(Рус тилидаги суҳбатнинг 2-қисми)
Учқун Назаров (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси):
«Амир Темурга келcак, агар инсон ўз ватанини, халқини ҳимоя қилиб
қилич ялонғочлаган бўлса, мен уни тушунаман ва буни қаҳрамонлик, дея
баҳолайман. Аммо одам бошқа халқларни қириш, шуни эвазига бойлик
орттириш мақсадида қилич кўтарган бўлсачи!? Мен буни тушунмайман. Ҳар
нарсани ўз оти билан атайликда. Хўш, Темур босқинчилик қилмаганми? Қон
тўкмаганми? Нима учун қон тўккан? Яна шу одам билан фахрланишса, уни
идеал даражага кўтаришса… Қилич, у билан боғлиқ нарсалар, бу ўта
шубҳали! Бу хил қараш билан асрлар давомида яшаш мумкин эмас. Агар биз
дунёни, бошқа мамлакатларнинг одамлари қайси даражаларда фикр
юритишини кўрмаган бўлсак, балки ўзимизнинг нуқтаи назаримизда қолган,
ҳамма нарса зўр, фаровонлик, ва ҳокоза. ва ҳокоза, деб ўйлаган
бўлардик. Аммо биз кўп нарсаларда орқада эканлигимизни кўриб
турибмизку! Бизнинг сиёсатимиз бир томондан иккинчи томонга ўзини
урмоқда.
Баходир Жалолов (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси): Мен ҳарбийларни
илгари ҳам ёқтирмаганман, ҳозир ҳам ёқтирмайман. Кимдан ҳимояланиш
керак?! Президент эскорт-картежда йўллардан ўтади, милициянинг
қўлларида автоматлар, ҳамма ёқ ўралган, тўсилган. Мен тушунмайман,
агар сени халқ яхши кўрса, нимага қўрқасан?
Собит Мадалиев: (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси): «Бугун бу
ҳокимият, менга тоғдан эниб, устимга тушаётган каттакон харсангни
эслатади. Зиёлиларнинг саноқли вакиллари кучи билан бу харсангни
тўхтатиб қолиш мумкинми? Иккинчи савол. Бу харсангни ушлаб қолиш
шартмикан? Бу ҳокимият (харсанг каби – тахририят) пастга думалаб
кетяпти ва халқ уни кўриб турибди. Ўн йиллар олдин, ҳокимиятга
боғлиқлигингни ҳис этиш қийин эди. Чунки… Кўп инсонлар шундай
яралган. Биз Аллоҳнинг қулларимиз ва масуълиятни бошқани елкасига
ортишни хуш кўрамиз. Биз жамият тараққиёти билан бошқалар
шуғулланаётганидан севинамиз… Бизда ҳукумат билан курашишнинг
тарихий тажрибаси шаклланмаган. Бу кураш юқорилаган сайин ҳукумат
курашаётганлар билан ваҳшиёна муомала қила бошлади. Россияликларнинг
ҳукумат билан курашда эришган тажрибаси афсуски, бизнинг зиёлиларда
йўқ ва у ҳеч қачон бўлмаган. Биз ҳукумат билан олишув – курашнинг бу
сабоғини тез суръатларда ўтишга мажбур бўлдик.»
Собит Мадалиев: (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси): Мен сизга шуни
айтай, агар бу ҳукумат узоқни кўраолмаса, ҳеч бўлмаса, ярим қадам
олдинни кўраолмаса, ўзи қулаб тушаётган жарликни қаердан кўрсин?
Ҳукуматни халқ билан нима иши бор. Бу ҳукумат қачонки ўзини дунё
миқёсида ҳимоя қилиш керак бўлганда халқни эслайди. Ўзбек халқи ўшанда
эсланади. Юзлаб аёллар тиламчилик билан шуғулланишга мажбур бўлганда,
фарғонанинг минглаб йигитлари мардикор бозорларда юриб, қандайдир иш
топиш илинжида ҳар бир тўхтаган машинага қараб чопишга мажбур
бўлганида бу ҳукуматнинг ҳеч бир иши йўқ. Наҳотки, ҳукумат буни
сезмайди? Ўнлаб ёш ва чиройли қизлар ўзларини ёқаётганини бу ҳукумат
сездимикан? Ёшлар ўзларини осиб, жонларига қасд қилишаётганиничи? Бу
ҳукумат учун ўзбек халқи йўқ. Ўзига фойдали бўлганда уларнинг
қизиқишларини ҳимоя қилиш керак бўлганда бу оломон уларга керак
бўлади. Андижон фожиасини ўрганиш бўйича мустақил халқаро комиссия
тузиш ҳақида гап кетганда ҳукумат ўзбек халқини эслаб қолди. «Биз
мустақил давлатмиз, ўзбек халқи ўзининг ички ишларига аралашишга йўл
қўймас» эмиш. Бу ҳукумат ўз халқини нима қилди?
Сиз ўзингиз билан биргаликда ечишимиз керак бўлган шундай риторик
саволларни беряпсизки, буларга ҳатто ҳукумат жавоб бераолмайди.
Айтайлик, Саддам Ҳусайн ҳаммаси шундай тугашини билганмиди?…»
Баходир Жалолов (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси):
Биласизми, Андижондан воқеасидан кейин бизда яхшилик бўлмайди. Ҳозир
гўё нималардир, йўллар, уйлар қура бошлашди, аммо нималар юз берганини
унутиш, энди мумкин эмас, у халқнинг юрагида яшайди. Бугунги кунда
менда бу ҳукуматга ишонч йўқ. Менимча, димоғ-фироқсиз, одамларга
муҳаббат, ишонч билан яшаш керак. Ҳар учраган кишида хавфли фикр бор,
деб хавотирланавериш, ҳар бир одамда миллат душманини кўравериш, акани
ука билан ёғий қилиш керак эмас. Ҳар куни Амир Темур! Эрталаб
турасан, Амир Темур, кечқурун ётасан, амир Темур. Агар биз ростдан ҳам
мустақил бўлган бўлсак, озод яшашага қўйиб бер, одамларга озодлик бер!
Шунда бутун дунё билан биргаликда озод яшаймиз. Шунга шароит ярат.
Сендан фақат шу талаб этилади. Олишсин, яшашсин, Худо ҳақи, майли
қандайдир йўллар билан бойишсин. Фақат цвилизацияни йўқотиш ҳисобига
эмас, жамиятни вайрон қилиш ҳисобига эмас.
Биласизми, мен ўзимни бугун бу ерда бегонадек ҳис қиламан. Мен ортиқча
одамман. Ҳеч ким эмасман. Тиланчидайман. Ўзи улуғ супраси курук – бу
менман! Биласизми, менда барча унвонлар бор, унақаси ҳам, бунуақаси
ҳам бор…, аммо мен гадоман».
Абдулазиз: сизда орден борми?
Баҳодир Жалолов: «Қанақа орден? Гадолик орденими?… Йўқ, йўқ, Худога
шукур, мен унақа мақомдагиларга кирмайман. Мен учун орден – меҳнатимга
берилган баҳо! Ишлаган ишим. Агар нимадир қилаолган бўлсам. Менинг
яқинларим, дўстларим, невараларим, аёлим ёки болаларим фалон асаринг,
яхши чиқибди, дейишса, шунинг ўзи менга юксак мукофот. Бу мен учун
обрў! Демак мен шунчаки яшатганим йўқ. Биласизми, бизни ўраб олган
муҳит, ижодга ундаши керак. Ва, бугунги кунда ижодий кучи бор одамлар
асарлар яратиши лозим. Аммо ижодий шароит йўқ. Ижодкорлар эса, нон
топиш билан оввора! Бу даҳшат. Истеъдодли одамлар таксичилик
қилишяпти, бозорларда помидор сотишяпти. Шу билан кун кўришяпти. Яна
биз бутун дунёга нимагадир арзишимиз ҳақида жар соламиз. Бировлар
менга хорижга кетишни маслаҳат беришади. Албатта, мен чет элларда кўп
бўламан. У ёқларда менинг кўргазмаларим бўлади. Тўғри, мен у ёқда кўп
даромад қилишим, яхши яшашим мумкин, аммо ерсиз, Ватансиз, руҳий гадо
бўлиб яшашни ҳоҳламайман… Мен ўз ватанимни севаман, мени туққан,
ўстирган, шу тупроқни севаман. Мен шу ернинг эгасиман, нега уни тарк
этишим керак?
Собит Мадалиев (Рус тилидаги сухбатнинг таржимаси):
Агар халқ ўзига нима кераклигини билмаётган бўлсачи? Балки бу халқ
диктатура шароитида яшашни ҳоҳлаётгандир ёки шунга лойиқдир? Хўш, бу
халқни ким билади? Албатта, бирон кўнгли ва қўли очиқ тоға келиб,
жаннатдагидай ҳаёт қуриб берса яхши бўларди. Аммо, афсуски, бундай
бўлмайди. Аслида… одамлар ўзлари нима исташларини аниқлаб олишлари
лозим. Қайси динга ишонишади ёки ишонишмайди. Улар қанақа ҳаётда
яшашмоқчи. Аммо аниқлаш учун ҳам бугун моҳиятга яқинлашиш, бундай яшаш
мумкин эмаслигини тушуниш лозим. Одамлар оддий ҳақиқатни тушинишлари
керак. Тепамизда шундай ҳукумат турганига биринчи навбатда ўзимиз
айбдормиз. Биз ўзимиз шундай ҳукуматга лойиқдирмиз?.. Аллоҳ бизга
ўзимизга лойиқ подшо берган бўлсачи? Жамият ахлоқдан холи бўлиб,
бошбошдоқлик ҳукм сурар экан, ҳукумат инсонпарвар бўлиши мумкин эмас.
Ҳукумат жамиятнинг бир қисми! Агар жамият ўз устидан ҳукмрон
бўлишларига йўл қўйиб берган бўлса, жамият шунга лойиқ. Шунинг учун
ҳам мен ҳукуматни танқид қилаётган одамларни (гоҳида – тахр.)
тушунмайман. Биз ўзимизни танқид қилишимиз керак эмасми?»
Кадрда рассом ижодхонаси. Баҳодир Жалолов Ислом Каримов яхши кўрган
қўшиқ фонида ўзининг навбатдаги асарини чизмоқда.
Охирги титрда Ислом Каримовнинг «Ўзганинг фикрига тупурдим», номли
севимли қўшиғи янграйди.



