Сизга раддия берамиз”
деганимиздан кейингина, у айёрлик билан бизни авраш йўлига ўтди.
“Бугунча фақат сизларнинг кўрсатмаларингизни эшитаман. Кейин бошқа
кунда адвокатларингизни чақиртириб, тинглаймиз” дея, бизни кўндиришга
муваффақ бўлди. Биз мақсад ва муддаомизни айтиб бўлишимиз билан, судья
ўз ҳукмини ўқиб эшиттирди. Натижада суднинг ҳукми билан
“Йиғилишлар, митнглар, кўча йиғилишлари ёки намойишлар уюштириш,
ўтказиш тартибини бузиш(ЎзРесМКнинг 201 моддаси)”да айбланиб,
жазоландик. Яъниким, бизга энг кам иш ҳақининг 60 бараваригача
миқдорида жарима солинди. Бугунги кунда Ўзбекистонда энг кам ойлик иш
ҳақини 49 минг сум деб оладиган бўлсак, жарима миқдори 2960 000 сумни
ташкил қилади.
Ноҳақлик устига бўлаётган бундай адолатсизлик бизнинг
иродамизни янада мустаҳкамлаб, кучимизга куч қўшгандек бўлди. Биздаги
қатъият янада ошди.
Мадомики, президент аппарати биноси олдида очлик эълон
қилишимиз тартиббузарлик эка, биз ўз акциямизни уйда давом эттиришга
қарор қилдик.
биз мамлакатимиздаги қонунбуззарликларга ўзимизнинг мана шу акциямиз
орқали норозилигимизни намойиш қилишга қарор қилдик. Токи мамлакат
раҳбари И. А. Каримов бизни қабул қилмас экан, биз акциямизни
тўхтатмаймиз.

Copyright © 2018 Birdamlik.Info
Shares